O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
31.2K photos
3.43K videos
60 files
15.8K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
«Ўзбекистон – 2030» стратегияси – халқ стратегияси

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14876

“Ўзбекистон–2030” стратегиясидан ўрин олган 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсад асосида, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш, сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш, “хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш борасидаги саъй ҳаракатлар сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқилади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан доимий мулоқот тизими жорий этилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14877

Ватандошлар томонидан ташкил этилган жамоат бирлашмалари фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш ва уларнинг сонини 300 тага етказиш, ўзбек тили ва адабиёти, тарих, маданият, санъат ва ҳунармандчилик йўналишидаги олийгоҳларда хориждаги ватандошлар учун 200 та грант ажратиш кўзда тутилган. Шунингдек, Ватандошлар иштирокида тиббиёт, таълим ва илм-фан соҳаларида 100 та лойиҳани амалга ошириш, ватандошлар жамоат бирлашмаларига етказиб бериладиган бадиий адабиётлар сонини 100 мингтага ошириш муҳим аҳамият касб этади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Юз мақсад юзимизни ёруғ қилади

👉
https://uzlidep.uz/news-of-party/14880

Бугун аёнки, ҳаётнинг ўзи олдимизга кечиктириб бўлмайдиган муҳим вазифаларни қўймоқда. Шундай бўлиши табиий. Негаки, мамлакатимиз айни пайтда ривожланишнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйди. Ҳақиқатан ҳам, халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, инновацион тараққиёт борасида мамлакатимизда муваффақиятли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Халқ ишончи – шижоат, шиддат манбаи

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14881

Давр шиддат билан ўтяпти. Шу шижоатга мос, зарур чоғда ундан сал олдинроқ қадам ташламаган ортда қолиши тайин. Сафимизга кириб келаётган ёшларда айнан шундай жўшқинликни кўриб беихтиёр севинаман. Мисол учун, дастлабки йили вилоят партия ташкилоти таркибида 1062 нафар маслакдошимизни бирлаштирган 24 та бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб борган бўлса, ҳозир қуйи бўғинлар сони 1000 дан ошди. Улар ўз сафларига 102 минг нафардан ортиқ партиядошимизни бирлаштирган. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан бугун партиямиз ғоялари, дастурий мақсад ва вазифалари ҳар бир маҳаллага, ҳар бир ташкилот, корхона ва муассасага кириб борди, десам муболаға бўлмайди.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLIDeP депутати Мавлуда Хўжаеванинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси бўйича фикр-мулоҳазаси.

#uzlidep #strategiya

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркор аёл талаба ёшлар билан учрашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14882

Яккабоғ туманидаги “SITORA IMKON PLYUS” нодавлат таълим муассасаси раҳбари, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Наргиза Саломова Қарши Муҳандислик иқтисодиёт институти талаба ёшлари билан учрашди.

#uzlidep #tadbirkorvayoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на Консультативной встрече глав государств Центральной Азии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сув танқислиги: муаммо ва ечимлар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14884

2017 — 2023 йилларда жами 1,2 млн. гектар майдонда, яъни қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг қарийб 31 фоизида сув тежовчи технологиялар жорий этилди. Бу томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет суғориш, эгилувчан қувур, плёнка тўшаб суғориш каби технологияларни ўз ичига олади, ушбу йилларда 630 минг гектар ер лазерли текисланди.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси – ёшлар нигоҳида

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14883

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш ҳамда «Ўзбекистон–2030» стратегиясининг мазмун-моҳиятини ўрганишга қаратилган учрашувлар Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъат институтида ўтказилди.

#uzlidep #strategiya

O'zLiDeP расмий канали
Сув истеъмолида исрофга йўл қўймаймиз!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14885

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи ҳам ҳар қачонгидан долзарб бўлиб, бу борада муайян чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этиляпти. Биргина Тўпаланг сув омборидан қувур тортиб, ичимлик суви танқис жойларга сув бориши энг катта амалга оширилаётган лойиҳалардан бири саналади. Ваҳоланки, бу лойиҳа воҳа аҳолисининг жуда катта қисимини ичимлик суви билан таъминлайди.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Стратегияда белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлашга барчамиз масъулмиз

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14879

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда партия фаоллари ҳамда депутатларнинг ўрни мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

#uzlidep #strategiya

O'zLiDeP расмий канали
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси: Ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизими такомиллаштирилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14886

Стратегияда ёшларнинг замонавий касблар билан машғул бўлишини таъминлаш учун ҳар бир вилоятда 1 тадан “Креатив парк”лар фаолиятини ташкил этиш, уларга йилига камида 40 минг нафар ёшларни жалб қилиш ишларини ташкил этиш, шунингдек мактаб битирувчилари камида 2 та хорижий тил ва 1 та касб эгаллашини таъминлаш чораларини кўриш илгари сурилмоқда.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
“Ўзбекистон - 2030” стратегияси: Барчамизни янги марралар сари ҳаракатга чорлайди

👉🏼 https://uzlidep.uz/news-of-party/14887

Стратегияда бешта устувор йўналиш бўлса, шундан биттаси аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш ҳисобланади. Шу маънода вилоятимизда соғлиқни сақлаш тизимида кейинги етти йилда катта ислоҳотлар амалга оширилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Хитой билан партиялараро ҳамкорлик

11-15 сентябрь кунлари O'zLiDeP делегациясининг Хитой Халқ Республикасига сафари амалга оширилди. Бу партиялараро муносабатларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, сиёсий партияларнинг давлат бошқаруви жараёнларидаги иштироки бўйича тажриба алмашиш амалиётини кенгайтиришга ҳисса қўшади.

Межпартийное сотрудничество с Китаем

В период с 11 по 15 сентября т.г состоялась поездка делегации УзЛиДеП в КНР, которая способствовала дальнейшему углублению межпартийных отношений, а также расширению практики обмена опытом в области участия политических партий в процессах государственного управления.

#uzlidep #Xitoy #hamkorlik

O'zLiDeP расмий канали
Иқтисодиёт тармоқларининг энергия самарадорлиги 2 баробарга оширилади

👉 Батафсил

Энергия ресурсларидан самарали, оқилона фойдаланишимиз, барча энергия сарф-харажатларимизни доимий кузатиб боришимиз, қисқаси, тежамкорликка ўрганишимиз зарур. Зотан, дунёнинг кўплаб давлатларида электр энергия тақчиллиги кузатилаётган бир пайтда, энергия самарадорлиги ва тежамкорлигига эришиш энг устувор вазифалардан биридир.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали