O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.13K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Ёшлар парламенти аъзолари учун республика семинари ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15906

O'zLiDeP "Ёшлар қаноти" ташаббуси билан Ёшлар парламенти аъзолари ва партия фаоллари учун сиёсий- ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган икки кунлик республика ўқув семинари ўтказилди.

#uzlidep #yoshlar

@uzlidep
“Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллаларда саралаш босқичи давом этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15904

#uzlidep #ayollar_qanoti

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бир неча йил олдин оддийгина уй бекаси, яъни ишсиз эдим, ҳозир тадбиркорман", - Динара Аширбаева.

Дастлаб 2 тагина тикув машинасини имтиёзли шартлардаги кредитга олиб, иш бошлаган бўлсам, бугун маҳалламиздаги 200 нафардан ортиқ опа-сингилларимизга ҳунар сирларини ўргатиб, касаначилик асосида иш билан таъминлашга эришдим. Буларнинг бари юртимизда аёллар тадбиркорлигининг қўллаб-қувватланиши натижаси деб биламан.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep
Қадрли ёшлар, мактаб битирувчилари!

Барчангизни беғубор ўқувчилик йилларингизни ортда қолдириб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашиб, ҳаётингизнинг янги, янада масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз, муваффақиятли якунланган таълим билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари бошчилигида таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш асосий мақсад қилиб белгиланди.

Айни даврда Ўзбекистон таълим соҳасида сезиларли ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Мактабларда хорижий тилларни ўқитиш сифати оширилди, замонавий касбларга ўргатиш, олий таълимга тайёрлов ҳам сифат жиҳатдан мутлақо янги босқичга кўтарилмоқда. Натижада олий таълим билан қамров даражаси 9 фоиздан 42 фоизга етказилди.

Бугун сизларнинг ҳаётингизда энг эсда қоларли қувончли кун. 11 йил мобайнида бир партада ёнма-ён ўтирган, бир оила аъзоларидек бўлиб қолган синфдошларнинг ҳар бири эртадан бошлаб ўзининг шахсий ҳаётини қуришга киришади. Кимдир таҳсилни олий ўқув юртида давом эттирса, яна кимдир ҳалол меҳнати билан оиласига қанот бўлади.

Аминманки, мактабда меҳрибон устоз ва ўқитувчиларингиздан олган билимларингиз олий ўқув юртларига киришда, келажакда ўз йўлингизни топишда сизга асқотади.

Бир сўз билан айтганда, сизни ёруғ ва фаровон истиқбол қарши олмоқда. Янги Ўзбекистоннинг бунёдкори бўлишдек шарафли йўлда барчангизга бахт ва омад доимо ёр бўлишини тилайман.

@a_xaitov
Қоракўлда ҳам ишбилармон ва тадбиркор аёллар сафи кенгаймоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15901

#uzlidep #ayollar_qanoti

@uzlidep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеП "Ёшлар қаноти" ташаббуси билан Ёшлар парламенти аъзолари ва партия фаоллари учун сиёсий- ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган икки кунлик республика ўқув семинари ўтказилди.

#uzlidep #yoshlar

@uzlidep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ишбилармон аёл – 2024” кўрик-танловининг Оққўрғон туман босқичида тумандаги 29 маҳаллаларда истиқомат қилувчи тадбиркор хотин-қизлар ўзаро беллашдилар.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект: бугун ва замон талаби

Ушбу мавзуда Тошкент вилоятида жойлашган “Astrum IT Academy”да партиянинг "Ёшлар қаноти" фаоллари, парламент ҳамда вазирлик, идоралар раҳбарлари билан учрашув ўтказилди.

#uzlidep #yoshlar

@uzlidep
ХИРМОНИНГИЗГА БАРАКА, ҚАДРЛИ ҒАЛЛАКОРЛАР!

Элимизнинг ризқ-насибасини мўл бўлиши ва ҳаётимизнинг фаровонлиги Сиз азиз ғаллакорларнинг машаққатли меҳнатингиз эвазига етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишга боғлиқ. Бинобарин, бугун юртимизда, энг аввало жанубий вилоятимиз Сурхондарёда ғалла ўрим-йиғими бошланиб кетди. Серҳосил ва етилган башоқлардаги дон саранжомланиб, хирмонлар юксалмоқда. Фермеру деҳқонларимиз ўзи бунёд этган бу қут-барака ва насибамизни кўриб, қанчалик қувонаётганини сўз билан ифодалаш ниҳоятда қийин.

Жонажон диёримиздаги барча янгиланишлар, ҳаётбахш ўзгаришлар ризқ-насибамизнинг мўл-кўллиги ва маъмурчилик билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимизда Президентимиз раҳномалигида ғаллачиликни ривожлантириш, ғаллакор фермер ва деҳқон хўжаликлари манфаатдорлигини ошириш мақсадида нархлар бозор иқтисодиёти шароитига мувофиқлаштирилди, юқори ҳосил олган фермерлар имкониятлари янада кенгайтирилди. Ғаллачиликдаги бундай ислоҳотлар фермерларни ҳосилдорликни ошириш ҳамда ғаллани ўз вақтида йиғиб-териб олишга илҳомлантирмоқда.

Қадрли ғаллакорлар! Куз ва баҳор ойлари серёғин келган бу йилги шароитда сизлар мардонавор меҳнат қилиб, мисли кўрилмаган даражада ҳосил етиштиришга муваффақ бўляпсиз. Эндиги вазифа буғдойни нес-нобуд қилмасдан қабул пунктларига етказиш ва хирмонларни юксалтиришдан иборат. Бу вазифа қанчалик машаққатли бўлса, шунчалик шарафли ҳамдир. Қолаверса бу жонажон диёримиз, Янги Ўзбекистон равнақи ва келажаги учун ҳам муҳим вазифадир.

Мамлакатимизнинг бепоён кенгликларида пишиб етилган мўл ҳосилга ўроқ тушди. Бу тўқлик, тўкинлик ва ҳаётимиз фаровонлиги манбаидир.

Шундай экан, Сиз азиз фермерлар бир ғайрат қилиб, ризқу рўзимиз, насибамиз ва улкан бойлигимиз бўлган ғаллани тез кунларда саранжомлаб олиб, юзингиз ёруғ бўлади, деб ишонамиз. Бу масъулиятли мавсум ишларида Сизларга омад куч-ғайрат ва ишларингизга унум ҳамда барака тилайман!

@a_xaitov
Фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ечим топди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15907

“Катпут” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролар томонидан Фарғона - Қўқон автомагистрал йўлида жойлашган 11 ва 43-мактабларнинг пиёдалар ўтиш йўлагига ҳамда Азимобод қишлоғининг кириш қисмига светафор билан таъминлаш бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушган эди.

Ушбу мурожаат юзасидан депутат Баҳром Раҳмоналиев томонидан Автомобил йўлларига қўмитасига депутатлик сўрови юборилди. Депутатлик сўрови ижобий ҳал этилиб, мутасаддилар томонидан замонавий светафорлар ўрнатилиб фойдаланишга топширилди.

#uzlidep #murojaat

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термизда ишбилармон аёллар сафи кенгаймоқда

Термиз шаҳридаги “Ҳунарманд” уюшмасида бўлиб ўтган танловнинг навбатдаги саралаш босқичида Термиз шаҳридаги кўплаб маҳаллалалардан келган ишбилармон хотин-қизлар фаолиятига баҳо берилди. Ҳудуддаги “Чегарачи”, “Саҳоват”, “Тинчлик”, “Наврўз”, “Мангузар” каби маҳаллалардан келган иштирокчилар ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларидан намуналар олиб келишиб, тадбиркорлик фаолиятини намоён қилишди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep
Партия электорати ҳамда аҳоли билан мулоқотлар қилинди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15908

Актам Хаитов Фарғона вилоятига ташрифи мобайнида Қува ҳамда Учкўприк туманларида бўлиб, омилкор деҳқон ва боғбонлари билан мулоқотда бўлди.

Қува туманидаги миришкор боғбонлардан бири Ўткирбек ака хонадонида бўлган партия лидери унинг мўъжазгина гулбоғини кўздан кечирди.

Партия етакчиси Қўқон эркин иқтисодий зонасида ҳам бўлиб, бу ерда партия фаоллари депутатлар, жамоатчилик вакиллари, нуроний ва фахрийлар, тадбиркорлар, турли соҳа вакиллари, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, фермерлар, томорқа ер эгалари билан учрашди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep