O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.89K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Нархларни шакллантириш механизмини либераллаштириш зарур

👉 Батафсил

Бугунги кунда республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газ учун 14 триллион сўмдан ортиқ субсидия бериляпти. Бу рақам жуда катта бўлиб, уни соҳани модернизация қилишга сарфлаш орқали аҳолининг электр энергияси ва табиий газга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш мумкин.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Мен ўзбек аёлининг неларга қодирлигини дунё кўришини истайман

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14938

Мен Хитойдаги “Шенгли” компанияси асосчисиман, 15 йилга яқин Хитойда яшаб, тадбиркорлик билан шуғулландим. Хитой бозорида маҳсулот ва технологияларни импорт, экспорт қилиш бўйича 8 йиллик тажрибага эгаман. Лекин кўнглим тубидаги бир ҳақиқатни айтишим керак: инсон қаерда яшамасин, ўзи туғилиб ўсган ватанига барибир талпинади. Ютуқларини она халқи билан баҳам кўришни истайди. Бу мақсад бир дам бўлса-да, мени тарк этмаган. Аммо олис юртда Ўзбекистондаги ўзгаришларни кўриб-билиб ҳам фахрландим, ҳам ўз бизнесимни она юртимда йўлга қўйишни, халқимга ҳалол хизмат қилишни қалбимга тугдим.

#uzlidep #ishbilarmonayol

O'zLiDeP расмий канали
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси: ҳар мақсадда халқ хоҳиш-истаги намоён

👉 Батафсил

Келгусида етти йилликда ҳам бу борадаги ишлар янада кучайиб, Қуролли Кучларнинг қудрати, мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш борасида муҳим чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилади. Зеро, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида бу жабҳадаги ишларни янада янги, юқори босқичга кўтариш бўйича устувор вазифалар ўрин олган.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Бугун қайси соҳани олманг, ўша йўналишдаги ислоҳотларда хотин-қизлар фаол

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14939

O‘zLiDePнинг мен каби кўплаб тадбиркор опа-сингилларимизга рағбат бераётган ушбу танловида ғолиб бўлганимдан мамнунман. Декоратив сунъий гуллар ясаш билан шуғулланадиган оилавий корхонамизда 50 дан ортиқ хотин-қиз меҳнат қилади. Маҳсулотларимиз ички бозорларда анча харидоргир. Келажакда ташқи бозорга экспорт қилиш ниятидамиз.

#uzlidep #ishbilarmonayol

O'zLiDeP расмий канали
Танлов орқали фаолиятимни янада кенгайтиришга доир муҳим ҳамкорлар ва бизнес ғоялар орттирдим

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14940

Корхонамиз 2021 йилда ташкил этилган бўлиб, асосан тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар ҳамда биз тадбиркорларга яратиб берилаётган улкан имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда кредит олиб, фаолиятимизни кенгайтиришга эришдик.

#uzlidep #ishbilarmonayol

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибига 2 та асосий масала - 2023 йилнинг ўтган даври давомида ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиши, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда экспорт прогнозларининг бажарилиши ҳамда 2023-2024 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

#uzlidep #sessiya

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистон – БМТ: ҳамкорликнинг янги босқичи

👉 Батафсил

Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги кенг кўламли шерикликни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш бўйича эришилган келишув Ўзбекистон БМТ билан ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтиришга тайёр эканининг яққол ифодасидир.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида илгари сурган муҳим ташаббуслари юзасидан O'zLiDeP депутати Абдумалик Тўлагановнинг фикр-мулоҳазаси.

#uzlidep #BMT #78sessiya #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
❗️Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Депутатлар кун тартибидаги биринчи масаласи сифатида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган мутлақ ваколатларини ҳамда парламент назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни, қонунчилик таклифларини илгари суриш тартибини ва қонунларни қабул қилишнинг янги тартибини амалдаги қонунчиликда белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, Сенатнинг ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда.

Сенат аъзолари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши (жами 65 нафар) белгиланмоқда. Доимий асосда ишловчи сенаторлар сони амалдагидек 25 нафар миқдорда сақланиб қолмоқда.

Сенатнинг қуйидаги ваколатлари бекор қилиниб, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида белгиланмоқда:

Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;

Президентнинг тақдимига биноан Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

Бош вазир, Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш.

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда. Бунда:

Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг долзарблигини инобатга олган ҳолда депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказишда узилишларга қачон барҳам берилади?

👉 Батафсил

Электр энергиясини ҳамда табиий газ ишлаб чиқариш ва етказиб бериш харажатларини қоплаш мақсадида нархларни мақбуллаштириш лозим. Натижада субсидияларнинг асосий қисмини ажратиш тўхтатилади. Бу орқали буджет тақчиллиги кескин қисқаради. Тармоққа бозор иқтисодиёти механизмлари жорий этилади. Истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказишда узилишларга барҳам берилади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP депутатлари сессияга дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш масаласини киритди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14942

Олиб борилган ўрганишлар давомида, жорий йил баҳор мавсумида Бахмал, Ш.Рашидов, Зомин, Зафаробод туманлари ва Жиззах шаҳридаги жами 106 та корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан 110,6 минг дона кўчатлар суғориш тизими мавжуд бўлмаган ерларга экилганлиги аниқланган.

#uzlidep #ekologiya

O'zLiDeP расмий канали
🚉 Темир йўл соҳасида хусусий сектор иштироки учун зарур имкониятлар яратилмагани таъкидланди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида темир йўл соҳасида ҳал қилиниши лозим бўлган асосий масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Унда соҳада ҳал қилиниши бўлган асосий муаммолар аниқланиб, уларнинг ечимлари белгилаб олингани маълум қилинди.

Хусусан, айрим темир йўл корхоналари рентабеллиги паст, вагонлар паркининг бир қисми таъмирталаб ва янгиланишга муҳтож, соҳада хусусий сектор иштироки учун зарур имкониятлар яратилмаган, билет сотишдаги коррупция, вагонлардаги шароит ва сервисдан аҳолимиз норози. Буларнинг барчаси соҳани ислоҳ қилиш заруриятини кўрсатаётгани таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда темир йўл станцияларига хусусий секторни жалб қилиш ва инвестиция киритиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

O'zLiDeP расмий канали
Тиббиётни 100 фоиз рақамлаштириш бизга нима беради?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14944

#uzlidep #tibbiyot

O'zLiDeP расмий канали
26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни

#uzlidep #bugungikun

O'zLiDeP расмий канали
Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14948

2023 йил ўтган 9 ой давомида 121 минг 547 нафар ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 2 трлн 438 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратиб берилди. Тадбиркорликка қизиқувчи ёшларни инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш тизими яратилди. Ушбу йўналиш бўйича ўқув дастурлари тайёрланиб, бугунги кунга қадар 91 нафар ёшларнинг 44,3 млрд сўм қийматдаги истиқболли лойиҳалари молиялаштирилди.

#uzlidep #deputat #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши томонидан «Ўзбекистон - 2030» стратегиясининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди.

#uzlidep #strategiya

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида илгари сурган муҳим ташаббуслари юзасидан O'zLiDeP депутати Покиза Аҳмаджонованинг фикр-мулоҳазаси.

#uzlidep #BMT #78sessiya #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Ёшлар масаласи яна бир бор юксак минбардан янгради

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14945

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали