O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.91K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йигит-қизларнинг сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “Ёш сиёсатчилар лигаси” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳанинг тақдимотига бағишланган тадбирда партия вакиллари талаба-ёшлар билан учрашиб, лойиҳанинг мақсадини тушунтирди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Манзилли ишлашнинг шаффоф механизми

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15447

O‘zLiDeP Миробод туман кенгаши фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлашга оид вазифалар ижроси юзасидан жамоатчилик назорати тартибида учрашув ташкил қилди.

#uzlidep #jamoatchiliknazorati

O'zLiDeP расмий канали
Фермерларга қонунчиликдаги янгиликлар хусусида маълумотлар берилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15460

Актам Хаитов Янгибозор, Хонқа ва Боғот туманларида бўлиб, фермерлар билан дала шийпонида семинар ўтказди.

Семинарда туманларда “Бир ҳудуд - бир маҳсулот” тамойили асосида деҳқон хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш борасидаги ишлар, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш тажрибалари намойиш этилди.

Мулоқот давомида қонунчиликдаги янгиликлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 1 февралдаги деҳқон хўжаликлари кооперациясини ривожлантиришга оид қарорининг мазмун-моҳияти билан таништирилди.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан бирга ҳамкорликни янада кучайтириб томорқачиликни янада ривожлантириш, томорқа хизмати кластери қошида ўқув марказини очиш, томорқачиликка қизиқувчи ёшларни жалб этиш бўйича тавсиялар берилди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат дастури лойиҳасига қатор таклифлар билдирилди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Стратегиянинг Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш йўналиши бўйича тузилган ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди.

Давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси Чиноз туманидаги қарийб мингга яқин ишчи-ходимлар меҳнат қилувчи трикотаж кийим-кечакларни экспорт қиладиган йирик “PRONTO TEXTILE GROUP” МЧЖда ташкил этилди.

Партия вакилларининг навбатдаги манзилларидан бири Чиноз туманида жойлашган оилавий поликлиника бўлди.

#uzlidep #davlatdasturi

O'zLiDeP расмий канали
Касб-ҳунар мактаби ўқувчилари амалиёт ўташди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15445

O’zLiDeP Норин туман Кенгаши томонидан касб-ҳунар мактаби ўқувчиларида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида тумандаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан таништирилди.

#uzlidep #kasbhunar

O'zLiDeP расмий канали
Фермерлар фаолияти билан танишилди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15459

Актам Хаитов Беруний туманида фермерлар билан мулоқот қилди, муаммо ва таклифларини ўрганди.

«Бир ҳудуд — бир маҳсулот» тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Беруний туманидаги “Озод Интенсив боғ” фермер хўжалигида семинар ҳам ташкил қилинди.

Семинар иштирокчиларига Президентимизнинг "Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ берилаётган имтиёзлар хусусида маълумотлар берилди.

#uzlidep #faoliyat

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ёшлар билан мулоқот

Партия дастурий мақсадларига илгари сурилган ёшларни сиёсий жараёнлар билан яқиндан таништириб бориш мақсадида "O'zLiDePда меҳмонда" лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Давлат дастури лойиҳасида соғлиқни сақлаш йўналишида ҳам қатор вазифалар кўзда тутилган

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15456

#uzlidep #tibbiyot

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Бугун O’zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда. Хусусан,

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси;

«Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларининг солиқ муносабатларида аниқ ҳуқуқий мақоми белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 127-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги,

«Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги;

«Иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқариш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилиши;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги масала муҳокама қилиниши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг
ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

Айни пайтда бўлиб ўтаётган ЎзЛиДеП фракцияси йиғиилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Ҳисоботда маълум бўлишича, Омбудсман номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар 2023 йилда 18622 тани ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилда 17761 тани ташкил қилган эди.

Ушбу мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, уларнинг энг кўпи Қашқадарё (2818 та), Сурхондарё (1759 та) вилоятларига ҳамда Тошкент шаҳри (2226 та), энг кам мурожаатлар Қорақалпоғистон Республикасига (532 та) ва Сирдарё вилоятига (429 та) тўғри келган.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали