O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
☑️ Халқлар дўстлиги куни –  кўпмиллатли халқимиз тинчлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг рамзий ифодаси.

Мамлакатимизда ушбу кунни нишонлаш — турли миллат ва элатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш демакдир.

Миллатлараро бағрикенглик азалий қадриятларимиздан бири бўлиб, халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган фазилатлардан биридир. Қадим-қадимдан ота-боболаримиз ўз ўгитларида халқлар дўстлиги туйғусини юксак даражада улуғлаб келишган.

Халқимиз юксак иродаси билан маъқуллаган янги таҳрирдаги Конституция муқаддимасида Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти, энг аввало, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларини ҳамкорлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва тотувлик асосида мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга интилиши, Ўзбекистоннинг “дунёвий давлат” сифатидаги мақомини янада мустаҳкамлади.

Шу асосда бундан буён ҳам мамлакатимизда миллатлар, конфессиялар ўртасида тотувлик ва хавфсизликни таъминлаш сиёсати жадал давом эттирилади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев лавозимга киришиш маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида мамлакатимиздаги 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларига ўз тили, маданиятларини ривожлантиришлари учун зарур шароит яратиш изчил давом эттирилишини таъкидлагани, бу борада амалга оширилаётган ислохотлар бундан буён ҳам бардавом бўлишидан дарак беради.

ЎзЛиДеП миллатлараро тотувликнинг мустаҳкамланишини мамлакатимиз тараққиётининг энг муҳим шарти деб билади ва халқлар ўртасида дўстлик руҳини келгусида ҳам мунтазам тарғиб этади.
 
 @a_xaitov
Танловнинг Урганч шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14720

“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ҳам мана шу амалий ишларнинг бир кўринишидир.

#uzlidep #ishbilarmonayol

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи: ҳар бир янги кун - янги имконият

Поездка Президента Шавката Мирзиёева в Фергану: каждый новый день - новая возможность

@uzlidep
Ижара муносабатлари янада кенгаяди

👉
https://uzlidep.uz/news-of-party/14721

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Поплик ишбилармон аёллар аниқланди

👉 Батафсил

Кўрик-танловда 10 нафар қатнашчилар шартлар бўйича иқтидорларини намойиш этдилар. 4 нафари “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл”, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинациялари, 3 нафари фаол иштироки учун тақдирландилар.

#uzlidep #ayollarqanoti

@uzlidep
Ғузорлик ишбилармон аёллар сараланди

👉 Батафсил

O’zLiDeP Ғузор туман Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл-2023” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

#uzlidep #ishbilarmonayol

@uzlidep
🔴#LIVE

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиняпти.

Хусусан,

«Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги;

«Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда;

«Хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴#LIVE

Депутатлар ва партиямиз олдида ҳам улкан масъулият юклайди

Фракция мажлисида дастлаб Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 27-28 июл кунлари Фарғона вилоятига инвестицияларни жалб этиш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қилган ташрифи жараёнида белгилаб берган устувор вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари “Хайрулло Баҳром Бойматов” фермер хўжалиги томонидан 75 гектарда ташкил қилинган узумчилик плантациясини кўздан кечирди.

Бағдод туманидаги Хитой маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши билан яқиндан танишди.

“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида яқинда ташкил қилинган “BNBM Building Materials Central Asia” корхонаси фаолияти билан танишди. Инвестицияларни жалб этиш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Фарғона шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июль куни ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Фарғона шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишини кўздан кечирди.

Фракция мажлисида давлатимиз раҳбарининг ташрифи давомида белгилаб берилган мазкур вазифалар партия ва депутатлар олдида ҳам улкан масъулият юкланиши айтиб ўтилди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴#LIVE

Педагог ходимнинг жамиятдаги мақоми янада юксалади

Фракция аъзолари «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лоийҳасини иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқишди.

Мазкур қонун лойиҳаси педагог ходимнинг жамиятдаги мақомини юксалтириш, унинг фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларни тартибга солиш ва касбий камол топиши учун шароит яратиш ҳамда ҳуқуқий кафолатларини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан бир қатор ўзгаришлар киритилаётганлиги фракция аъзоларининг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.

Хусусан, давлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ходимларни давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтиши, педагог ходимнинг касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш давлат томонидан таъминланиши кафолатланмоқда. Мазкур ўзгаришлар депутатларнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлди.

Шунингдек, қонун лойиҳасида давлат таълим ташкилотларидаги педагог ходимларни таълим бериш жараёнида фойдаланиладиган бирламчи ўқув-методик материаллар ва ўқув қуроллари билан давлат томонидан бепул таъминлаш, ўқув режа ва дастур ўзгарганда давлат таълим ташкилотларининг педагог ходимларини янги турдош фан бўйича қайта тайёрлашни давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилиши, 56 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътил бериш ҳам кўзда тутилган.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши педагог ходимнинг жамиятдаги мақомини юксалтириш, унинг фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларни тартибга солиш ва касбий камол топиши учун шароит яратиш ҳамда ҳуқуқий кафолатларини таъминлашга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴#LIVE

Фракция мажлисида «Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция судида кўрилган ишлар вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар мазкур судларда тафтиш тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши, алоҳида ҳолларда Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилган ишлар Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, апелляция ва кассация инстанцияси судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилиниши ҳамда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ушбу Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш механизмини янада такомиллаштириш ҳамда суд қарорларини қайта кўришнинг янги тартибини жорий этиш орқали одил судлов сифатини ҳамда фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴#LIVE

Фракция аъзолари «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини биринчи ўқишда атрофлича муҳокама қилишди.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан асосий мақсад давлат мулки объектларини хусусийлаштириш жараёнларини қонуний асосларини такомиллаштириш, жумладан ушбу жараёнларни очиқ ва ошкоралик, қонунийлик принциплари асосида амалга ошириш, харидорларнинг оммавий савдоларда иштирок этишлари учун тенг шароитлар яратиш, шу асосда давлат мулкини хусусийлаштириш натижаларига инвесторларни ишончини таъминлаш ҳамда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш учун ҳуқуқий асос яратиш ҳисобланади.

Ушбу Қонун лойиҳасида қуйидагилар хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари ҳисобланиши кўрсатиб ўтилмоқда. Хусусан, давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари, давлат кўчмас мулк объектлари, шу жумладан мулкий мажмуалар, давлат улушлари ҳисобланади.

Бунда, давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган хусусийлаштирилмайдиган давлат мулкидан ташқари, давлат мулки тўлиқ ёки қисман хусусийлаштирилади.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши давлат мулки объектларини хусусийлаштириш жараёнларининг чуқурлаштиришга, ушбу объектларга инвестицияларни жалб этиш, самарасиз фаолият кўрсатаётган давлат мулки объектлари негизида янги лойиҳаларни амалга оширишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади ва давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг уйғунлашишига ёрдам беради.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жорий йилнинг 31 июлидан бошлаб regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Жамоатчилик муҳокамаси 2023 йил 9 августга қадар давом этади.

Фуқаролардан лойиҳаларнинг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларига юборишларини сўраймиз.

#uzlidep #strategiya

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Унда қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали