O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.81K subscribers
29.4K photos
3.15K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитовнинг Янги йил табриги.

#uzlidep #Xaitov #yangi_yil #tabrik

Расмий саҳифаларимизга уланинг
#yangi_yil_bilan

❄️ Янги 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” барча юртдошларимизга муборак бўлсин!

#uzlidep #bayram

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Инсон қадри учун, инсон бахти учун!” деган олижаноб мақсад изчил давом эттирилади

Президентимиз Ўзбекистон халқига Янги йил табригини йўллар экан, ўтган 2024 йилда мамлакатимиз барча соҳаларда улкан муваффақиятларга эришгани, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг рақобатбардош мамлакат, ишончли ҳамкор сифатидаги обрў-эътибори юксалиб бораётганини алоҳида эътироф этди.

Янги йил табригида 2025 йилда  бизнес учун янада кенг имкониятлар яратилиши, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ишлари қатъий давом эттирилиши таъкидланди.

Бундан ташқари ижтимоий соҳалар, иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар, нафақалар миқдори оширилади, фарзандларимизнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгалари, баркамол бўлиб тарбия топишлари учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилади.

Шунингдек, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спорт соҳаларига эътибор янада кучайтирилади, фахрийларимиз, хотин-қизлар ва ёшларга ғамхўрлик қилиш, ижтимоий ҳимоя самарасини ошириш устувор вазифа бўлиб қолади.

“Инсон қадри учун, инсон бахти учун!” деган олижаноб мақсадни барчамиз биргаликда амалга оширамиз", деди давлатимиз раҳбари.

Умуман олганда, бутун халқимиз, хусусан, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва унинг икки миллионга яқин яъзолари давлатимиз раҳбарининг ушбу халқчил ислоҳотларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Жорий 2025 йилда ҳам мамлакатимиз тараққиёти учун бор куч ва имкониятларимизни тўлиқ сафар этамиз.

Актам Хаитов,
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси.


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган яна бир муҳим қадам ташланди

🔍Президентимизнинг янги фармони тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор муҳим чора-тадбирларни ўз ичига олади.

🔍Хусусан, 2028 йил 1 январгача қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва фойда солиғи ставкалари оширилмаслиги қатъий белгиланди. Бу тадбиркорлар учун барқарорлик яратади ва узоқ муддатли режалаштириш имконини беради.

🔍2025-2028 йилларда тикув-трикотаж, чарм-атторлик ва поябзал ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди.

✈️ Фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар 2025 йил 1 апрелдан ҚҚС тўловчилари қаторига қўшилади.

🔍Бу фармон тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ички ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва халқаро рақобатбардошликни оширишга хизмат қилади.

🔍Шаҳноза Холмаҳаматова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 2024 йил: натижалар ва ўзгаришлар

🔍Хушвақт Ҳайитов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔍 Ўзбекистонда 1 январдан қандай ўзгаришлар кучга кирди?

🔍 Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 январдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга кирди.

🔍Батафсил

#uzlidep #bilasizmi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон: янги йилда янги мақсадлар сари

• Зафар Худойбердиев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

😎 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Фракция йиғилишида мамлакатимиз ҳаётига даҳлдор бўлган қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

🌳 Сайилгоҳлар, хиёбонлар, истироҳат боғлари ва дарахтзорларни ҳамда улар жойлашган ерларни хусусийлаштириш ҳамда уларнинг ҳудудида бинолар ва иншоотлар қуриш тақиқланади

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Дастлаб депутатлар «Аҳолининг маданий ҳордиқ ва дам олиш масканлари муҳофазаси кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишди.

🌳 Ушбу қонун лойиҳаси билан сайилгоҳлар, хиёбонлар, истироҳат боғлари ва дарахтзорларни ҳамда улар жойлашган ерларни хусусийлаштиришни ҳамда уларнинг ҳудудида бинолар ва иншоотлар қурилишини тақиқлаш назарда тутилмоқда.

✈️Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, ҳаво ифлосланишининг олдини олишга ва дов-дарахтларни сақлаб қолишга, шунингдек аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариш масканлари муҳофазасини кучайтиришга кўмаклашади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

🔍 Суд ҳокимиятининг нуфузи ва таъсирчанлиги янада кучайтирилади

😎 Фракция йиғилишида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқишмоқди.

✈️Ушбу қонун лойиҳаси билан ижро иши юритувлари бўйича ягона электрон базаси юритилиши, шунингдек, қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлса, ижро иши юритиш давомида қарздор учун белгиланган чекловлар қарздорлик тўлиқ қопланганидан сўнг бекор қилиниши тартиби белгиланмоқда.

🔍Бундан ташқари Солиқ кодексига ҳам қуйидаги ўзгартиришлар киритиляпти. Хусусан, шахснинг зиммасига ижро иши юритуви тартибида юклатилган жарималар солиқлар ёки йиғимлар жумласига кирмаслиги, мажбуриятлар реестрига киритилган солиқ қарзининг ҳисоби алоҳида юритилиши ҳамда ушбу реестрга киритилган санадан бошлаб пеня ҳисобланмаслиги , мажбуриятлар реестрига киритилган санадан бошлаб ўн йил давомида тўланмаган солиқ қарзи умидсиз солиқ қарзи ҳисобланиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🔍Депутатларнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини тўлиқ ва сўзсиз ижро этишни таъминлашга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

🔍 Электрон сигареталар муомаласига чек қўйилмоқда

😎 Фракция аъзолари баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарнинг муомаласини тақиқлаш ҳамда жавобгарлик белгилашга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда атрофлича кўриб чиқишмоқда.

🔍 Таъкидланганидек, сўнгги йилларда тамаки ва никотин маҳсулотларининг “замонавий” ва “инновацион” турлари, хусусан, никотинни етказиб бериш мосламалари, электрон сигареталар ва улар учун суюқликлар ҳамда қиздириладиган тамаки маҳсулотларининг мамлакатимизга қонунга хилоф равишда олиб кириш ҳолатлари ва айланмаси ортиб бормоқда. Бундан ташқари, ушбу маҳсулотларни аҳоли, айниқса, ёшлар орасида истеъмол қилиш ҳолатлари кўпайди.

🔍Ушбу қонун лойиҳаси билан республика ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказиш тақиқланмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга нисбатан таъсирчан чора сифатида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланишини назарда тутиляпти.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

🔍Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликлари суғурта қилинади

😎 ЎзЛиДеП фракциясида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилиняпти.

✈️Қонуннинг мақсади қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таваккалчиликларни суғурта қилиш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солишдан иборат.

🔍Ушбу Қонун қишлоқ хўжалиги суғуртасини амалга оширишда қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасини ташкил этиш, жамғарманинг даромадлари ва харажатлари, қишлоқ хўжалигида суғурталаниши лозим бўлган таваккалчиликлар, қишлоқ хўжалиги суғуртаси мукофотлари бўйича субсидиялар беришни кўзда тутади.

🔍Шунингдек, қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаларини тузиш ва қайта суғуртани амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаси бўйича зарарларни аниқлаш ва суғурта товонларини тўлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги суғуртасини давлат томонидан мувофиқлаштириш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ этилади.

🔍Бюджет субсидияси мувофиқлаштирувчи органнинг бюджет сўровномаси асосида ҳар йили келгуси йил учун мўлжалланган Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунда назарда тутилади.

🔍Таъкидлаш керак, ЎзЛиДеП қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорва молларини суғурталаш тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни сайловолди дастурида устувор вазифа қилиб белгилаган эди. Шу нуқтаи-назардан мазкур қонун лойиҳаси партия таклиф-ташаббуслари ижросида муҳим аҳамият касб этади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM