O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Икки буюк даҳога эҳтиром

😎 Халқаро Нордик университетида OʻzLiDeP ва “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан “Аждодларимиз мероси – ҳаётий мактаб” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзолари, маданият ва санъат соҳаси ходимлари, университетнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

⭐️ Тадбир давомида буюк бобокалонларимизнинг ҳаётлари, ижодлари ва меросларига тўхталиб ўтилди ҳамда ғазал ва рубоийлардан парчалар ўқилди.

#uzlidep #ayollar_qanoti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Тадбиркорлик субъектлари айрим солиқлардан озод этилмоқда

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хизмат кўрсатиш соҳаси: ривожланиш ва янги имкониятлар

🗣️ Ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонидан бу борадаги масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаси йўналишларини ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берилди.


🔗 Батафсил

• Наргиза Саломова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Депутат ўз сайлов округи ҳудудидаги умумтаълим мактабларига бадиий адабиётлар жамланмасини тақдим этди

😎 Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашига O'zLiDeP партиясидан сайланган депутат Нодир Хамдамов 35, 36 ҳамда 43 умумтаълим мактабларига ташриф буюриб, ўқув даргоҳларига бадиий адабиётлардан иборат китоблар жамланмасини совға қилди.

– Депутатимиз Нодир Ҳамдамов мактабимиз ўқувчилари учун юздан ортиқ китоблар жамланмасини тақдим этиб китоб фондимизни бойитишга ўзининг беминнат ҳиссасини қўшди, -дейди 36 умумтаълим мактаби директори Ҳамид Шукуров.


📔 Навқирон авлод вакиллари билан самимий мулоқот чоғида депутат Н.Ҳамдамов ўқувчи-ёшларни китоб мутолаасига ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга, бўш вақтларини мазмунли ўтказиб, илм-маърифатли бўлишга чорлади.

#uzlidep #buxoro

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Саломатлик сари” лойиҳаси доирасида “O‘zLiDeP онкологик касалликларга қарши!” акцияси

😎 О‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Бир депутат-юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида “Миллат саломатлиги – юрт қудрати” мавзусида Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмасида “Чимён”, “Норвота”, "Мустақилликнинг 15 йиллиги" маҳалаларида хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

📃 Тиббий кўрикда 230 нафар хотин-қизлар терапевт, онколог,педиатр, окулист, офталмолог, гениколог, УЗИ, УАШ ва бошқа ҳасталикларни даволовчи малакали шифокорлар қабулида бўлиб, ўзлари учун тегишли маслаҳат ҳамда бепул дори дармонлар ва тиббий муолажаларни олдилар.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонидан келиб чиқиб, партия ва фракция олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилиняпти.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☝️ Қўшма мажлисда таъкидланганидек, давлат дастуридаги ҳар бир вазифа халқимиз ҳаётини янада фаровонлаштириш, мамлакатимиз салоҳиятини оширишга йўналтирилганлиги билан муҳим аҳамиятлидир. Эътиборлиси, дастурда назарда тутилган атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” борасидаги вазифалар партиянинг сайловолди дастуридан ўрин олган кўплаб ташаббуслар, ғоялар билан муштарак. Бинобарин, дастурдаги чора-тадбирлар партиямиз электорати манфаатларига ҳам ғоят уйғун ва ҳамоҳангдир.

Масалан, дастурдан ўрин олган талай Орол денгизи тубида 100 минг гектар “яшил майдон” барпо этиш ва Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорлар 2,1 миллион гектарга етказиш каби каби мақсадлар партия сайловолди дастуридан ўрин олган вазифаларга батамом мос. Шунингдек, дастурда баён қилинган республика энергобалансида қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, давлат-хусусий шериклик асосида йирик “яшил энергия станцияларини барпо этиш ҳамда 2025 йил 1 июнга қадар “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида махсус платформани ишга тушириш каби вазифалар ҳам OʻzLiDeP таклиф-ташаббусларига ҳамоҳангдир.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM