O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.51K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Навоийлик талаба ёшларга қонунчиликдаги янгиликлар борасида тушунчалар берилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13612

Тадбирда сўз олган партия вакиллари бугунги ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар хусусида тўхталиб ўтишди. Тадбир доирасида қонунчиликда киритилаётган ўзгаришлар, хусусан, яқинда қабул қилинган янги меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ва ушбу кодекс ёшлар манфаати учун қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлиги борасида маълумотлар берилди.

#uzlidep #yoshlarqanoti

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Икки қардош халқ, қўшни давлатлар ўртасидаги муносабатларда янги давр

Мамлакатимизнинг узоқ муддатли ва барқарор ривожланиши бутун Марказий Осиё барқарорлиги ва фаровонлиги билан узвий боғлиқдир. Шу боис, Ўзбекистон кейинги йилларда яхши қўшничилик ва минтақавий шериклик сиёсатига мақсадли эътибор қаратди. Бу кутилган натижаларни бермоқда.

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида талаба ёшлар учун саёҳат ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13617

#uzlidep #yoshlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутат ташаббуси билан қишлоқ йўллари таъмирланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13610

Тумандаги Гулчамбар ҚФЙ ҳудудида жойлашган Жарбулоқ қишлоғидаги 1000 дан ортиқ хонадонда 5 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ аҳолисини узоқ йиллардан буён йўлларнинг носозлиги қийнаб келаётган эди. Муаммога ечим излаган Жарбулоқликлар ўз депутатларига мурожаат қилишди.

#uzlidep #deputatlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
"Янги йўл"ликларга артезиан сув қудуғи зарур

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13615

#uzlidep

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
5 ДЕКАБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Муаммолар ҳамжиҳатликда ҳал қилиняпти

👉
Батафсил

Ноябрь ойининг сўнгги ҳафтасида сайловчилар билан учрашиш мақсадида вилоятга борганимда аҳолида ҳар қачонгиданда кўтаринки кайфиятига гувоҳ бўлдик. Аҳоли вакиллари мамлакатимиз Президенти вилоятга бу галги ташрифи давомида уларни ўйлантираётган масалаларга ечим бўла оладиган ташаббусларни илгари сургани, аниқ мақсад ва режалар белгилаб олингани ҳақида тўлқинланиб сўзлашди.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉 OʻzLiDeP PRESS KLUBI: Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятидаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди

#uzlidep #pressklub

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Энди ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади

👉
Батафсил

Ер – давлат мулки, умуммиллий бойлигимиз, энг яхши мулк ва бизнес асоси саналади. Зеро, у том маънода одамларни боқади, кийинтиради. Кейинги йилларда юртимизда ер ресурсларини асраш, ундан самарали фойдаланиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётгани сабаби ҳам шунда.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бошланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда фракция аъзолари дастлаб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига урғу беришди.

Таъкидлаш жоизки, бу йил асосий Қонунимизнинг 30 йиллиги тантаналари конституциявий ислоҳот жараёнлари билан уйғунлик ва ҳамоҳанглик касб этмоқда. Партия фаоллари, депутатлар Асосий қонунни такомиллаштириш юзасидан аниқ, асосли таклифларни илгари сураётганликлари ҳам уларнинг ўз зиммаларидаги масъулиятни, фуқаролик бурчини теран англаётганликларидан дарак беради.

Йиғилиш иштирокчилари Конституциямизни жамиятдаги бугунги реал воқеликка, шиддатли ислоҳотлар ўзанига мослаштириш мамлакатимиздаги ўрта синфнинг асосини ташкил қилувчи сиёсий куч – O‘zLiDeP электорати манфаатларига тўла мос келишини алоҳида таъкидлашди. Ушбу тарғибот жараёнларида партия томонидан 8 мингдан ортиқ таклифлар билдирилган бўлиб, улардан 2 минг 719 таси Конституциявий комиссияга тақдим этилди.

Фракция аъзолари Конституцияга киритилиши мўлжалланаётган айрим ўзгартиришларнинг мазмун-моҳиятига қисқача тўхталиб ўтишди.

Хусусан, Янгиланаётган Конституция лойиҳасининг 36-моддасида Ҳар ким қонун билан муҳофаза қилинадиган мулкка, шу жумладан интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуққа эга” эканлиги ва яна худди шу моддада нафақат банк омонатлари, балки банк амалиётлари ва ҳисобварақларнинг ҳам сир тутилиши кафолатланмоқда.

Шунингдек, 53-моддада қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яхшилаш, тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириши, ўз фаолиятининг йўналишини мустақил равишда танлаши, бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиш, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланиши ҳамда монополистик фаолият қонун билан тартибга солиниши ва чекланиши белгиланмоқда.

Конституцияга бу нормаларнинг киритилиши мамлакатимизда фаол тадбиркорлик фаолияти учун конституцион даражада мустаҳкам замин яратиш, тадбиркорлар ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини янада кучайтириш, қисқаси, тадбиркор ва ишбилармонлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴#LIVE O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бошланди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда фракция аъзолари дастлаб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига…
🔴#LIVE

Фракция аъзолари қонун лойиҳаларини муҳокама қилишга ўтди. Дастлаб депутатлар “Радиочастота спектри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.

Мазкур қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар, зиддиятлар, бир-бирини такрорловчи ва коллизион нормаларни аниқлаб, уларни бартараф этади.

Жумладан, лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 19 майдаги фармонига мувофиқ 2-моддага тегишли тушунча киритилмоқда, радиочастоталарнинг халқаро-ҳуқуқий ҳимоясига бағишланган 201-модда билан тўлдирилмоқда.

Қолаверса, радиочастота спектридан фойдаланувчилар ёки радиохизматлар томонидан радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш тартиби аксарият ривожланган давлатларнинг қонунчилик амалиётида қўлланилганлиги ва мазкур тартиб асосида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришилгалиги, аксинча Ўзбекистон Республикасида йиллар давомида қўлланган, радиочастота спектридан фойдаланувчининг ўз радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришни тақиқлаш амалиёти, радиочастота спектридан самарасиз фойдаланилишига олиб келганлиги, бу эса ўз навбатида телекоммуникациялар тармоқларининг ривожланишига тўсиқ бўлаётганлиги сабабли, амалдаги 9-моддадаги радиочастота спектридан фойдаланувчининг ўз радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш тақиқи олиб ташланмоқда ва радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш тартиби киритилмоқда.

Радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш амалиёти республикада қўлланилган тақдирда юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига чегараланган давлат ресурсидан биргаликда фойдаланишга имконият беради.

Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан бир қатор таклифлар берди ва мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴#LIVE

Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этганларга қатъий жавобгарлик белгиланмоқда

Фракция йиғилишида “Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва тарғиб қилиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Сўнгги йилларда қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, хусусан, онлайн қимор ўйинлари фуқаролар орасида кенг оммалашиб бормоқда. Бу эса, онлайн қимор ўйинларида иштирок этган фуқаролар томонидан ўз жонига қасд қилиш, фирибгарлик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва бошқа салбий ҳолатлар содир этилишига сабаб бўлмоқда.

Маълумотларга кўра, қимор ўйинлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони 2022 йилнинг 6 ойида 2 325 тани ташкил этган. Ушбу ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ жиноятлар 2019 йилда 55 та, 2020 йилда 86 та, 2021 йилда 103 та, 2022 йилнинг 6 ойида 90 тани ташкил этган. Мазкур ҳолатлар қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Мазкур ҳужжат билан қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш, ўтказиш ёки уларда иштирок этиш учун ҳар қандай шаклда кўмаклашиш, шунингдек, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни тарғиб қилувчи маҳсулотни қонунга ҳилоф равишда тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ҳолатлари юзасидан жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴#LIVE Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этганларга қатъий жавобгарлик белгиланмоқда Фракция йиғилишида “Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва тарғиб қилиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятга қарши…
🔴#LIVE

Фракция йиғилишида "Камерал солиқ текшируви тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексининг 138-моддаси йигирма иккинчи қисмига ўрни қопланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текширувини ўтказиш муддатини солиқ органларини қўшилган қиймат солиғининг салбий суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) тўғрисида хабардор қилинган кундан эътиборан 60 иш кунидан 30 иш кунига ҳамда 274-моддасининг учинчи қисмига камерал текшириш натижаси бўйича солиқ органлари хабардор қилинган санадан солиқ суммасини қайтариш 60 иш кунидан 30 иш кунига ўзгартиш назарда тутилмоқда.

Ўрни қопланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текшируви муддатини 60 кундан 30 кунгача қисқартирилиши натижасида тадбиркорлик субъектларининг пул маблағларини қайтарилиш муддатлари қискартирилишига ва пул маблағларини тасарруф этиш кафолатларини таъминлашга хизмат қилади.

Ушбу қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда тўлиқ қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда доллар курси баландлади

1 АҚШ долларининг расмий курси 17,97 сўмга кўтарилиб, 11 минг 275,10 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 906,51 сўмга баҳоланиб, 51,63 сўмга баландлади. Шунингдек, 1 рубль 181,37 сўм этиб белгиланиб, 0,74 сўмга тушди.

#valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
6 ДЕКАБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Солиқ кодексига ўзгартишлар киритилади

Фракция аъзолари "Камерал солиқ текшируви тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV