O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.5K subscribers
30.9K photos
3.35K videos
60 files
15.6K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
September 30, 2021
September 30, 2021
September 30, 2021
September 30, 2021
September 30, 2021
September 30, 2021
Азиз устозлар!
Қадрли ўқитувчи ва мураббийлар!

Сизларни, таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимларини умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин юракдан қутлайман.

Ўқитувчилар – ҳаётимиз чароғбонлари.
Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, ҳаммамизга муаллимлар таълим ва тарбия берганлар. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, эъзоз топса, унинг қалбида устозларига ҳурмат мангу муҳрланади. Шунинг учун Сизларга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак кам.

Шуни алоҳида қайд этишни истардимки, муҳтарам Президентимиз саъй-ҳаракати, ташаббуслари туфайли кейинги беш йилда таълим-тарбия соҳасига эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбари ўз чиқишларида боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий-ижодий зиёлилар Ўзбекистон интилаётган Учинчи Ренессанснинг тўрт таянч устуни эканини эътироф этиб, уларнинг ҳурмат-эътиборини ошириш, хусусан, муаллим ва устозларнинг қадри, шаъни ва ғурурини тиклаш, машаққатли ва шарафли меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича бошланган ишлар албатта янги поғонага кўтарилишини таъкидламоқдалар.

Ҳар бир инсоннинг комил шахс бўлиб вояга етишида, жамиятда ўз ўрнини топишида устоз-мураббийларнинг ўрни жуда муҳимлигини партиямиз ҳамиша эътироф этади ва зиё тарқатувчиларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга интилади. Хусусан, парламентдаги вакилларимиз миллиондан зиёд аъзоларимиз, тарафдорларимиз хоҳиш-истагидан келиб чиқиб, таълим-тарбия соҳасида меҳнат қилаётган инсонлар қадр-қимматини янада юксалтиришга, турмушини яхшилашга қаратилган қонунлар қабул қилинишига эътибор қаратмоқдалар.

Бундан кейин ҳам фарзандларимизга замонавий илм-фан ва касб-ҳунар асосларини ўргатиш, юксак инсоний туйғу ва фазилатларни сингдириш борасида бор куч-ғайратингиз, билим ва маҳоратингизни аямасдан астойдил хизмат қилишингизга ишонаман.

Сизларни айём билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

Актам
Хаитов,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбораси
October 1, 2021
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
October 1, 2021
October 1, 2021