O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.59K subscribers
29.7K photos
3.21K videos
51 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Парламент қуйи палатаси депутати Бухородаги ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15920

#uzlidep #faoliyat

@uzlidep
O'zLiDePда ЕХҲТ ДИИҲБ экспертлари билан учршув бўлиб ўтди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15921

Жорий йилнинг 29 май куни ЕХҲТ ДИИҲБ Сайловлар бўйича департаменти катта маслаҳатчиси Кеара Кастальдо ва сайловлар бўйича маслаҳатчи Каха Инаишвили O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ва партия вакиллари билан учрашди.
_____

В УзЛиДеП прошла встреча с экспертами БДИПЧ ОБСЕ

👉https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15921

29 мая т.г. старший консультант Департамента по выборам БДИПЧ ОБСЕ Кеара Кастальдо и советник по выборам Каха Инаишвили встретились с Председателем Исполкома Политсовета УзЛиДеП Актам Хаитовым и другими представителями партии.

#uzlidep #uchrashuv

@uzlidep
Депутат термизлик талабалар билан учрашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15922

#uzlidep #uchrashuv

@uzlidep
Яккабоғнинг аҳоли гавжум маҳаллаларидаги муаммолар ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15923

#uzlidep #faoliyat

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP Фахрийлар кенгашининг “Тажрибалар... Умр мазмуни... Ҳаёт манзаралари” лойиҳасида O’zLiDeP Хонқа туман Фахрийлар Кенгаши раиси Фахриддин Каримов меҳмон бўлди.

Ф.Каримов ҳаёт йўлларидаги эришган натижалари, илмдаги изланишлари, фаолияти, тажрибалари билан ўртоқлашди ва ёшларга ўз тавсияларини берди.
Тадбиркорлар депутатга муҳим масалада мурожаат қилишди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15924

#uzlidep #faoliyat

@uzlidep
🔴 #LIVE

ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


Унда муҳим ва долзарб масалалар, қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Хусусан,

«Ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда;

«Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ерни ва ер ости бойликларини асраб қолишга ҳамда муҳофаза қилишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда муҳокама қилиниши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Ўзбекистон-Россия саммити: самарали музокаралар ва ўзаро манфаатли келишувлар


Йиғилишда дастлаб Давлатимиз раҳбари таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти В.Путиннинг 2024 йил 26-28 май кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи жараёнида кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш мақсадида эришилган халқаро битимлар тўғрисидаги масалаларга эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, ушбу ташриф кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган Ўзбекистон — Россия муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалаларини кўриб чиқиш имконини берди. Саммит доирасида икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилинди ҳамда Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки давлат ҳудудлари кенгашининг биринчи мажлисида иштирок этди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ўсиб бораётган суръати мамнуният билан қайд этилди. Етакчи корхоналарнинг қўшма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш юзасидан келишувга эришилди.

Шунингдек, етакчилар энергетика, шу жумладан, атом энергетикаси, қишлоқ хўжалиги, инновациялар, миграция, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Фракция аъзолари ушбу ташриф мамлакатлар ўртасидаги шериклик ва дўстлик муносабатларини янада ривожлантиришга кучли туртки бериш билан бирга, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга замин яратишини қайд этдилар.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Ижтимоий
хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилмоқда

Фракция йиғилишида «Ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда 7 та Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра,

ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисоблашда даволаш муассасасининг хулосасини чиқариб ташлаш;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахс деб топилган шахсларга шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш;

оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилалар манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилиш;

аҳолига ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш масалаларига оид лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан мажбурий тартибда келишиш каби қатор масалаларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
Депутат ўрганиши: Жарқўрғонлик деҳқонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишда харидор топа олмаяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15925

#uzlidep #faoliyat

@uzlidep
Фарзанд тарбияси инсоний қадр-қимматни камситувчи муомаладан холи бўлиши зарур

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг шу йил 26-27-май кунлари мамлакатимизга давлат ташрифининг аҳамияти муҳокама қилинди.

👉 Батафсил

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep