O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.81K subscribers
29.4K photos
3.16K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди.

Сеул шаҳридаги аэропортда давлатимиз раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, артиллериядан тўплар отилди.

Самолет олдида Ўзбекистон етакчисини Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Хонг Нам Ки ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Саммитнинг асосий тадбирлари - икки томонлама учрашув ва музокаралар 17 декабрь, жума куни бўлиб ўтади.

#uzlidep #Mirziyoyev #tashrif #Koreya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Қашқадарёда “хонадонбай” юриш тизими асосида семинарлар ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10936

Вилоятнинг Чироқчи, Яккабоғ ва Қамаши туманларида бўлиб ўтган “хонадонбай” юриш тизими асосидаги семинарларда O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов иштирок этди.

#uzlidep #Xaitov #xonadonbay

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутат ёрдамчилари ўқитиляпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10928

Ҳар бир депутатга бир нафардан жами 53 нафар ёрдамчи суҳбат асосида танлаб олинди.

#uzlidep #deputatyordamchisi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон делегацияси Сеулда илиқ кутиб олинди

Делегации Узбекистана оказано теплое гостеприимство в Сеуле

@uzlidep
Депутат Қ.Дадабаевга маҳалла аҳолисига тоза ичимлик суви етказиб беришни янада кўпайтиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинганди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10926

#uzlidep #deputat #tozaichimliksuvi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президентнинг “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, норасмий валюта операциялари вужудга келишининг олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига кредит уюшмаси хизматлар бозорига кириш имкониятларини яратиш кўзда тутилган.

#uzlidep #valyuta

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE "Ёшлар билан" лойиҳасининг навбатдаги сонида

Ёшлар етакчилари фаолияти ва уларнинг депутатлар билан ҳамкорлиги мавзуси муҳокама қилинмоқда
👇👇👇

https://www.facebook.com/UzLiDeP/videos/694367361822673
Шавкат Мирзиёев Сеулдаги миллий қабристонга ташриф буюриб, марҳумлар хотирасига эҳтиром кўрсатди

Бу ерда Корея мустақиллиги учун курашган ҳамда урушларда ҳалок бўлган инсонлар, мамлакат ривожига катта ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари дафн этилган. Шу боис у табаррук қадамжо сифатида эъзозланади. Хорижий давлатлар раҳбарларининг бу ерга келиши корейс халқига ҳурмат ифодаси ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида мазкур қабристондаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди ва эсдалик битиги қолдирди. Бу битик мажмуа музейидан жой олади.

Давлатимиз раҳбари Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзди.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини яратилади

"Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"
Президент қарори шу йил 16 декабрда эълон қилинди.

Мазкур қарор:
👉 томорқа хўжаликларида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш орқали аҳоли даромадини ошириш;
👉 ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш;
👉 томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини яратиш;
👉 ҳар бир туманда томорқа ер эгалари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш борасида аниқ чора ва тадбирларни назарда тутади.

Мазкур қарорда томорқада маҳсулот етиштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги қарз маблағлари Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилтирилиши белгиланган.

Бу маблағлар тижорат банкларига ресурс сифатида йўналтирилган ҳолда, томорқачилик лойиҳаларини кредитлаш учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларида белгиланган шартлар асосида:

а) томорқа ер эгаларига:

қоида тариқасида, 100 бош парранда, 5-10 бош курка, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уяси, интенсив усулда балиқ боқишни йўлга қўйиш, шунингдек, ихчам иссиқхоналар, “дала дўконлари” қуриш, артезиан қудуқларини қазиш;

кичик интенсив боғдорчилик, лимончилик ва узумчилик;

полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик
учун кредит ажратилади;

б) тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг тавсиясига кўра “Томорқа хизмати” МЧЖларга уруғлик ва кўчат, мотокультиватор ва минитрактор, инкубатор харид қилиш ҳамда айланма маблағ учун 300 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Бунда, “Томорқа хизмати” МЧЖларга бериладиган кредитлар бўйича Жамғарма маблағлари гаров таъминоти сифатида қабул қилинади;

в) етакчи тадбиркорлик субъектларига аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация асосида етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар ажратилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 январга қадар:

томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда субсидия берилади;

сув таъминоти оғир томорқа ерлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби амал қилади.

@a_xaitov