Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Депутатлар сайловчиларининг ишончини оқлаши учун вақти-вақти билан улар билан учрашиб туриши, сайловчиларни ўйлантириб турган масалаларга ечим топа олиши муҳим аҳамиятга эга.
🔸 “33/7” номли лойиҳанинг навбатдаги сонида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан сайланган депутатлар - Сардорбек Ғиёсов ва Шахноза Холмахаматованинг фикрлари акс этди.
✅ ЎзЛиДеП аъзоларининг позициялари акс этган суҳбатни охиригача кўришни тавсия қиламиз.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

🔴 #LIVE
Давлатимиз раҳбарининг Қозоғистонга ташрифи халқларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлайди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига амалга оширган ташрифининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, икки мамлакат Парламентлари палаталари иштирокида Парламентлараро форум ташкил этилиши қўллаб-қувватлангани қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашишга замин яратади. Парламентлараро муносабатни ривожлантириш эса халқаро ва минтақавий майдонлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон савдо ташкилоти, “Марказий Осиё плюс” форматлари доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни тизимли равишда ривожлантириши шубҳасиз.
Давлатимиз раҳбарининг Қозоғистонга ташрифи нафақат парламентлараро ва иқтисодий йўналишдаги ҳамкорлигимизни, балки халқларимиз ўртасида мингйиллар давомида шаклланган яхши қўшничилик муносабатларини ҳам мустаҳкамлаши алоҳида қайд этилди.
#uzlidep #fraksiya

ЎзЛиДеП фракцияси ҳукуматнинг ҳисоботини эшитди
Йиғилишда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2024 йил биринчи ярим йиллигида бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.
Таъкидланганидек, ҳисобот даврида ялпи ички маҳсулот ҳажми 6,4 фоизга ўсди. Жумладан, саноат 7,8, қурилиш 10,1, хизматлар 12,9, қишлоқ хўжалиги соҳаси эса 3,8 фоизга ўсди. Давлат бюджети даромадлари эса 120,9 триллион сўмга етди.
Ўтган ярим йилда 15,5 миллиард долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 боробарга ошишга эришилди.
Қиймати 3,6 миллиард 3498 та лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 76,3 мингта қўшимча иш ўринлари яратилди.
Йиғилишда фракция аъзолари Ҳукуматнинг ҳисоботини қўллаб-қувватлашди.