O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.49K subscribers
29.6K photos
3.18K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Инклюзив таълим — барча учун мўлжалланган таълим

👉 Батафсил

Биз ижтимоий давлат эканлигимизни энг аввало таълим тизимидаги амалий ишлар билан кўрсатишимиз лозим. Ушбу мақсад нафақат инклюзив таълимни, балки ўқитувчи ва мураббийлар, барча ўқувчилар учун ижтимоий адолатни таъминлашдек ўта долзарб мақсадларни ҳам қамраб олади. Зеро, юртимизда ҳеч бир инсон меҳр ва эътибордан, сифатли таълимдан бебаҳра қолиши мумкин эмас.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
🔴 #LIVE

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши режалаштирилган. Хусусан,

«Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмлари ҳамда ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби янада такомиллаштирилгани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги;

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;

«Ўзбeкистон Рeспубликаси Савдо-саноат палатаси фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги тўғрисидаги;

«Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияни (Рим, 1961 йил 26 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилинади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини таъминлаш борасидаги қатор муаммолар олди олинмоқда


Фракция йиғилишида “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмлари ҳамда ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби янада такомиллаштирилгани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Бугунги кунда ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини таъминлаш борасида бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда. Жумладан, ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқаришдан бошлаб истеъмолчига етказиб берилгунга қадар бўлган жараёнларни назорат қилишда замонавий ахборот-коммуникация воситалари тўлиқ татбиқ этилмаганлиги инсон омилининг юқори даражада сақланиб қолишига олиб келмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва қарздорликни ундиришни такомиллаштириш йўллари кўрсатилмоқда. Хусусан, истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш ҳақида ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби қарздор жисмоний шахслардан почта харажатлари учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларига нисбатан ҳам татбиқ этиш назарда тутилмоқда.

Яна ижро ишини соддалаштирилган тартибда юритишда агар ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд қонунга кўра ижро ҳужжати бўлган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда, бу ҳақида тегишли маълумот олинган кундан кейинги кундан кечиктирмай ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган хабардор қилиш тартиби жорий этилмоқда.

Депутатлар ушбу қонун лойиҳасини муҳокамалардан сўнг, қўллаб-қувватлашди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
#LIVE

Брокерлик бўйича қоидабузарликлар олди олинади

Фракция йиғилишида депутатлар "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси бўйича ҳам муҳокама олиб боришди.

Айтиш керакки, бугунги кунда божхона брокерлари фаолияти йўналишда ҳам айрим муаммоли ҳолатлар мавжуд. Жумладан, декларациялаш бўйича хизмат кўрсатиш бозорида нақд пул олиш орқали “қора брокерлар” ортиб, ушбу фаолият йўналишида яширин иқтисодиёт улуши тобора ортиб бормоқда, яъни ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси билан декларацияловчи шахс ўртасида шартнома имзоланмайди ва солиқ органларида ҳисобга олинмайди.

Шунингдек, халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари билан ҳам муаммолар мавжуд. Шу билан бирга курьерлик ташкилотлари томонидан фуқароларнинг шахсий маълумотларидан ноқонуний фойдаланган ҳолда божсиз олиб кириш нормаси доирасида тижорат мақсадидаги товарларни республикага олиб кириш каби ҳолатларга имкон яратиб, яширин иқтисодиётнинг улуши ортишига сабаб бўлмоқда.

Қонун лойиҳаси билан эса божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятларини ваколатли органни хабардор этиш асосида такшил этиш ҳамда божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятларини ваколатли органни хабардор этмасдан бошлаганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш ва божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишда мавжуд қоидабузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Депутатлар ушбу қонун лойиҳасини долзарблигини инобатга олган ҳолда қўллаб-қувватлашди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Савдо-саноат палатасига тадбиркорларнинг аъзо бўлиши ихтиёрий этиб белгиланяпти

Йиғилишда фракция аъзолари “Ўзбeкистон Рeспубликаси Савдо-саноат палатаси фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқишди.

Айтиш керакки, лойиҳа Президентимизнинг 2023 йил 23 январдаги “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш, уларнинг манфаатларини судларда самарали таъминлаш, республикада бизнес муҳитнинг жозибдорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳаси Палата томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини судларда ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтиришга ва самарали таъминлашга, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг Палатага аъзо бўлишини ихтиёрий этиб белгиланишига олиб келади.

Шунингдек,тадбиркорларни Палата аъзолигига аъзолик бадалларидан озод қилинган ҳолда, текин қабул қилинишига, ташқи беғараз грант лойиҳаларини амалга оширишни соддалаштирган ҳолда маҳаллий тадбиркорларни халқаро ишбилармонлик ҳамжамияти билан интеграциялашувини жадаллашишига хизмат қилади.

Депутатлар ушбу лойиҳани тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилишини инобатга олган ҳолда биринчи ўқишда қўллаб-қувватладилар.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
Кичик ва ўрта бизнес субектлари учун муҳим янгилик

👉 Батафсил

Қонун лойиҳаси билан божхона брокери ва халқаро курерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятларини ваколатли органни хабардор этиш асосида ташкил этиш ҳамда божхона брокери ва халқаро курерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятларини ваколатли органни хабардор этмасдан бошлаганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш назарда тутилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Чиноз тажрибаси: ихчам иссиқхоналар оммалашмоқда

👉 Батафсил

Чиноз туманида томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш ва сабзавот маҳсулотлари етиштириш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Унда партия раҳбари Актам Хаитов, Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллари, Кенгашнинг вилоят ва туман кенгаши раислари ва ходимлари, ҳоким ёрдамчилари, “Томорқа хизмати” корхоналари ва соҳага тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Президентимизнинг 2024 йил 5 мартдаги “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида бир қатор вазифалар белгиланган эди.

Амалий семинарда мазкур ҳужжат ижроси муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиладиган бўлди ва ижросига киришилди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP қошида "Волонтёрлик клуби" ташкил этилди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қошида мамлакатимизда ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотларни ҳамда партиянинг мақсад ва ғояларини ёшлар орасига тарғиб қилиш мақсадида "Волонтёрлик клуби" ташкил этилди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Сирдарё вилояти молия бошқармаси ҳисобот берди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15588

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан вилоятнинг 2023 йил маҳаллий бюджети ижроси ҳамда 2024 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Нурматовнинг ҳисоботи эшитилди.

#uzlidep #hisobot

O'zLiDeP расмий канали
Сенатор ёшлар бандлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15589

Хоразм вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги экспортини ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишланган мулоқот ташкил этилди.

#uzlidep #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
Ерлардан самарали фойдаланиш имкони яратилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15590

Жорий йилнинг 5 март куни Президентимизнинг “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор мамлакатимизда мева-сабзавот етиштириш ва экспорт қилиш, қишлоқ хўжалигида кичик ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш, экин ерларидан самарали фойдаланиш самарадорлигини ошириш асносида ер эгаларининг даромадларини кўпайтириш орқали турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали