O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.6K subscribers
30.7K photos
3.33K videos
57 files
15.5K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёевнинг бухоролик сайловчилар билан учрашуви бошланди

Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш учун 12 октябрь куни Бухоро вилоятига келди.

Қоракўл туманида номзоднинг вилоят сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашувда номзоднинг Бухоро вилояти бўйича ишончли вакили Самойдин Ҳусенов модераторлик қилмоқда.

Ишончли вакил кейинги йилларда Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Бухоро вилоятида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, йирик ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар, уларнинг одамлар турмуши фаровонлигини яхшилашдаги аҳамияти ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга берилди.

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилмоқда.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев:

Бугун мамлакатимиз катта сиёсий жараён олдида турибди. Мен Бухоро халқининг дардини яқиндан биладиган одам сифатида қаерда ишлашимдан қатъи назар одамларни қандай рози қилиш мақсадида кўп ўйлаб юрганман. Ислоҳотларимизга келсак, ўтган 5 йилда биз эмин-эркин яшашни, инсон қадрига етишни, халқимизни рози қилишни ўргандик. Кўп давлатларнинг давлатчилигини ўрганиш мумкин, лекин уларнинг бирортаси Ўзбекистон шароитига тўлиғича тўғри келмайди. Олдин бизда жуда кучли қўрқув бор эди, шу туфайли кўп инсонлар ҳадикда яшади.

Қандайдир ўзгариш қиламиз десак, таълимни тўғри йўлга қўйишимиз, муаллимнинг обрўсини кўтаришимиз зарур. Тарих учун 5 йил жуда оз вақт. Лекин шу 5 йилдаги ютуқларимизни кўриб, эртанги кунимизга ишониб, катта-катта режалар қиляпмиз. Камчиликларимиз ҳам бўлди, чунки изланган одам албатта камчиликка йўл қўяди ва тажрибаси ошиб, ютуққа эришади. Халқимизда бир ибора пайдо бўлди “Қилса бўлар экан-ку!” Энди айтадиган гапим – Бухорода ҳам қилса бўлар экан-ку! Бизнинг ер остида улкан бойликларимиз бор. Лекин ундан ҳам катта ютуғимиз – ер устида бунёдкор халқимиз бор.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев:

Ғоят қийин ва оғир даврларда ҳам эзгулик байроғини баланд кўтариб майдонга чиққан бухоролик Аҳмад Дониш, Абдурауф Фитрат, Садриддин Айний, Файзулла Хўжаев, Абдувоҳид Бурҳонов сингари фидойи зотлар эл-юрт дарди ва тақдирини ўйлаб яшаган буюк инсонлар эди.

Айниқса, Туркистон жадидчилик ҳаракатининг доҳийларидан бўлган арбоб ва адиб, биринчи ўзбек профессори Абдурауф Фитратнинг бу борадаги хизматлари таҳсинга сазовордир. Ўтган асрнинг 20-йилларида туркистонлик 70 нафар йигит-қизни Германияга ўқишга юборишда бу улуғ сиймонинг қандай катта роль ўйнаганини сизлар, албатта, яхши биласиз.

Фитрат чет элга жўнаб кетаётган талабаларни Самарқанддаги Амир Темур мақбараси олдида Ватан манфаатларига содиқ бўлиш ҳақида қасамёд қилдиради. Қаранг, қандай ватанпарварлик, фидойилик намунаси бу!

Улуғ алломанинг она тилимиз, тарих ва мусиқа соҳаларини ривожлантиришдаги беқиёс хизматларини эътиборга олиб, Бухоро шаҳрида Абдурауф Фитрат номидаги ўзбек тили ва хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган ижод мактаби барпо этсак, нима дейсизлар.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев: Сардобада бўлган офатни мен кинода ҳам кўрмаган эдим. Мана энди гапирсам бўлади — вертолётда учиб, вазиятни ўрганиб юрибману, оқиб бораётган одамларни, дов-дарахтларга осилиб қолган болаларни кўргандим.

Ўша вақтда Миллий гвардия ходимлари катта қаҳрамонликлар кўрсатди. Уч нафар гвардиячи қаҳрамонларча ҳалок бўлди, аммо одамларнинг ҳаётини сақлаб қолдик.

Бу ҳам кўргулик, катта синов бўлди. Бу синовлардан нима учун ўтдик? Бирлашганимиз, забардаст бўлганимиз учун. Олот воқеасидан ҳам, Сардоба воқеасидан ҳам бирдамлик билан ўта олдик.

Бошимизга катта синовлар келди ва улар туфайли биз тобландик.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев: “Абу Али ибн Сино ва Шарқ Ренессанси” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказиш анъанасини йўлга қўйишни таклиф этаман

Бу қутлуғ диёрда ўтмишда 400 га яқин мадраса, жумладан, 33 та олий мадраса, яъни, олий ўқув юрти фаолият юритгани бугун ҳам одамни ҳайратга солади.

Бухоро – Имом Бухорийдек буюк ҳадисшунос олимлар, Муҳаммад Наршахийдек улуғ тарихчилар, Ибн Синодек тиббиёт илмининг пири бўлган тенгсиз алломалар, қадри баланд инсонлар юрти. Бухоро – “етти пир” номи билан маълум ва машҳур бўлган азиз-авлиёлар хоки поклари ётган муқаддас заминдир.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, Бухорои шарифдан бугунги кунгача уч мингдан зиёд машҳур олим ва адиблар, сиёсат ва жамоат арбоблари, маданият намояндалари етишиб чиққан.

Рамзий маънода айтсак, биринчи ва иккинчи Ренессанс равнақига мислсиз ҳисса қўшган Бухоронинг уч мингдан зиёд алломалари, илм ва маърифат осмонини юлдузлар каби ёритиб турибди. Уларнинг бебаҳо меросини бугунги авлодга етказиш мақсадида “Бухоронинг буюк алломалари мероси” номли кўп жилдли китоблар туркумини нашр этсак, мен ўйлайман, ўринли бўлади.

Бу ҳақда гапирганда, энг аввало, жаҳон тиббиёт илмининг султони, буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино номини фахр билан тилга олишга ҳақлимиз. Бу улуғ олим, илм-фаннинг турли соҳаларида 400 дан зиёд нодир асарлар ёзгани маълум. Шу маънода, буюк аждодимизнинг бебаҳо меросини чуқур ўрганиш, мамлакатимиз ва жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш мақсадида, “Абу Али ибн Сино ва Шарқ Ренессанси” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказиш анъанасини йўлга қўйишни таклиф этаман.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев: Пандемия ҳам бизни қаттиқ синади. Бир йиллаб бутун иқтисод тўхтаб қолган йил бўлмаган. Ҳаммаёқ ёпилиб қолди. Лекин ойлик беришимиз керак, халқ тирикчилик қилиши керак. Бизда эпидемиология фани ривожланишдан бутунлай тўхтаб қолганди. Ҳалигача чет эллардан мутахассисларни чақиртиряпман – мақсадим, мутахассисларимиз тажриба орттиришсин.

Лекин Ўзбекистонда эпидемиология бўйича катта мактаб бор эди, шу ҳудудларда оғир касалликлар тарқалганида ўз олимларимиз курашган. Фақат илм, фақат инновация ривожланишни таъминлайди. Буюк илмнинг бешиги қаер – Бухорои шариф.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ҳалигача ҳамма қариндошларим қишлоқда яшайди – Шавкат Мирзиёев

Мен ҳам шу давлатнинг бир фуқароси, бир шифокорнинг фарзанди сифатида халқимнинг фаровонлигини ўйлайман. Ўзим қишлоқда ўсганман, ҳалигача ҳамма қариндошларим қишлоқда яшайди. Лекин қишлоқларимиздаги шароит биз хоҳлагандек ўзгармаган.

Таълимга эътибор бериб, заминни мустаҳкам қилган эл камбағал бўлмайди. Афсуски биз таълимга кўп йиллар эътиборсиз бўлдик. Тўқсонинчи йилларда биздан ҳеч ким Россияга кетмасди-ку. Нима учун халқимиз кетди – иш йўқ, бошпана йўқ, эртанги кунга ишонч йўқ эди. Охирги йилларда анчасини қайтаришга эришдик, чунки улар ҳам фарзандларимиз.

Бухоронинг ютуқларига қаранг – сўнгги беш йилда олийгоҳларга кириш бўйича вилоят биринчи ўринда. Қоракўл тумани эса туманлар орасида биринчи. Халқ таълими бўйича ҳам Бухоро кўп жиҳатдан етакчи. Буларнинг ҳаммаси илмга тўғри эътибор берилганидан. Мен ишонаман, бу албатта ўз мевасини беради. Чунки илми бор, иши бор, яхши мутахассис бўлган одам ҳеч қачон хор бўлмайди.

@uzlidep
Қоракўл халқаро математика мактаби негизида IT кластери барпо этилади

Жорий йилда олийгоҳларга кириш бўйича Бухоро вилояти етакчи бўлди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашувида айтиб ўтди.

Бу борада Қоракўл тумани янада баланд кўрсаткич билан мамлакатимиз туман ва шаҳарлари орасида биринчи ўринни эгаллагани эътиборга сазовордир.

Ўзбекистон халқ ўқитувчиси, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби марҳум Тўхтамурод Жумаев асос солган “Қоракўл методикасини” барчамиз яхши биламиз.

Энди, ушбу тизим имкониятларини янада юқори босқичга олиб чиқиш учун Қоракўл халқаро математика мактаби негизида Ай-Ти кластери барпо этилади.

Шу орқали соҳада таълимдан ишлаб чиқаришгача бўлган яхлит занжир яратилади, деди Шавкат Мирзиёев.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​Бухорода 100 мингдан ортиқ аҳоли ишсиз - Шавкат Мирзиёев

Бухорога келишдан олдин мен вилоят тадбиркорлари, партиядошларим билан маслаҳатлашдим, аҳоли мурожаатларини ўргандим. Вилоятнинг асосий кўрсаткичлари ҳам чуқур таҳлил қилинди.

Ўтган беш йилда Бухорода кўплаб янги корхоналар, уй-жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, йўллар ва бошқа муҳандислик объектлари қурилди. Шаҳар ва туманлар марказлари, қишлоқ ва маҳаллалар тобора обод бўлмоқда.

Шу билан бирга, вилоятда ўз ечимини кутаётган қатор масалалар борлиги ҳам ҳақиқат. Бугунги кунда вилоятда 100 мингдан ортиқ аҳоли ишсиз. Жорий йилнинг ўзида вилоят аҳолисидан иш ўринлари бўйича 6 мингдан зиёд ҳамда 8 мингдан ортиқ ижтимоий ёрдам тўғрисида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар келиб тушган.

Шу боис, Бухоро вилоятини ривожлантириш учун барча идора ва тармоқлар биргаликда режаларини белгилаб, тинимсиз ишлашимиз керак. Юқоридагиларни инобатга олиб, Бухоро вилояти иқтисодиётини жадал ривожлантириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича беш йиллик дастурни ишлаб чиқдик.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​Бухорода амалга оширилиши режалаштирилган «мега-лойиҳалар» маълум қилинди

Вилоятнинг салоҳияти, мавжуд ресурсларини қайта ишлаш имкониятларини инобатга олиб, келгуси йиллар Бухорода “саноатда кескин бурилиш даври” бўлади.

Жумладан, жами 8 миллиард долларлик 5 мингта лойиҳа амалга оширилиб, 100 минг янги иш ўринлари яратилади. Бунда, энг аввало, саноатнинг стратегик тармоқларида хомашёни чуқур қайта ишлашга қаратилган 5 та “мега-лойиҳа” амалга оширилади.

Хусусан, Қоракўл туманида қиймати 2,7 миллиард долларлик, йилига 1,3 миллиард куб метр газни қайта ишлайдиган газ-кимё комплексини барпо этиш лойиҳаси бошланади. Бу лойиҳа доирасида, энг замонавий технологиялар асосида, йилига 770 минг тонна полимерлар ишлаб чиқарилади. Ушбу корхонанинг атрофида саноат кластери ташкил этилиб, унда қурилиш материаллари, кимё, енгил саноат, электротехника, автомобилсозлик ва бошқа маҳаллий саноат тармоқлари учун 100 дан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шу орқали, Қоракўл, Олот, Жондор ва Пешку туманларида 3 мингта доимий иш ўрни яратилиб, йилига 110 миллион долларлик маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Бугунги кунда вилоятда электр энергияси ишлаб чиқариш манбалари мавжуд эмас. Шунинг учун, 1,6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан 4 та шамол, қуёш ва иссиқлик электр станциялари барпо этилади. Ушбу станциялар йилига 6,3 миллиард киловатт соат ёки вилоят эҳтиёжига нисбатан икки баробар кўп электр энергияси ишлаб чиқаради. Жумладан, 2023 йилда Пешку ва Ғиждувонда жами қуввати 1 минг мегаватт бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев: Аҳолини юқори даромадли иш ўринлари билан таъминлайдиган маҳаллий саноат равнақига алоҳида эътибор қаратилади. Бунда, энг аввало, тўқимачилик саноатида жами 450 миллион долларлик 180 дан зиёд йирик ва ўрта лойиҳалар ишга туширилиб, 40 мингта иш ўрни яратилади.

Шу ўринда айтиш жоизки, ислоҳотларимиз натижаси сифатида, пахтани етиштиришдан бошлаб, тайёр кийимгача бўлган ва ишлаб чиқаришнинг барча циклларини қамраб олган кластер тизими Бухорода ўз самарасини кўрсатди. Ушбу ишларимизни давом эттириб, вилоятда келгуси беш йилда пахта толаси ва ип-калавани қайта ишлаш даражаси 35 фоиздан 100 фоизга етказилади ва экспорт 4 баробарга кўпаяди.

Ҳудуд учун салоҳияти юқори бўлган яна бир тармоқ – қурилиш материаллари саноати ҳам янги босқичга олиб чиқилади. Бунинг учун вилоятдаги 78 та кон участкаси аукционга чиқарилади, 37 та истиқболли майдонларда геология-қидирув ишлари амалга оширилади. Қоровулбозор ва Пешку туманларида қурилиш материаллари кластерлари ташкил этилиб, 10 триллион сўмлик 282 та лойиҳа амалга оширилади.

Чарм саноатида терини қайта ишлаш даражаси 70 фоизга етказилади. Бунинг учун, Вобкент, Ғиждувон, Ромитан, Шофиркон, Қоракўл, Жондор ва Когонда экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 400 миллиард сўмлик 42 та лойиҳа амалга оширилади ва 8 мингта янги иш ўрни яратилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев: Бухоро вилоятида Ўзбекистон – Абу-Даби инвестиция компанияси томонидан “Бизнес мактаб” ташкил этилади

“Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди 430 гектарга кенгаяди ва темирйўл тармоғи ўтказилади, барча туманларда жами 30 та янги кичик саноат зоналари ва 15 та “Ёшлар саноат зоналари” ташкил этилади. Уларнинг инфратузилмасига 300 миллиард сўм йўналтирилади.

Энди ҳар йили “ёшларнинг энг зўр бизнес ғоялари”га йилига 50 миллиард сўм маблағ ажратилади. Вилоятда Ўзбекистон – Абу-Даби инвестиция компанияси томонидан “Бизнес мактаб” ташкил этилади.

Шу билан бирга, маҳаллий лойиҳаларга кўмаклашиш учун, Бухоро саноатини ривожлантириш жамғармаси тузилади. Унга дастлабки босқичда маҳаллий бюджетдан 200 миллиард сўм, Осиё тараққиёт банкидан 500 миллиард сўм маблағлар йўналтирилади.

