O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
30.3K photos
3.29K videos
55 files
15.3K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Сарҳисоб ва истиқболли режалар

😎O’zLiDeP Зомин туман бўлими таркибида ўз сафларига 12200 нафардан ошиқ маслакдошларимизни бирлаштирган 94 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, айни кунларда ушбу қуйи бўғинларда муҳим жараён, ҳисобот -сайлов йиғилишлари танқидий - таҳлилий руҳда ўтмоқда.

🔍Тумандаги санитария-эпидемиология осойишталик жамоат саломатлиги бўлимида ташкил этилган қуйи бўғин ўз сафига 24 нафар партия фаолларини бирлаштирган.

🔍Ҳисобот-сайлов йиғилишида дастлаб етакчи Гулноза Эргашеванинг ҳисоботи эшитилди. БПТ раиси таъкидлаб ўтганидек, маслакдошларимиз ҳисобот даврида партиявий тарғибот-ташвиқот тадбирларида, сайловолди жараёнларида, партиянинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишда, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида фаол иштирок этишди. Ҳуддудаги аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни партиявий воситалар билан ҳал қилишда ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди.

🔍Йиғилиш иштирокчилари етакчи ҳисоботини қониқарли деб топдилар ва Жасур Босимов қуйи бўғин раиси этиб қайта сайланди. Шунингдек, йиғилишда партия Сайловолди платформасидаги ва “Атроф муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйи бўғиннинг келгуси иш режалари белгилаб олинди.

#uzlidep #zomin

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 20
😎 “O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари минбари” лойиҳаси доирасида депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида Учтепа туманида партия депутатлик гуруҳининг эшитуви ташкил этилди.

👤 Лойиҳа доирасида Учтепа туман хокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари ва Мажбурий ижро бюросининг 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди.

#uzlidep #toshkent

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 20
#uzlidepradio #podcast_time

🎤 Фракция аъзолари нима дейди?

😎 OʻzLiDeP фракцияси аъзоси Сайдулло Азимовнинг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига низоларни муқобил ҳал этишда медиация институтини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан муносабати.

#uzlidep #audio #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 20
🇺🇿🇰🇼 Ўзбекистон ва Қувайт кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди

🔍 Батафсил

🔍Қувайт Ўзбекистон иқтисодиёти, хусусан, энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳалар учун муҳим инвестор ҳисобланади. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини, айниқса, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари каби товарлар, юқори технологиялар ва инфратузилма лойиҳалари йўналишида ошириш учун улкан салоҳият мавжуд.

_____

🇺🇿🇰🇼Узбекистан и Кувейт договорились развивать всеобъемлющее партнерство

🔍 Подробно

🔍Кувейт является важным инвестором в экономику Узбекистана, в частности, энергетика, инфраструктура, сельское хозяйство, строительство и т.д. Существует потенциал для роста двусторонней торговли, особенно в таких товарах, как текстиль, сельскохозяйственная продукция, а также в области высоких технологий и инфраструктурных проектов.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz

😎 O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди.

#uzlidep #qashqadaryo

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 "Мунозара клуби": Тадбиркорлар учун тенг шароит ва адолатли рақобат муҳити

🔍O'zLiDeP "Мунозара клуби"да тадбиркорлар учун тенг шароитлар яратиш ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш чоралари, тадбиркорларни кредитлаш ҳамда бу борадаги давлат ва хусусий сектор ўзаро ҳамкорлигининг истиқболли масалалари муҳокама қилинди.

✈️ "Ўзбекистон 24" телеканалида "Мунозара клуби" юзасидан махсус репортаж эфирга узатилди.

#uzlidep #reportaj #munozara

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Урганч туманидаги “Тилло домор” оилавий корхонасидаги бошланғич партия ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

#uzlidep #xorazm

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 20
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 O'zLiDeP "Мунозара клуби"да тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бозорда тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш, шунингдек, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.

#uzlidep #munozaraklubi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 20
😎 “O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари минбари” лойиҳаси доирасида таъсирчан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳар кесимида партия депутатлик гуруҳларининг назорат эшитувлари ташкил этилмоқда.

✔️ Лойиҳа доирасида "Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан 2024 йил якунлари ва жорий йилнинг ўтган даврида Қарши шаҳрида амалга оширилган ишлар тўғрисида “Ижтимоий ҳимоя” Қарши шаҳар бўлими бошлиғи Жаҳонгир Жовлиевнинг ҳисоботи эшитилди.

#uzlidep #qarshi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 20
😎 Шайхонтоҳур тумани 56-сонли оилавий поликлиникада ташкил этилган ЎзЛиДеП бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

✔️ Ушбу қуйи бўғин ўтган йил давомида бир қатор амалий ишларга ҳам қўл урди ва партия билан доимий ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Хусусан, мазкур БПТ томонидан инсонларни саломатлигини асраш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича амалий ишлар олиб борилди. 18 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашда яқиндан кўмаклашилди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, партия аъзоларини кўпайтиришда ҳам фаоллик кўрсатилди.

🔍Йиғилишда қуйи бўғин томонидан бу каби амалга оширилган ишлар алоҳида эътироф этилди. Мазкур ташкилотнинг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ижобий баҳоланди. "Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросидан келиб чиқиб қуйи бўғин томонидан амалга ошириладиган иш-режаси белгилаб олинди.

#uzlidep #sarhisob

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Асака туманидаги “Uz Auto Motors” қўшма корхонасида 1000 нафардан зиёд партия аъзоларини бирлаштирган бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот сайлов йиғилиши ўтказилди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 20
😎 Янги Ўзбекистон келажагини ёшлар белгилайди

🔍 Батафсил

📰Бутун халқимиз, кенг жамоатчилик яқинда Президентимизнинг Кўксарой қароргоҳида мамлакатимиз ёшлари билан кечган самимий мулоқотини ўзгача ҳаяжон билан кузатди. Гувоҳи бўлганимиздек, учрашувда давлатимиз раҳбари навқирон авлод вакиллари билан чин юракдан суҳбатлашди. Ушбу очиқлик, эркин мулоқот уларни янада руҳлантириб, дадил фикр-мулоҳазалар билдирмоғи учун замин яратди.

📰 Кўрдикки, йигит-қизлар мамлакатимизда ўзларига яратилган улкан имкониятлар, халқаро майдонда қатор соҳалар бўйича эришаётган қувончли ютуқларини Президентга қувониб сўзлаш баробарида ўзларини қийнаётган айрим муаммолар хусусида ҳам таклиф-мулоҳазаларини тортинмай баён этишди.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 20
😎 Урганч давлат университетида O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ва O’zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши томонидан “Ёш тадбиркорларга O’zLiDeP мададкор” лойиҳаси доирасида “Креатив иқтисодиёт: Янги авлод тадбиркорлиги ва инновацион ғоялар” мавзусида тадбир ташкил этилди.

🟢 Тадбирда креатив иқтисодиёт тушунчаси, унинг юртимизда ривожланиш истиқболлари ҳамда ёш тадбиркорлар, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар кенг муҳокама қилинди. Иштирокчилар инновацион ғояларни бизнесга татбиқ этиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш ва рақамли иқтисодиётнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашдилар.

#uzlidep #xorazm

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 21
Бошланғич партия ташкилотларида партиявий фаолият сарҳисоб қилинмоқда

😎 O'zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши томонидан партия қуйи бўғинларининг ҳисобот давридаги фаолиятини сарҳисоб қилишга қаратилган ҳисобот сайлов йиғилишлари қизғин олиб борилмоқда.

🔼 Балиқчи тумани фермерлар Кенгаши қошидаги бошланғич партия ташкилотида ана шундай йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда бошланғич партия ташкилотининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан қуйи бўғин етакчиларининг ҳисоботлари тингланиб, 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😎 OʻzLiDeP депутати Алишер Джуманазаров Нукус туманидаги 19-сонли умумтаълим мактаби жамоаси мурожаатини ижобий ҳал қилди. Мактаб ховлисини суғориш учун артизан қудуғи қазиб берилди.

#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 21
Депутат ёрдамчиси аҳоли мурожаатларини ўрганяпти

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Рисқул Сиддиқовнинг ёрдамчиси Акрам Шахаров Арнасой, Бахмал, Фориш туманларида сайловчилар билан доимий мулоқот ўтказиб бормоқда.

Аҳамиятли томони, мулоқотлар давомида аҳоли томонидан қилинган кўплаб мурожаатлар депутат орқали ижобий ҳал этилмоқда. Жумладан, Бахмал туманида истиқомат қилувчи Қаҳрамон Норбоев ўз томорқасида қулупнайчилик фаолиятини йўлга қўйишда ёрдам сўраб муролжаат қилган эди. Депутат ёрдамчиси саъй-ҳаракат билан ушбу мурожаат ижобий ҳал қилинди.

#uzlidep #jizzax

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz

😎 O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди.

#uzlidep #samarqand

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятида депутатлар ва тадбиркорлар, акциядорлик жамияти ходимлари иштирокида мулоқот ўтказилди. Мазкур ташкилот таркибида янги БПТ очилди.

#uzlidep #toshkent #bpt

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 21
Ишчи гуруҳ Хўжайли туманидаги кичик ва ёшлар саноат зоналари фаолияти билан танишди

😎 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш бўлими ҳамда партиянинг Хўжайли туман Кенгаши фаоллари, депутат ва ёшлардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Хўжайли туманида жойлашган кичик саноат зонаси фаолияти билан танишиб, бу ерда фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди.

📍 Хўжайли туманининг 2018 йил 5 май кунги 675/05-сонли қарори асосида “Қумбиз” МФЙ ҳудудида 4,5 гектар ер майдонга кичик саноат зонаси ташкил қилинган.

✔️ Кичик саноат зонасида қиймати 9 млрд. 322,5 млн сўмлик 9 та лойиҳани ишга тушириш ва 98 та иш ўрни яратиш белгиланган бўлиб, ҳозирда 9 та лойиҳа ишга туширилди ва 98 та иш ўрни яратилди.

🎤 Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан мулоқотлар давомида аниқланган муаммолар, билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, уларга партиявий воситалар билан ечим топиш мақсадида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

#uzlidep #yoshlar_qanoti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 21