O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.5K subscribers
29.9K photos
3.23K videos
52 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Партия ҳудудий кенгашлар фаолияти сарҳисоб қилинмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15427

Сарҳисоб онларида, шунингдек, партия Сайловолди платформасида, илгари сурилган мақсад ва вазифаларни ҳаётга кенг жорий қилиш, электорат вакиллари бўлган – тадбиркорлар ва фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, жойларда аҳоли орасида  кичик, ўрта ва оилавий бизнесни янада ривожлантиришга кўмаклашиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилгани таъкидланди.

#uzlidep #sarhisob

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


Йиғилишда аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ҳамда ҳайвонот турлари бутунлай йўқолиб кетишининг олдини олишга қаратилган қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ва ҳайвонот турларини муҳофаза қилишни янада кучайтиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Муҳокамалар жараёнида фракциямиз аъзолари мазкур қонун лойиҳасининг зарурати ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратдилар. Ўз навбатида, лойиҳадаги айрим нормалар бўйича қонун ташаббускорларини саволга тутдилар.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ҳамда ҳайвонот турлари бутунлай йўқолиб кетишининг олдини олиш, уларни кўпайтириш ва муҳофаза қилиш бўйича жавобгарликни оширишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15428

Юрт истиқболи, мамлакат келажаги, барча соҳалар ривожи мактаб таълими билан чамбарчас боғлиқ.  Белгиланган улкан марраларни забт эта оладиган, ҳар қандай мақсад ва вазифаларни бажаришга қодир бўлган, замонавий илм-фан ютуқларини мукаммал ўзлаштирган, ўзлигини, маънавиятини баланд тутган авлодни тарбиялай олган халқларгина тарихда ўчмас из қолдирганига, инсоният тамаддунига муносиб ҳисса қўшганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Талаба-ёшлар қонунчиликдаги янгиликлар билан танишди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15429

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” вакиллари Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15430

Шу кунларда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, партиянинг барча бўғинларида кенг муҳокамалар олиб борилмоқда.

Мазкур Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасини ташкил этиш, лойиҳага Партиянинг дастурий мақсадларига ҳамоханг таклифларни илгари суриш мақсадида “Юксалиш” ҳаракати, “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда “Давлат дастури лойиҳаси ЎзЛиДеП ёшларининг нигоҳида” мавзусида учрашув ўтказилди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Маҳаллаларда ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15432

Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қўнғирот тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими раҳбари А.Алламбергеновнинг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қилинган ишлари юзасидан ахбороти эшитилди.

#uzlidep #mahalla

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ҳамда ҳайвонот турлари бутунлай йўқолиб кетишининг олдини олишга қаратилган қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Ёш олимларнинг таклифлари тингланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15431

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгаши томонидан “Ёш олимлар Лигаси” лойиҳасининг навбатдаги тақдимот тадбири Истеьдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармасида ташкил қилинди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали