O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.57K subscribers
29.8K photos
3.22K videos
51 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
❗️Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

⬇️Ҳафта давомида Президент иштирокида бўлиб ўтадиган тадбирлар ҳақида Шерзод Асадов маълум қилди:

Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича тақдимот;

Ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши режалаштирилган.

🇺🇿🇹🇲 Жума куни Президентимиз Туркманистоннинг Аваза шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувида иштирок этади. 5-6 август куни бўлиб ўтадиган маслаҳат учрашуви доирасида ҳамкорликнинг муҳим истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Иқтисодий форум, Марказий Осиё етакчи аёлларининг учрашуви, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар кўргазмаси ва миллий таомлар фестивали ҳам бўлиб ўтади.

#Prezident #Mirziyoyev

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши вакцина олган

Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов душанба кунги брифингда маълум қилди.

💬«Давлат раҳбари масъулиятли фуқаро сифатида коронавирусга қарши эмланди. Ўша вақтда Ўзбекистонда 3 та вакцина рўйхатдан ўтган эди. Булар: хитой-ўзбек, «Спутник V» ва AstraZeneca вакциналари. Президент шу вакциналардан бири билан тўлиқ эмланган», — дейди Шерзод Асадов.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бухорода O`zLiDePнинг сайловолди штаблари иш бошлади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9658

#uzlidep #saylov2021 #Buxoro

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🎤 #LIVE

OʻzLiDePнинг ҳудудий туман (шаҳар) сайловолди штаблари, захирага олинган кузатувчилар, ваколатли вакиллар ҳамда волонтёрларнинг тўлиқ ва самарали фаолият юритишларини таъминлашга бағишланган сиёсий ўқув семинари бошланди.
Live stream finished (48 minutes)
Депутат ишсиз хотин-қизларга 10 дона тикув машинаси олиб берди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9663

“Бир депутат – юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда

“O'zLiDeP тикув цехи” ташкил этилди.

Депутат томонидан қишлоқ аҳолисига тикув цехида фаолият олиб боришлари учун 10 дона замонавий тикув машинаси топширилди. Аёлларнинг қувончи чексиз.

#uzlidep #ayollargayordam #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌TOP NEWSнинг бу галги сонида кўтарилган мавзулар:

🤝O'zLiDeP вакилига Марказий сайлов комиссиясининг мандати топширилди

🏫 «Смарт класс» фойдаланишга топширилди

Қурилиш соҳасидаги талон-тарожликларнинг олди олинади(ми)

🤔ОМТладаги ижодий имтиҳонлар шаффоф ўтяптими?

#uzlidep #TopNews

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳаси тақдимоти билан танишди.
Лойиҳа доирасида 181 та иссиқлик қозонхонаси модернизация қилиниши, 28 мингта иссиқлик пункти ўрнатилиши, 841 километр тармоқ реконструкция қилиниб, 576 километр тармоқ янгидан қурилиши режалаштирилган.
Президентимиз таклиф этилаётган лойиҳани мавзелардан бирида намуна сифатида жорий этиб, самарадорлигини тажрибадан ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о модернизации системы теплоснабжения в городе Ташкенте.
В рамках проекта планируется модернизировать 181 котельную, установить 28 тысяч тепловых пунктов, реконструировать 841 километр существующих и проложить 576 километров новых сетей.
Глава государства отметил необходимость оценить эффективность предлагаемого проекта, внедрив его в пилотном порядке в одном из массивов.

#Mirziyoyev #taqdimot #issiqlik #modernizatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Эмлашдан ўтишни рад этган ходимни ишдан четлатишга рухсат берувчи қонун имзоланди

✍️“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-705-сон, 02.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

📝 Қонун билан Меҳнат кодексининг 113-моддасига ходим карантинли ва юқумли касалликлар таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачи қарори асосида профилактик эмлашдан ўтишни рад этса (қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлигига оид кўшимча киритилди.

➡️ “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши белгиланди.

▫️ Қонун расмий эълон қилингандан сўнг кучга киради.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ПАРТИЯ ВА ОАВ. #uzbekistan24

Президент сайловида хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

#uzlidep #saylov2021 #ayollar