O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
8.16K subscribers
30.1K photos
3.26K videos
54 files
15.2K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Ўзбекистон - Россия: икки давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15001

Икки давлат раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувлари доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида қўшма баёнот қабул қилдилар. Унга кўра, икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари томонидан имзоланган 10 та ҳужжат алмашилди.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDePдан 100 лойиҳа: «Парламентда ёшлар ўрни» лойиҳаси доирасида ёшлар билан мулоқот қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15002

#uzlidep #parlamentdayoshlarorni

O'zLiDeP расмий канали
Соҳадаги бюрократик тўсиқлар бартараф этилади

👉 Батафсил

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат хизматларини кўрсатиш тизимини тартибга солиш, аҳоли ва тадбиркорлик субектлари учун бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда уларга қўшимча қулайликлар яратиш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормаларни айрим қонун ҳужжатлари билан бирхиллаштиришга хизмат қилади.

#uzlidep #qonunchilik

O'zLiDeP расмий канали
Глобал иқлим ўзгариши: унинг олдини олишда қандай чоралар кўрилмоқда?

👉 Батафсил

Атмосфера ҳавосига ташланаётган ташламалар муаммосига эътибор бермаслик соғлиқни сақлаш харажатларининг ошиши, ишлаб чиқариш самарадорлигининг пасайиши ва туризм билан боғлиқ иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда рўёбга чиқарилаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида аҳамиятга эга.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда

Унда Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилмоқда. Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказиш, сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантириш, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштириш ҳамда Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сайловларнинг мажоритар ва пропорционал тизимини назарда тутувчи қоидалар Сайлов кодексига киритилмоқда. Жумладан, сайлов округлари 75та ҳудудий бир мандатли ҳамда ягона сайлов округига бўлинмоқда. Бунда партия рўйхати асосида Қонунчилик палатасига сайловни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди ягона сайлов округи ҳисобланмоқда. Яъни Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати амалдагидек мажоритар тизим асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари эса партия рўйхат бўйича янги таклиф этилаётган пропорционал тизим асосида ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда.

Этиборли жиҳати, партия рўйхатига ҳам гендер тенглигини таъминлаш мақсадида худди мажоритар тизим бўйича номзодларнинг камида 30 фоизи аёллар бўлиши назарда тутилмоқда.

Мажлисни онлайн томоша қилиш
👇👇👇

https://youtu.be/p1bNIqJrdoI

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда Унда Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилмоқда. Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси…
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Актам Ҳайитов ишчи-гуруҳ аъзолари томонидан 40 дан ортиқ хорижий мамлакатларнинг сайлов тизимлари ва қонунчилиги ўрганилганини алоҳида эътироф этди. Фракция раҳбарининг фикрича, мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси сиёсий партияларнинг маъсулиятини оширишга, жамиятда кўп фикрлиликни ривожлантиришга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDeP: “Вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилади”

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15004

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда партия томонидан 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Шунингдек, йил якунигача ва 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Ўтган вақт давомида партия электорати бўлган тадбиркор, ишбилармон ва фермерлар манфаатини ҳимоя қилиш, бу борада жойлардаги депутатлик гуруҳлари орқали жамоатчилик назоратини олиб бориш, аҳоли билан ишлаш, уларнинг муаммо, таклифларини ўрганиш ва ечимини топиш ҳамда бошланғич партия ташкилотлари, фахрийлар, ёшлар, хотин-қизлар йўналишида тизимли ишлар қилинди.

#uzlidep #ijroqom

O'zLiDeP расмий канали
Депутат маҳаллага ичимлик суви тармоғини тортиш масаласини ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15003

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг жойларда қонун ҳужжатлари, фармон ва қарорлар ижроси устидан самарали депутатлик назоратини амалга оширишдаги масъулияти ортиб бормоқда. Аҳоли ўртасида мулоқотлар ўтказиб келаётган партия депутатлари давлат ҳокимияти органлари очиқлигини таъминлашда фаоллик кўрсатмоқда.

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали
Жиззахлик талаба ёшлар билан фикр алмашилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15006

Тадбир давомида талаба ёшларга “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти атрофлича талқин қилиб берилди. Айниқса, мустаҳкам тамал тошлари қўйилаётган Янги Ўзбекистоннинг келажаги ҳар тарафлама етук, замонавий илм-фан, касб-ҳунар сирларини мукаммал эгаллаган ёшлар қўлида эканлиги алоҳида таъкидланди.

#uzlidep #yoshlarqanoti

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлик субъектида партиянинг янги қуйи бўғини иш бошлади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15008

#uzlidep #BPT

O'zLiDeP расмий канали
Тажрибали тадбиркор ёшларга бизнеснинг сир-асрорларини ўргатди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15007

Ёш тадбиркор учрашув давомида ўз тажрибалари асосида жуда кўп фойдали маълумотларни талабаларга айтиб ўтди.

#uzlidep #yoshlarbiznesi

O'zLiDeP расмий канали