O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.54K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ишбилармон аёл – 2024” кўрик-танловининг Оққўрғон туман босқичида тумандаги 29 маҳаллаларда истиқомат қилувчи тадбиркор хотин-қизлар ўзаро беллашдилар.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект: бугун ва замон талаби

Ушбу мавзуда Тошкент вилоятида жойлашган “Astrum IT Academy”да партиянинг "Ёшлар қаноти" фаоллари, парламент ҳамда вазирлик, идоралар раҳбарлари билан учрашув ўтказилди.

#uzlidep #yoshlar

@uzlidep
ХИРМОНИНГИЗГА БАРАКА, ҚАДРЛИ ҒАЛЛАКОРЛАР!

Элимизнинг ризқ-насибасини мўл бўлиши ва ҳаётимизнинг фаровонлиги Сиз азиз ғаллакорларнинг машаққатли меҳнатингиз эвазига етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишга боғлиқ. Бинобарин, бугун юртимизда, энг аввало жанубий вилоятимиз Сурхондарёда ғалла ўрим-йиғими бошланиб кетди. Серҳосил ва етилган башоқлардаги дон саранжомланиб, хирмонлар юксалмоқда. Фермеру деҳқонларимиз ўзи бунёд этган бу қут-барака ва насибамизни кўриб, қанчалик қувонаётганини сўз билан ифодалаш ниҳоятда қийин.

Жонажон диёримиздаги барча янгиланишлар, ҳаётбахш ўзгаришлар ризқ-насибамизнинг мўл-кўллиги ва маъмурчилик билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимизда Президентимиз раҳномалигида ғаллачиликни ривожлантириш, ғаллакор фермер ва деҳқон хўжаликлари манфаатдорлигини ошириш мақсадида нархлар бозор иқтисодиёти шароитига мувофиқлаштирилди, юқори ҳосил олган фермерлар имкониятлари янада кенгайтирилди. Ғаллачиликдаги бундай ислоҳотлар фермерларни ҳосилдорликни ошириш ҳамда ғаллани ўз вақтида йиғиб-териб олишга илҳомлантирмоқда.

Қадрли ғаллакорлар! Куз ва баҳор ойлари серёғин келган бу йилги шароитда сизлар мардонавор меҳнат қилиб, мисли кўрилмаган даражада ҳосил етиштиришга муваффақ бўляпсиз. Эндиги вазифа буғдойни нес-нобуд қилмасдан қабул пунктларига етказиш ва хирмонларни юксалтиришдан иборат. Бу вазифа қанчалик машаққатли бўлса, шунчалик шарафли ҳамдир. Қолаверса бу жонажон диёримиз, Янги Ўзбекистон равнақи ва келажаги учун ҳам муҳим вазифадир.

Мамлакатимизнинг бепоён кенгликларида пишиб етилган мўл ҳосилга ўроқ тушди. Бу тўқлик, тўкинлик ва ҳаётимиз фаровонлиги манбаидир.

Шундай экан, Сиз азиз фермерлар бир ғайрат қилиб, ризқу рўзимиз, насибамиз ва улкан бойлигимиз бўлган ғаллани тез кунларда саранжомлаб олиб, юзингиз ёруғ бўлади, деб ишонамиз. Бу масъулиятли мавсум ишларида Сизларга омад куч-ғайрат ва ишларингизга унум ҳамда барака тилайман!

@a_xaitov
Фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ечим топди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15907

“Катпут” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролар томонидан Фарғона - Қўқон автомагистрал йўлида жойлашган 11 ва 43-мактабларнинг пиёдалар ўтиш йўлагига ҳамда Азимобод қишлоғининг кириш қисмига светафор билан таъминлаш бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушган эди.

Ушбу мурожаат юзасидан депутат Баҳром Раҳмоналиев томонидан Автомобил йўлларига қўмитасига депутатлик сўрови юборилди. Депутатлик сўрови ижобий ҳал этилиб, мутасаддилар томонидан замонавий светафорлар ўрнатилиб фойдаланишга топширилди.

#uzlidep #murojaat

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термизда ишбилармон аёллар сафи кенгаймоқда

Термиз шаҳридаги “Ҳунарманд” уюшмасида бўлиб ўтган танловнинг навбатдаги саралаш босқичида Термиз шаҳридаги кўплаб маҳаллалалардан келган ишбилармон хотин-қизлар фаолиятига баҳо берилди. Ҳудуддаги “Чегарачи”, “Саҳоват”, “Тинчлик”, “Наврўз”, “Мангузар” каби маҳаллалардан келган иштирокчилар ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларидан намуналар олиб келишиб, тадбиркорлик фаолиятини намоён қилишди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep
Партия электорати ҳамда аҳоли билан мулоқотлар қилинди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15908

Актам Хаитов Фарғона вилоятига ташрифи мобайнида Қува ҳамда Учкўприк туманларида бўлиб, омилкор деҳқон ва боғбонлари билан мулоқотда бўлди.

Қува туманидаги миришкор боғбонлардан бири Ўткирбек ака хонадонида бўлган партия лидери унинг мўъжазгина гулбоғини кўздан кечирди.

Партия етакчиси Қўқон эркин иқтисодий зонасида ҳам бўлиб, бу ерда партия фаоллари депутатлар, жамоатчилик вакиллари, нуроний ва фахрийлар, тадбиркорлар, турли соҳа вакиллари, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, фермерлар, томорқа ер эгалари билан учрашди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар

#uzlidep #dayjest

O'zLiDeP расмий канали
Аҳолига қандай ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда?

👉 Батафсил

Аввал хабар берилганидек, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳаётимизда нечоғли аҳамиятга эгалиги, янги қабул қилинаётган қонунларнинг мазму-моҳияти жойларда ташкил этилаётган учрашувларнинг асосини ташкил этаётир.

#uzlidep #uchrashuv

@uzlidep
Депутат халқни қийнаётган муаммолари билан қизиқди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15911

#uzlidep #faoliyat

@uzlidep
Фуқаролар мурожаати ижобий ҳал қилинди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15912

#uzlidep #faoliyat

@uzlidep
Депутат тадбиркор аёллар фаолиятини ўрганди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15913

#uzlidep #faoliyat

#uzlidep
Депутат имконияти чекланган фуқароларга меҳр-мурувват кўрсатди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15914

#uzlidep #saxovat

@uzlidep