Умуман, ҳудудда маҳаллий саноатни ривожлантириш мақсадида, ҳар бир туманда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқувчи “Лойиҳа гуруҳлари”ни ташкил этади, туманнинг илғор тадбиркорлари билан “Холдинг компаниялари” тузади, энг истиқболли маҳаллий лойиҳаларга Тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси 30 фоиз улуш билан киради, жамғарма томонидан ҳар бир туманга йилига камида 15 миллион доллардан маблағлар ажратилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Муаллим, фарзандларим мактабда, шифокор шифохонасида, олим ўзининг аудиториясида ёки олийгоҳлар ўз иши билан шуғулланса бўлар экан-ку"

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Туркманистон билан савдо зонаси ташкил этиш бўйича муҳим келишувга эришдик - Шавкат Мирзиёев

Куни кеча қўшнимиз Туркманистон билан Олот туманидаги чегарадош ҳудудда “Чегараолди савдо зонаси” ташкил этиш бўйича муҳим келишувга эришдик.

Умуман, вилоятнинг экспорт салоҳияти кейинги беш йилда ишга тушадиган лойиҳалар ҳисобига 3,5 баробарга ошиб, 570 миллион долларга етказилади.

Кам харажат билан энг кўп иш ўринлари яратадиган, айниқса қишлоқ жойлардаги аҳолимизни асосий даромад манбаси бўлган аграр соҳани ривожлантириш навбатдаги устувор йўналишимиз бўлади.

Бунда олдимизда турган энг асосий масала бу экин ерларидан самарали фойдаланиш ҳисобланади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев:: «Ҳар бир маҳаллада камида 1 миллиард сўмдан маблағ бўлади»

Бухоро азалдан тадбиркор ва ҳунармандлар юрти бўлиб шуҳрат қозонган. Бу салоҳиятни ишга солиш учун аҳолига дастак бўладиган шароитлар яратиб, касбга ўргатсак ва озгина кўмак берсак, бемалол 90 минг аҳолининг бандлигини таъминласа бўлади.

Бу ишларни “маҳаллабай” ташкил этиш учун ҳар бир маҳаллада “ҳоким ёрдамчилари” фаолияти йўлга қўйилади. Ҳоким ёрдамчилари маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш жойларини яратишга масъул бўлади, ер, кредит, инфратузилма, касбга ўқитиш ва бошқа зарурий кўмак бериш тизимини йўлга қўяди, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш учун, экинларни экишда кўчат, ўғит, иссиқхона, сув масалаларини ҳал этишга кўмаклашади, ўз “бюджети” бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш, жамоат ишларига жалб қилишни ташкиллаштиради.

Мисол учун, ҳоким ёрдамчилари оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ҳар йили ажратиладиган 700 миллиард сўм кредитларни 544 та маҳаллада берилишини таъминлайдилар. Яъни, ҳар бир маҳаллада камида 1 миллиард сўмдан маблағ бўлади. Ҳоким ёрдамчилари иқтисодиёт, инвестиция, ҳокимият идораларида ишлайдиган билимли ва шижоатли ёшлар орасидан танланади ҳамда 2 ой давомида янги тизим асосида ишлашга ўқитилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев Афшона қишлоғини туризм шаҳарчасига айлантиришни таклиф қилди

Вилоятдаги 829 та маданий ёдгорликларнинг 287 тасининг тарихи минг йилликларга бориб тақалади. Шу боис, Бухорода туризмни жадал ривожлантириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Натижада хорижий ва маҳаллий туристлар сони 5 миллион нафарга, экспорт ҳажми 600 миллион долларга етказилади.

Яқинда ЮНЕСКО томонидан Бухоронинг яна 7 та қадимий обидалари Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди. Уларни ҳамда вилоятдаги яна 800 дан зиёд тарихий бойлигимиз бўлган маданий объектларни бирма-бир реставрация қилишни бошлаймиз. Бунга дастлаб 300 миллиард сўм ажратилиб, маҳаллий ва хорижий олимлар, реставраторлар ва бошқа энг нуфузли мутахассислар жалб қилинади. Айниқса, “Арк қўрғони”нинг бундан 100 йил олдин вайрон қилинган қисмлари қайта тикланади.

Буюк бобокалонимиз, улуғ аллома Абу Али ибн Сино туғилиб ўсган Афшона қишлоғини туризм шаҳарчасига айлантиришни таклиф қиламан. Бухоро шаҳрида энг замонавий жиҳозланган тарих музейи ташкил этилади ва унда вилоятда мавжуд 130 мингдан зиёд экспонатдан, Бухоро тарихининг энг ноёб дурдоналари жойлаштирилади.

Бухоро шаҳрида Археология институтининг филиали, Бухоро давлат университетида алоҳида кафедра ташкил этилади. Қоракўл туманидаги “Пойкент – осмон остидаги музей” археологик парки ташкил этилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Бухоро вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш учун 50 триллион сўм ажратилади

Бухоро аэропорти орқали халқаро авиақатновлар сони 5 баробарга оширилади. Келгуси беш йилда вилоятда катта-кичик 255 та меҳмонхона барпо этилади, 60 та янги туризм маршрутлари ташкил қилинади.

Туризм билан бир қаторда, бошқа хизматларни ҳам ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Жами бу соҳада 50 мингта янги иш ўрни яратилади.

Хусусан, халқаро автомобиль йўллари бўйида 2 та йирик савдо мажмуаси барпо этилади. Шунингдек, қиймати 200 миллион долларлик 500 та лойиҳа амалга оширилиб, 15 мингга яқин иш ўрни яратилади. Ғиждувонда ҳудудлараро улгуржи савдо маркази қурилади.

Умуман олганда, келгуси беш йилда Бухоро вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 50 триллион сўм ажратилади ва жами 280 мингта янги иш ўрни яратилади, деди Шавкат Мирзиёев.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев: Бухоро шаҳри ҳудуди атроф туманлари ҳисобидан 3,5 минг гектарга кенгаяди

Ҳар йили 16 мингдан зиёд янги оила қурилмоқда. Шу боис, келгуси беш йилда 20 мингдан ортиқ хонадонли уй-жойлар қурилади.

Жорий йилдан бошлаб, “Боғдод тажрибаси” асосида уй-жойлар, ишлаб чиқариш, саноат ва ижтимоий инфраструктура объектларини ўз ичига олган Янги Ўзбекистон массивлари барпо этилади. Биринчи босқичда вилоятнинг Ғиждувон ва Бухоро туманларида, иккинчи босқичда Ромитан, Вобкент, Когон ва Қоракўл туманларида қурилишлар амалга оширилади. Бунда эҳтиёжманд оилаларга бошланғич ва фоиз тўловлари учун, йилига 120 миллиард сўм субсидия ажратилади.

Бухоро шаҳри ҳудуди атроф туманлари ҳисобидан 3,5 минг гектарга кенгаяди. Вилоятдаги 620 та кўп квартирали уйлар таъмирланади ва шу орқали 146 минг нафар аҳолининг турмуш шароити яхшиланади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Бухорода аҳолини марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминлаш қамрови 62 фоиздан камида 90 фоизга етказилади. Бунга 600 миллион доллар жалб қилиниб, 2 минг километр ичимлик суви, 600 километр канализация тармоғи, 110 та сув иншоотлари қурилади ва таъмирланади. Энг муҳими, 700 мингдан зиёд аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади, 165 мингдан зиёд аҳолининг оқова сув хизматини яхшилашга эришилади.

Кейинги беш йилда 3,5 минг километр автомобиль йўллари ва ички кўчалар, 412 та кўприкни қуриш-таъмирлаш учун қарийб 3,5 триллион сўм йўналтирилади.

Шунингдек, 6 минг километр электр тармоқлари ва 1,5 минг дона трансформатор янгидан қурилади ва таъмирланиб, 334 та маҳалла аҳолисининг электр таъминоти яхшиланади. Бу ўтган беш йилга нисбатан икки баробар кўп.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида келгуси беш йилда 130 та қишлоқ ва маҳаллада кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, бунга 1,2 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube