O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.91K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Biznes ombudsman faoliyatida qanday yangiliklar kutilyapti?

2017 yilda O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo‘yicha vakil institutining tashkil etilgani ushbu sohada yangi bosqich, yangi imkoniyatlar eshigini ochib berdi.

👉BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Аҳоли даромадини ошириш - стратегиядаги асосий мақсаддир

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14901

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгашида депутатлар ҳамда партия фаоллари билан ўтказилган тадбирда мазкур стратегиянинг айни жиҳатларига тўхталиб ўтилди.

#uzlidep #strategiya

O'zLiDeP расмий канали
Катта марраларни кўзламаган тадбиркор шиддатли замон талабларига жавоб бера олмайди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14902

Ҳозирда 80 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган хўжалик узумчилик, мева-сабзавот, гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаб экспортга қилишда Тошкент вилоятидаги йирик корхоналар қаторига қўшилишга муваффақ бўлди.

Биргина 2022 йилда мевадан 310 ва узумдан 200 центнердан ҳосил олган бўлсак, 150 минг доллар миқдоридаги маҳсулотимиз Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Қирғизистонга экспорт қилинди. 2023 йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида эса экспорт ҳажмимиз янада ортди.

#uzlidep #ishbilarmonayol

O'zLiDeP расмий канали
"Сизларни Ўзбекистонда кутиб қоламиз" - Ўзбекистон Президенти ватандошлар билан учрашди

АҚШга амалий ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.

- Биз таълим, тиббиёт, иқтисодиётда олиб бораётган янгиланишлар натижасини ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида ҳис қилиши керак. Сизлардек хорижда ўқиган, йирик компанияларда ишлаб, тажриба орттирган юқори малакали мутахассислар ҳам юртимизга қайтиб келиши ва бутун салоҳияти билан Янги Ўзбекистонни барпо этишда иштирок эта олишлари учун барча шароитни яратишимиз керак, - деди Президентимиз. – Бугун шу ердаги ҳар бир ўзбекистонликда кучли Ватан ҳисси ва унинг ривожига ҳисса қўшиш иштиёқини кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Сизларни Ўзбекистонда кутиб қоламиз.

O'zLiDeP расмий канали
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси: хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14903

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча жабҳаларидаги жараёнларда хотин-қизларнинг иштироки ва фаоллиги тобора ортиб бормоқда. Бу, албатта, юртимизда опа-сингилларимизнинг ўз салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқариши учун яратиб берилаётган имкониятлар, имтиёзлар, умуман, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар самарасидир. Қолаверса, жамиятимиз ривожида ҳаётимиз гултожи бўлган хотин-қизларнинг маънавий етук, тафаккури кенг, иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан билимдон ва фаол бўлиши муҳим аҳамият касб этади.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Кўрик-танлов катта тажриба мактабини ўтайди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14905

Бугунги кунда чорвачилик, асаларичилик ва балиқчилик тармоқлари ҳам йўлга қўйилди. “Улуғбек Дурбек порлоқ келажаги” оилавий корхонаси билан ҳамкорликда сут маҳсулотлари ишлаб чиқар япмиз. Шунингдек, қўшни давлатларга йилига 5–7 тонна асал экспорт қиламиз.

Корхонамизда 28 нафар ходимнинг доимий бандлиги таъминланган. Бундан ташқари, 250 нафар мавсумий ишчи мавжуд. Фаолиятимизни янада кенгайтириш мақсадида бир қанча истиқболли лойиҳаларни ўрганяпмиз.

#uzlidep #ishbilarmonayol

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йил якунигача пенсиялар миқдорини инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда, жами 14 фоизга ошириш режалаштирилган

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Партиявий масъулият янада ошади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14908

2030 йилгача иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириш, тиббий ёрдамга муҳтож аҳолини 70 фоиз мурожаатларни бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал этиш, камбағалликни 2 баробарга қисқартириш, мактабгача таълим билан қамров даражасини 100 фоизга етказиш ва бошқа вазифалар юзасидан билдирилаётган фикр-мулоҳазалар шулар жумласидандир.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Барқарор иқтисодий ўсиш – аҳоли фаровонлиги гаровидир

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14909

Келгуси етти йилликда иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириш, тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал этиш, камбағалликни икки баробарга камайтириш, “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига кириш асосий мақсад қилиб олинмоқда. Бунда 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 миллиард долларга ва аҳоли жон бошига даромадларни 4 минг долларга етказиш мўлжалланган.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммитида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в первом саммите лидеров стран Центральной Азии и Соединенных Штатов Америки в формате «С5+1» в городе Нью-Йорке.

#Mirziyoyev #sammit #MarkaziyOsiyo #AQSh

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на 78-й сессии Генеральной Ассамблеи Организации Объединенных Наций

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the 78th session of the UN General Assembly

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Аёл тадбиркорлар қўллаб-қувватланаётган шундай жамиятда яшаётганимдан фахрланаман

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14906

Бизнинг хўжалик 100 гектар майдонда асосан пахта ва ғалла етиштириш билан шуғулланади. Фақат бу билан чекланиб қолмай, қўшимча равишда бошқа тармоқларни ҳам йўлга қўйганмиз. Яна хўжалигимизда дуккакли экинлардан мош, ловия, гуруч каби маҳсулотлар, иссиқхонада сабзавотлардан помидор, бодринг, булғор қалампири ҳам етиштирилиб, ички бозорга, шунингдек, хорижга экспорт қилинмоқда. Яна маҳалладаги аёлларни иш билан таъминлаш учун тикувчилик цехини ишга туширганмиз. Ҳозирда унда 12 нафар киши меҳнат қилмоқда. Умуман олганда, фермер хўжалигимизда жами 70 дан ортиқ киши иш билан банд.

#uzlidep #ishbilarmonayol

O'zLiDeP расмий канали
Интилиши кучли аёл учун тадбиркор бўлиш осон

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14907

“Masquerade little star” оилавий корхонаси фаолиятини бундан 15 йил олдин бошлаганида бироз чўчиганим рост. Лекин оила аъзоларимнинг кўмаги билан ва албатта, юртимизда тадбиркор аёлларга яратилган қулай шароитлар туфайли бугун шижоатли тадбиркорга айландим.

#uzlidep #ishbilarmonayol

O'zLiDeP расмий канали
“Янги авлод кадрлари” – Янги Ўзбекистон бунёдкорларидир

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14912

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Ёшлар келажак бунёдкори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

#uzlidep #yangiavlodkadrlari

O'zLiDeP расмий канали