O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Фарғонада ЎзЛиДеП сайловолди дастурининг муҳокамалари давом этмоқда

🔸 Куни кеча ТАТУ Фарғона филиалида ЎзЛиДеП сайловолди дастури муҳокамаси бўлиб ўтди. Муҳокамада вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар, депутатлар ҳамда партия фаоллари иштирок этдилар.

Сайловолди дастур муҳокамасида партиянинг барқарор, содда ва адолатли солиқ сиёсатини жорий этиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш, барқарор ва самарали молиявий хизматлар бозорини шакллантириш, инфратузилма ва туризмни ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби йўналишдаги вазифалари бўйича батафсил маълумотлар берилди.


☝️ Учрашувда партия фаоллари Хайдаров Абдухошимжон ва Абдураҳмон Тоировлар cўзга чиқиб, партиянинг сайловолди дастури ҳар томонлама тадбиркорларни қўллаб-қувватланиши, эркин фаолият олиб боришлари учун янада имконият яратишини этироф этдилар.

#uzlidep #fergana

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Қорақалпоғистонда 1 минг 166 та ЎзЛиДеПнинг қуйи бўғини фаолият юритмоқда

🔰 ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ўз сафида 113 минг 161 нафар аъзони бирлаштирган. Фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, адабиёт ва санъат соҳаси ҳамда жамоат ташкилотлари, қолаверса, турли миллат вакиллари 1 минг 166 та бошланғич партия ташкилоти атрофида жам бўлганлар. Бу ҳақида ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси ташкилотининг навбатдаги Конференциясида маълум қилинди.

Шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида партиядан сайланган 143 нафар депутат фаолият олиб бораётгани таъкидланди. Депутатлик гуруҳлари фаолиятининг рақамлардаги таҳлилига назар ташлайдиган бўлсак, ўтган 5 йил давомида 3262 та депутатлик сўрови ижро органлари мансабдор шахсларига юборилди. 1421 марта ҳудудий ижро органи раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.


📌 2020-2024 йил давомида аҳоли вакиллари билан 4 мингдан зиёд учрашувлар ташкил этилди. Учрашувларда тадбиркорлар ва аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларнинг салкам 80 фоизи депутатлар томонидан ижобий ҳал этилди.

☑️ Йиғилиш сўнгида бўлажак сиёсий жараёнлар олдидан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

#uzlidep #saylov2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Урганч шаҳридаги IT марказида ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгашининг конференцияси бўлиб ўтди

🔸 Йиғилишда партия фаоллари, депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоятдаги тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этди.

📌 Конференциясида юртимизда муҳим сиёсий жараён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга сайловларига тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама этилди.

– Партиямиз мамлакатимизда олиб борилаётган халқчил ва ҳаётий ислоҳотларнинг муваффақиятли бориши учун масъулиятни ўз зиммасига олган сиёсий куч, – деди партия Хоразм вилоят Кенгаши раиси С.Жуманиязов. – Шунинг учун аъзоларимиз ва депутатларимиз сонини янада оширишимиз керак. Шу боис жойларда партиямиз ғояларини кенг аҳоли қатлами ўртасида тарғиб қилишга ҳаракат қиламиз.


Конференцияси сўнгида ЎзЛиДеП I Конгресига қатнашиш учун Хоразм вилоятидан делегатлар сайланди.

#uzlidep #xorazm

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🎤 #podcast_time

ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастурлари муҳокамаси давом этаётгани, бу жараёнда айниқса, ёшларнинг фаол иштирок этиши қувонарли ҳол.

Ёшларнинг иштироки нафақат янги ғоялар ва таклифларни илгари суришда, балки жамият эҳтиёжларини тушуниб, уларни самарали ҳал қилишда ҳам муҳимдир. Партиянинг ушбу муҳокамаларни ташкил этиши, ёшлар билан очиқ мулоқот олиб бориши ва уларнинг фикрларини инобатга олиши, ЎзЛиДеПнинг ёшлар манфаатларига алоҳида эътибор қаратаётганидан далолат беради.


Бу каби жараёнлар орқали ёшларда сиёсий фаолиятга нисбатан қизиқиш ортади ва улар давлат бошқаруви тизимида фаол иштирок этишга тайёр бўлиб етишади.

• Отабек Собитов
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши
Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи


#uzlidep #audio #munosabat

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎😎😎😎😎😎😎😎😎
Бухорода ЎзЛиДеП сайловолди дастури лойиҳаси муҳокама қилинди


😎 Бухоро давлат университетида ЎзЛиДеП сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.

🗣 Тадбирда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Абдулла Аслонов, университет профессор-ўқитувчилари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, тадбиркорлар ва ёшлар иштирок этди.

➡️ Учрашувда партия сайловолди дастур лойиҳасида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баробарга ошириш, умумий ўрта таълим мактабларида 153 мингдан ортиқ синф раҳбарлари учун тўланадиган маблағ миқдорини кўпайтиришни таклиф қилинаётганлиги соҳани янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.


🔗 Батафсил

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM