O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
O'zLiDeP Ургут туман Кенгаши ва депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

😎 Қўшма йиғилишда O'zLiDeP Ургут туман Кенгаши фаолияти, 2024 йил якунлари ҳамда навбатдаги устувор вазифаларнинг ижроси юзасидан сўз юритилди.

🔼 Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Холмухаммедов, партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Ж.Хужамкулов, O'zLiDeP Ургут туман Кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ва партия фаоллари иштирок этди.

Йиғилишда партиянинг туман Кенгаши аппарат раҳбари О.Исмоилов сўзга чиқиб, партия томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

🟢 Мазкур йиғилишда туман газ филиали бошлиғи Э.Рустамов, туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари О. Холиқовнинг ахбороти тингланди.

🗣️ Кун тартибига қўйилган қарорлардан келиб чиқиб, Олий Мажлис депутати М.Холмуҳаммедов ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва муаммоли масалаларни назоратига олди.


#uzlidep #samarqand

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

⚡️ Йиғилишда Кенгаш ва депутатлик гуруҳининг 2025 йилги иш режалари муҳокама қилинди ва тасдиқланди. Шунингдек, йиғилишда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳисоботи тингланди.

⚡️ Ташкилот раҳбари депутатларнинг саволларига жавоб берди. Депутатлар келгусидаги ишлар учун кўрсатмалар берди.
Йиғилишда туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Б. Бобоназаров иштирок этди.

#uzlidep #samarqand

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи депутатларга ҳисоб бергиси келмади

😎 O’zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида Самарқанд вилоят транспорт ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

🔼 Вилоят транспорт бошқармаси раҳбари Равшан Тожиевнинг маълум қилишича, ҳудудда 2772 та жамоат транспорти йўналишларда ҳаракатланмоқда. Бундан ташқари, 18 мингдан ортиқ фуқаро шахсий автомобиллари орқали йўналишсиз такси хизмати кўрсатмоқда. 2024 йилда 250 дан ортиқ янги автобус ва микроавтобус йўлга қўйилган бўлиб, йил охиригача яна 50 та электр автобус олиб келиниши режалаштирилган.


Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Суҳроб Зайниев вилоят аҳолисига 342 та тиббий муассаса хизмат кўрсатаётганини маълум қилди. Бундан ташқари, сурункали касалликларга чалинган беморларга 27 турдаги дори-дармон воситалари электрон рецепт асосида бепул берилмоқда. Шунингдек, 2310 нафар бемор юқори технологик даволаниш учун электрон йўлланма олган.


📌 Кун тартибида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Элёр Толлиевнинг ҳисоботини эшитиш ҳам белгиланган бўлиб, бошқарма бошлиғи мутахассисни юборганлиги сабаб ҳисобот тингланмаган ва кейинги эшитувга қолдирилган.

Йиғилишда депутатлар ҳар икки соҳа раҳбарига сайловчилар манфаатларидан келиб чиқиб саволлар йўллади ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича тавсиялар берди. Шунингдек, тегишли қарорлар қабул қилинди.

#uzlidep #samarqand

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM