O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
8.11K subscribers
30.1K photos
3.26K videos
54 files
15.2K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE Депутатларнинг баҳс-мунозараларидан сўнг мазкур қонун лойиҳаси кун тартибидан чиқариб турилди. #uzlidep #fraksiya O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Маъмурий жарима миқдори ундирилиши лозим бўлган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда

Фракция мажлисида “Маъмурий жарималарни ижро этиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси орқали Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган маъмурий жарималарнинг ўз вақтида ундирилмаганлиги юзасидан Мажбурий ижро бюроси томонидан қўлланиладиган маъмурий жарима миқдори ундирилиши лозим бўлган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Шу билан бирга, лойиҳада соҳада турли суистеъмолчиликларнинг олдини олиниш мақсадида Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий жарима қўллаш ваколатига эга бўлган шахслар доираси аниқ кўрсатилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
❗️1 июндан бошлаб “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади.

Дастурга 2023-2024 йилларда жами 1 миллиард доллар ажратилади.

Бу маблағлар ҳисобидан:

- камбағал оилалар аъзосини касбга ўқитиб, ишли қилиш бўйича лойиҳа аҳамиятига қараб, амалдагидан паст фоизларда ва узоқроқ муддатга кредит берилади;

- тадбиркорнинг “амалий мономарказ” ташкил қилиш ва жиҳозлаш ҳамда касбга ўқитиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга солиқлардан алоҳида имтиёзлар берилади. Жумладан:

- камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминласа, мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади;

- камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади;

- 5 миллион сўмгача иш ҳақи тўлаётган тадбиркорларга ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади.

Шунингдек, дастурда қатнашадиган тадбиркорлар солиқ ва божхона маъмурчилигида енгилликлар олади. Хусусан:

- улар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди;

- уларга қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, ортиқча тўланган солиқлар текширувсиз қайтариб берилади;

- қўшилган қиймат солиғи бўйича гувоҳнома муддатидан илгари бекор қилинмайди;

- барча солиқлардан қарздорликни бир йилгача кечиктириб тўлаш имкони берилади;

- божхона тўловларини суғурта кафолатисиз олти ойга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDeP қуйи бўғинларида туман конференцияларига делегатлар сайланмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14358

БПТ раиси Хуршид Бердиевнинг эътироф этишича, жамият ишчи-хизматчилари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш борасидаги ишларга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.

#uzlidep #BPT #delegat

O'zLiDeP расмий канали
БПТ умумий йиғилишларида партия туман, шаҳар кенгашлари конференциясига делегатлар сайланмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14359

#uzlidep #BPT #delegat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“2022 йилда 340 нафар фуқароларимиз ноқонуний маъмурий жавобгарликка тортилган” - МИБ директорининг биринчи ўринбосари

O’zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Батафсил видеолавҳада 👆

@uzlidep
16 МАЙ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
Энергия таъминотида бурилиш даври бошланмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14357

11 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтказган селектор йиғилишида электр тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш чоралари кўриб чиқилди. Айниқса, серқуёш юртимизда муқобил энергиядан унумли фойдаланиш йўллари кўрсатиб ўтилди.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
❗️O'zLiDePнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишига расман ижозат берилди

15 май куни Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда O'zLiDePнинг ваколатли вакили ҳам иштирок этди.

Йиғилишда сиёсий партияларнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишига ижозат бериш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сайлов кодексига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси томонидан O'zLiDePнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат беришни сўраб тақдим қилган ҳужжатлари кўриб чиқилди ва партиямизга 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши учун ижозат берилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, мажлис доирасида, O'zLiDePнинг ваколатли вакилига сайловда иштирок этишга ижозат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда белгиланган намунадаги имзо варақалари бланкалари топширилди.

📎 Марказий сайлов комиссияси қарори

#uzlidep #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
Қуйи бўғинларнинг умумий йиғилишлари давом этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14360

Ушбу муҳим сиёсий жараённи юқори савияда ташкил этиш учун O‘zLiDeP бошланғич ташкилотларида ҳам тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирган.

#uzlidep #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
Қуйи бўғинларнинг умумий йиғилишлари қизғин тус олмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14364

Туман конференциясига мазкур ўқув маркази бошлиғи, туман кенгаши депутати Актам Тўраев делегат этиб сайланди.

#uzlidep #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
17 МАЙ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали