O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.86K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишида қандай натижадорликка эришилди O'zLiDeP фракцияси аъзолари Ҳукуматнинг ўтган йилги давлат дастури ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг бажарилиши юзасидан ҳисоботини эшитяпти.…
🔴 #LIVE

Фракциямиз аъзолари ҳисобот юзасидан ҳукумат ва идоралар мутасаддиларига саволлар билан мурожаат қилди. Фикр-мулоҳазалар эшитилди. Шу асосда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» давлат дастури ҳамда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг 2023 йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини маъқуллади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15569

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда Миробод туман Кенгаши ҳамкорлигида маҳалла хотин-қизлари иштирокида мулоқот ташкил қилинди.

#uzlidep #ayollarqanoti

O'zLiDeP расмий канали
105,2 минг гектар ер майдони фойдаланишга киритилди

👉 Батафсил

Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасида кўрилган чоралар туфайли ялпи ички маҳсулот ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,0 фоизни ташкил этган.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
Бухородаги ўрганишлар давомида муаммоларга ечим топилдими?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15573

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида бўлиб, Президент раислигида ўтказилган йиғилишларда макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ривожланишни таъминлаш, инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш, саноат, қурилиш, транспорт, экология ҳамда ижтимоий соҳаларда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўргандилар.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Давлат дастури мазмун-моҳияти тарғиб қилинмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15574

O’zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши томонидан Навоий иссиқлик энергияси станциясида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб бормоқда

👉 Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳнинг дастлабки манзили Элликқалъа туманидан бошланди. Даставвал депутатлар тумандаги уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш ва транспорт соҳаларидаги вазифаларнинг бажарилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш юзасидан “Элликқалъа” овул фуқаролар йиғинидаги янги массивда олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилди.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар ҳукуматнинг ўтган йилги давлат дастури ижроси бўйича ҳисоботини маъқуллади

Бугун Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Ҳукуматнинг ўтган йилги давлат дастури ҳамда Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг бажарилиши юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботга кўра, барча соҳалар қатори иқтисодиётни жадал ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишида ҳам қатор ишлар амалга оширилган.

Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасида кўрилган чоралар туфайли ялпи ички маҳсулот ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,0 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш, келгуси беш йилда 120 миллиард АҚШ доллари, жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўриш мақсадида ҳам муайян ишлар амалга оширилган.

Ҳисобот йилида “Ташаббусли бюджет”, “Менинг йўлим”, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида аҳоли томонидан таклиф этилган лойиҳаларни молиялаштириш учун 13 трлн сўм маблағ йўналтирилган.

Бундан ташқари қонун ижодкорлиги фаолияти йўналишида ҳам яқин ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан Вазирлар Маҳкамасига турли масалаларда жами 594 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 298 та мурожаатлар Қонунчилик палатаси томонидан юборилган, уларнинг барчаси ижро этиш бўйича чоралар кўрилган.

Муҳокамалар давомида партиямизнингасосий мақсад ва ғояларидан бири бўлган тадбиркорлик, хусусий секторни ривожлантириш, ҳудудий эркин иқтисодий саноат зоналари фаолиятидаги айрим муаммолар юзасидан аниқ тавсиялар ва таклифлар берилди.

Ялпи мажлис якунида Вазирлар Маҳкамасининг Давлат дастурини 2023 йилдаги ижроси юзасидан ҳисоботи маъқулланди.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP давлат-хусусий шериклигини такомиллаштириш, хусусий секторни янада ривожлантириш, рақобат муҳитини кучайтириш тарафдори.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Энди ўқитувчилар касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилинмайди

👉 Батафсил

Халқимиз ҳамиша устозларни эъзозлаб, уларнинг ҳурмат-иззатини жойига қўйиб келган. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки жамият ҳаётида ўқитувчининг ўрни ва таъсири ошса – мактабнинг обрўйи ошади, илм-фан, таълим ва тарбия соҳасининг қадри кўтарилади.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
#Табриклаймиз

💐 Президентимизнинг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Аслонова Эмма Сергеевна «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Партиямиз фаолини O'zLiDePнинг миллиондан ортиқ аъзолари номидан ушбу мукофотга сазовор бўлгани билан табриклаймиз!

#uzlidep #mukofot

O'zLiDeP расмий канали
Кам таъминланган оила хотин-қизлари учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15575

O’zLiDeP Жиззах вилояти ҳудудий партия ташкилоти “Аёллар қаноти” гуруҳи ташаббуси билан “Соғлом оила-мустаҳкам оила!” лойиҳаси доирасида Жиззах шаҳридаги “Madad shifo servis” хусусий клиникасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

#uzlidep #ayollar

O'zLiDeP расмий канали
Ёшлар Олий Мажлис Сенатига ташриф буюрди

👉 Батафсил

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегзод Тагаев ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Гулистон давлат педагогика институти талаба-ёшларининг саёҳати ташкил этилди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Бола гиёҳвандлик “тўри”га илиниб қолса қандай йўл тутиш керак?

👉 Батафсил

Мамлакатимизда гиёҳвандлик ва психотроп моддалар айланмасига қарши кураш кучайгани сайин бу моддалар савдоси шакллари ҳам ўзгариб бормоқда. Ачинарлиси, илгари ёшларни фақат қурбон сифатида ўз домига тортган жиноятчилар энди уларни наркотик моддалар савдосига жалб қила бошлади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Поликлиника бош шифокори депутатларга муаммосини айтди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15576

O’zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши томонидан туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга доир давлат дастурининг ижросига қаратилган жамоатчилик назорати ўтказилди.

Депутатлар ва партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ туман тиббиёт муассасасига ташриф буюриб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат турлари, замонавий тиббий жиҳозлар, яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, ечимини кутаётган масалаларни ўргандилар.

#uzlidep #tibbiyot

O'zLiDeP расмий канали