O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.52K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
📰 "Народное слово" газетасида Актам Хаитовнинг "Приверженность углублению партнерства" номли мақоласи чоп этилди.

Шунингдек, депутатлар Ботир Мардаев ҳамда Зафар Худойбердиевнинг мақолалари "Халқ сўзи" газетасида чоп этилди.

#uzlidep #PartiyavaOAV #gazeta

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP фракциясининг йиғилишида 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2022 йилдаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди. (27.01.2023)

👉 HD формат

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
31 ЯНВАРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг устувор йўналишлари

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13845

Сўнгги йилларда икки мамлакат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси туфайли сиёсий мулоқот ва ишонч мустаҳкамланмоқда, икки томонлама ҳамкорликнинг барча жабҳалари бўйича кўплаб масалалар ҳал этилмоқда, самарали ҳамкорликни ривожлантириш учун барча шарт-шароит яратилди.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
💍 31 январь – Халқаро заргарлар куни

☝️Ўзбекистонда Президент қарори билан “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси ташкил эитилган. Унинг асосий вазифаси этиб Республикамиз ҳудудида заргарлик санъатининг кўп асрлик анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш белгиланган.

👉 Шунингдек, қайд этиш керакки, эртага 1 февралдан резидент ва норезидент жисмоний шахсларга — қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга;

👉 заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга — заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда, маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат этилади.

#uzlidep #bugungikun #zargarlik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2022 йилда бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилинди.

O’zLiDeP фракцияси аъзолари партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, Давлат дастурининг иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишларга алоҳида эътибор қаратдилар. Депутатлар ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад манбаларини шакллантириш учун шароитлар яратиш, хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга, экспортдаги улушини эса 60 фоизга етказиш бўйича қилинган ишларни ижобий баҳоладилар. Ўз навбатида, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, миллий иқтисодиётнинг драйвери булган тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга каратилган сиёсатни давом эттириш, ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш механизмларининг сифатли ва самарали ижросини таъминлаш бўйича қатор таклифлар бердилар. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларини, хусусан, энергетика соҳасида трансформатсия жараёнларини жадаллаштириш зарурлигига эътибор қаратишди.

#uzlidep #fraksiya #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Давлат бошқаруви тизимининг янада такомиллаштирилиши барча соҳалардаги ислоҳотларимиз муваффақиятини таъминлайди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13848

Дарҳақиқат, давлат бошқарувининг марказлашиши вазирлик ва идоралар ваколатларининг бир-бирини такрорлаши, агентликларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиб кетиши, бюрократиянинг кучайишига сабаб бўлди.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP Аёллар қаноти ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида Мурожаатномада хотин-қизлар йўналишидаги устуворликларга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.

#uzlidep #ayollar #Murojaatnoma

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Долларнинг расмий курси яна тушди

1 АҚШ доллари 31,77 сўмга тушиб, 11 269,82 сўмни ташкил этди. 1 евро курси 115,77 сўмга пастлаб, 12 205,22 сўм бўлди. 1 Россия рубли ҳам 2,80 сўмга тушди ва 159,78 сўмга етди.

#uzlidep #kurs

O'zLiDeP расмий канали
💵Тадбиркорларга автобуслар сотиб олиш учун имтиёзли кредит берилади

🚍 Президент ҳузурида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда автобуслар паркини кенгайтириш учун ташувчи тадбиркорларга автобус паркини янгилашни рағбатлантириш тизими жорий қилиниши маълум қилинди. Жумладан:

ташувчиларни танлашда автобуснинг янгилигига қараб, йўналишда йўловчи ташишнинг кафолатланган муддатлари 7 йилгача узайтирилади (10 ёшдан ошган автобуслар бўйича шартнома тузилмайди);

тадбиркорлар олиб келган янги автобуслар бўйича қўшилган қиймат солиғини бўлиб-бўлиб тўлашига рухсат берилади;

автобуслар сотиб олиш учун 10 йилгача муддатга имтиёзли кредит берилади.

O'zLiDeP расмий канали
Ёшлар парламенти сайлови: Саралаш босқичи давом этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13849

Бухоро вилоятининг барча туман ва шаҳарларида танлов низомида кўзда тутилган вазифалар ижросига жиддий кирилганлиги боис O'zLiDeP шаҳар ва туман Кенгашларига номзодларнинг тегишли ҳужжатлари қабул қилиб олинмоқда.

#uzlidep #yoshlarparlamenti

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлиги: яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларнинг янги босқичи

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13856

Президентимизнинг Қирғизистонга ташрифи ҳеч муболағасиз замонавий дипломатиянинг том маънодаги ютуғи бўлди. Бўлиб ўтган музокараларда икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, сув-энергетика ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларининг муҳокама қилингани қўшни давлат Қирғизистон билан кўп қиррали, ўзаро манфаатли ва конструктив мулоқотни йўлга қўйилганидан далодат беради.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Газ қуйиш шохобчалари фаолиятини тиклаш

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13858

Энди “иссиқ кунларга етиб келдик”, “ҳаммаси жойига тушиб кетади” - деб турган пайтимизда, бирданига “газ заправка”ларининг оммавий сотувга қўйилишини кузатяпмиз. Бунинг сабабларини ўрганганимизда “газ заправка”лардаги текширувларнинг кўпайиб кетганлиги ва газ таъминотидаги нобақарорликларнинг юзага келиши билан боғлиқ бўлмоқда.

Газ таъминотидаги узилишларда “газ заправка”ларнинг айби борми ва айбдор бўлмаса улар нима учун текшириляпти, текширувларда белгиланган тартибларга риоя қилиняптими деган саволлар ҳам кун тартибига чиқяпти.

“Газ заправка”лар сотувга қўйилиши, фаолиятининг тўхташи ёки ўзгариши, фаолият кўрсатаётган газ қуйиш шохобчаларига юкламанинг ортишига, яна навбатларнинг кўпайишига сабаб бўлади.

#uzlidep #gazzapravka #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Ёшлар парламенти сайлови: номзодларнинг ҳужжатлари низом талабларига мувофиқ қабул қилиняпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13854

Ҳозирги кунда тегишли округдаги туманларда саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда. Масалан, Пойтахтимизнинг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида ҳам танлов низомида кўзда тутилган вазифалар ижросига жиддий киришилди.

#uzlidep #yoshlarparlamenti

O'zLiDeP расмий канали
1 ФЕВРАЛЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
“Alibazar” интернет бозори асосчиси Алишер Авазов қашқадарёлик тадбиркорлар билан мулоқот қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13851

Ўзбекистонда энг сара ва сифатли қурилиш молларини сотадиган биринчи онлайн бозор – Alibazar Ўзбекистон қурилиш бозорида 12 йилдан буён ўз ўрнига эга. “Европол”компанияси ҳамда Alibazar интернет бозори асосчиси Алишер Авазов анжуман иштирокчиларига ўз ҳаёти, тадбиркорликни қандай бошлагани ва чеккан заҳматлари ҳақида гапириб берди.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
📅 2023 йилнинг февраль ойи календари

📲 Смартфонингиз учун партия "календар-заставка"ни юклаб олинг.
👇👇👇

#uzlidep #kalendar

O'zLiDeP расмий канали