O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди 👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14346 Элёр Олтиев томонидан “Бир депутат-юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида сайлов округига қарашли МФЙлар аҳолиси иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.…
Выездной прием депутатов. Решены 16 обращений граждан

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/14346

На приеме были заслушаны обращения 16 граждан. Вопросы касались, в основном, постоянного трудоустройства в сфере медицины, выделения ордеров в медицинские учреждения. Большинство обращений депутат решил на месте.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
Партия фаоллари ва депутатларнинг муносабат ҳамда мақолалари "Халқ сўзи", "Янги Ўзбекистон" ва "Народное слово" газеталарида чоп этилди.

#uzlidep #PartiyaVaOAV #gazeta

O'zLiDeP расмий канали
9 МАЙ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
9 май - Хотира ва қадрлаш куни

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари ҳамда партиянинг миллиондан зиёд аъзолари номидан ҳурматли уруш ва меҳнат фахрийларини ҳамда барча юртдошларимизни Хотира ва қадрлаш куни билан самимий қутлаймиз. 

Иккинчи жаҳон урушида, машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва жасорат кўрсатган барча фахрийларимизга чуқур миннатдорлик билдирамиз.

Мард ва матонатли халқимизга абадий омонлик, хонадонларига қут-барака, тўкинлик ва осойишта ҳаёт тилаймиз.

Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшаш бахти ҳаммамизга, келажак авлодларимизга ҳамиша насиб қилаверсин!

Актам ХАИТОВ,
O'zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари - O'zLiDeP фракцияси раҳбари
Уруш фахрийлари ҳолидан хабар олинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14347

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаоллари Нукус шаҳридаги "Амударё" МФЙда истиқомат қилаётган, 98 ёшни қаршилаган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қадирбай ота Нарманов хонадонида бўлди.

#uzlidep #9may

O'zLiDeP расмий канали
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари ва партия фаоллари 9 май- Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, "Матонат мадҳияси" ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйишди.

@uzlidep
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига юксак ҳурмат кўрсатилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14348

O'zLiDeP Каттақўрғон туман кенгаши депутатлари, Каттақўрғон гарнизони ҳарбий хизматчилари ва ёшлар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Раҳмат бобо Қобулов ва Раим бобо Юсуповлар хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олишди.

#uzlidep #9may

O'zLiDeP расмий канали
Kun.uz: O’zLiDeP раиси Актам Ҳайитовга кўра, президент сайловини муддатидан илгари ўтказиш жуда тўғри қарордир

"Сабаби, иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланиши ишларнинг бир йўналишда тўғри ташкил қилинишига боғлиқ. Халқимиз Конституциявий референдум билан амалга оширилаётган ишларга муҳим баҳо бериб, ўз ишончини билдирди. O’zLiDeP президент сайловида ўз иштироки бўйича тегишли чоралар кўради", дейди Актам Ҳайитов.

Батафсил: https://kun.uz/18644164

Видео: https://youtu.be/DmzQVv2aQFE
10 МАЙ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
Янги таҳрирдаги меҳнат кодекси кучга кирди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14350

1995 йилда қабул қилинган аввалги Меҳнат кодекси ҳозирги замон талабларига мос келмай қолган эди. Илгариги ҳужжатда фуқароларни меҳнатга жалб қилишнинг янги шакллари назарда тутилмаган.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

O'zLiDeP фракциясида Давлат дастурининг жорий йил биринчи чоракдаги ижроси муҳокама қилиняпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2023 йил биринчи чоракдаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитиляпти.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE O'zLiDeP фракциясида Давлат дастурининг жорий йил биринчи чоракдаги ижроси муҳокама қилиняпти Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг…
🔴 #LIVE

Таъкидланганидек, O'zLiDeP мамлакатдаги етакчи сиёсий куч сифатида давлат иқтисодий сиёсати самарадорлигининг бош мезони – мамлакат рақобатбардошлиги, фуқаролар ҳаёти сифати, оилалар фаровонлигининг изчил ва жадал юксалиши, деб билади.

Шу боис, йиғилишда асосан иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, таълим, маданият, туризм ва инсон капиталини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича амалга оширилган ишлар депутатларнинг диққат марказида бўлди.

Тақдим этилган ҳисоботга кўра, миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлашнинг устувор йўналишлари бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилган. Хусусан, миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотда саноат улушини оширишга қаратилган саноат сёсатини давом эттириб, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 баробарга ошириш мақсад қилиб олинди.

Биргина иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда "Яшил иқтисодиёт" технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 10 фоизга қисқартириш мақсадида 4,5 минг МВт қувватга эга 11 та йирик лойиҳани якунига етказиш буйича тармоқ жадвали тасдиқланиб, бу борада ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE Таъкидланганидек, O'zLiDeP мамлакатдаги етакчи сиёсий куч сифатида давлат иқтисодий сиёсати самарадорлигининг бош мезони – мамлакат рақобатбардошлиги, фуқаролар ҳаёти сифати, оилалар фаровонлигининг изчил ва жадал юксалиши, деб билади. Шу боис,…
🔴 #LIVE

Ҳисоботга кўра рақамли иқтисодиётни асосий "драйвер" соҳага айлантириш мақсадида "Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш дастури" тасдиқланди.

Дастур доирасида сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш бўйича умумий қиймати 37,8 млрд. сўмга тенг 31 та лойиҳа молиялаштирилиб, шундан 6 та фундаментал, 10 та амалий, 12 та инновацион ва 3 та халқаро лойиҳалардир.

Шунингдек "Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти" дастури доирасида жорий йилда 100 та экспортчини қўшимча қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида 100 та экспортчи корхоналар рўйхати онлайн тартибда автоматик тарзда рейтинг асосида шаллантирилди ҳамда экспорт қилувчиларни қўллаб- қувватлаш ягона порталида эълон қилинди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE Ҳисоботга кўра рақамли иқтисодиётни асосий "драйвер" соҳага айлантириш мақсадида "Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш дастури" тасдиқланди. Дастур доирасида сунъий интеллект технологияларини…
🔴 #LIVE

Йиғилишда O'zLiDeP сайловолди дастурининг яна бир муҳим йўналишларидан бири қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар ҳам таҳлил қилиб ўтилди.

Давлат дастурида қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Унга кўра, 750 мингта янги деҳқон хўжаликларини тадбиркорга, ер эгасига айлантириш, бунинг ҳисобига қишлоқларда ижтимоий муаммолар, аввало, ишсизлик ва камбағаллик масаласини ҳал этиш ишларини давом эттириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ кенг қамровли ишлар олиб борилди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали