O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
30.3K photos
3.29K videos
55 files
15.3K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Маҳаллада ишбилармон аёллар ўзаро баҳслашмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15850

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

O'zLiDeP расмий канали
Пешкулик ишбилармон хотин-қизлар сараланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15851

“Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг Пешку туман маҳалла кесимидаги саралаш босқичи давомида янгидан-янги тадбиркор аёллар кашф этилиб, уларнинг фаолияти оммалаштирилди ва туман босқичига иштирок этиш учун тавсия қилинди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep
Маҳсулотлари экспортга йўналтирилган, 40 нафар аҳоли бандлигини таъминлаган корхона фаолияти билан танишилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15852

#uzlidep #bandlik

@uzlidep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеП томонидан ўтказилаётган “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг бу йилги саралаш босқичлари маҳаллалар кесимида ташкил қилиняпти. Хусусан, Шайхонтоҳур туманидаги маҳалаларда ўтказилган мазкур танловда тадбиркор, ишбилармон, ҳунарманд хотин-қизлар ўз маҳсулотлар кўргазмаси билан қатнашдилар.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

O'zLiDeP расмий канали
Осиё хотин-қизлари форуми анъанавий мулоқот майдонига айланади

👉 Батафсил

Президентимиз Осиё хотин-қизлари форуми иштирокчиларига йўллаган табригида мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги роли ва таъсирини кескин ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, ушбу форумни Ўзбекистонда ҳар икки йилда ўтказиладиган анъанавий мулоқот майдонига айлантириш бўйича таклифини билдирди.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
“Ишбилармон аёл – 2024” кўрик-танлови: маҳаллалардан янги ишбилармонлар кашф қилиняпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15853

Мазкур танловнинг Қонликўл туманидаги “Дўстлик” МФЙдаги саралаш босқичи ҳам жойларга чиққан ҳолда ташкил қилинди. Маҳаллада 4 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган бўлса, шундан 2 минга яқинини хотин-қизлар ташкил этади.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари кенгаймоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15854

Жамиятнинг сиёсий фаол аъзоси сифатида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаёган Осиё хотин-қизлари форумида қатнашар эканман минтақада хотин-қизларнинг имконият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш масалалари ва уларнинг иқтисодиётдаги иштирокини янада кенгайтириш, ҳозирги замонда давлат ва жамият бошқарувида хотин-қизларнинг ролини мустаҳкамлаш масалаларида тажриба алмашиш учун ўзига хос мулоқот майдони яратилаётганига амин бўлдим.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Мингдан ортиқ шогирд тарбиялаган ишбилармон Мадина Касимбаева танлов ғолиби бўлди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15855

#uzlidep #ayollar_qanoti

@uzlidep
Тадбиркор ёшларга нимани ваъда қилди?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15856

#uzlidep #yoshlar

@uzlidep
✏️ Ўзбекистон либерал-демократик партияси нашри – "ХХI аср" ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Норқобил Жалилов "Олтин қалам" XVIII миллий мукофоти билан тақдирлангани барча партиядошларимизни қувонтирмоқда.

✏️Мавриди келганда, мазкур газета, аввало, партиямизнинг эзгу, олижаноб ғоя ва мақсадларини тарғиб қилиш, O'zLiDePнинг ОАВ йўналишидаги долзарб вазифаларини амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшаётганини мамнуният билан эътироф этамиз. Норқобил Жалилов раҳбарлик қилган даврда "ХХI аср" ҳам шаклан, ҳам мазмунан юксалди, минглаб янги ўқувчилар орттирди.

✏️Эътиборлиси, партиямиз нашрини 2016 йилдан буён бошқариб келаётган Норқобил Жалилов "Олтин қалам" миллий мукофоти билан икки карра тақдирланган ягона журналистга айланди. У дастлаб телевидениедаги фаолияти учун ҳам бу нуфузли мукофотга лойиқ кўрилган.

#uzlidep #tabriklaymiz

@uzlidep
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM