O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.92K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорлик ривожланади

👉 Батафсил

Икки давлат раҳбари шунингдек, минтақавий тузилмалар доирасида ҳамда халқаро майдонда ҳамкорлик қилиш, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорлик, ҳозирги кун таҳдид ва зиддиятларига самарали қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди. Кўп томонлама тузилмалар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга бўлган интилишлар тасдиқланди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
❗️ЭКСПЕРТ МУНОСАБАТИ лойиҳасининг навбатдаги сонида Иқтисодий ривожланиш омиллари мавзуси муҳокама қилинди.

👉 Лойиҳа меҳмони: БОБУР БАТИРОВИЧ ВАЛИЕВ - иқтисодиёт фанлари доктори

Муҳокама қилинган масалалар:

иқтисодиётнинг виждони;

дунё иқтисодиёти;

дунё иқтисодиётида Ўзбекистоннинг ўрни;

иқтисодий тараққиётнинг асосий драйверлари;

Ўзбекистон дунё рейтингларида;

иқтисодиётни ривожлантириш учун нималар қилдик, эришганларимиз ва кутаётганларимиз;

иқтисодий ривожланишдаги муаммоларимиз ва шу каби масалалар.

Видео: https://youtu.be/S-KYcuEze-k
УЛАР САРАЛАНАДИ, САЙЛАНАДИ

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13837

Ёшлар парламенти ташкил этилиши жуда тўғри, ўринли иш бўлди. Бунинг баъзи кўринишлари халқаро тажрибада ҳам мавжуд. Масалан, 2012 йили Лондон шаҳрида бўлганимда ОАВда ёшларнинг нафақат ижтимоий масалалардаги фикрлари, балки сиёсий қарашлари ҳам бериб борилишига, бу чиқишларга “ёшлар фикри” дея катта эътибор қаратилишига гувоҳ бўлганман.

#uzlidep #yoshlarparlamenti

O'zLiDeP расмий канали
30 ЯНВАРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

👉 Адвокатларга «Электрон адвокатлик ордери»ни бериш амалиёти йўлга қўйилади

👉 ННТлар томонидан адлия органига тақдим этиладиган ҳисобот шакли ўзгаради

👉 Қиймати 100 миллион сўмгача бўлган заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан олиб чиқишга рухсат этилади

👉Масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талаби бекор қилинади

#uzlidep #1fevral

O'zLiDeP расмий канали
🔴#LIVE

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Хусусан,

«Йўл ҳаракати тўғрисида»ги,

«Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварағидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда;

“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақидаги,

“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида форс-мажор ҳолатларда давлат авиацияси ҳаво кемалари томонидан ҳаво ҳудуди ва аэдромлардан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2021 йил 10 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилинади.

👉 Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш» лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятовнинг жавоби муҳокама қилинади

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

Йўл ҳаракатини ташкил этиш жараёнидаги муносабатлар тартибга солиняпти

Фракция йиғилишида "Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда яна бир бор атрофлича муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳасининг мақсади йўл ҳаракатини ташкил этиш жараёнидаги муносабатларни тартибга солиш ва хавфсиз йўл ҳаракатини таъминлашдан иборат.

Қонун лойиҳаси билан энг аввало йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича фаолиятни тизимли йўлга қўйиш белгиланмоқда. Давлат бюджетидан йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун ажратиладиган маблағларнинг самарали сарфланишини тартибга солиш механизмлари ва йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасидаги махсус ваколатга эга бўлган ҳамда бу жараёнда иштирок этувчи давлат идоралари алоҳида қайд этилмоқда.

Бундан ташқари, ҳайдовчиликка номзодлар ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларни ҳар 5 йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтиш тартиби ҳамда ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлишга тўсқинлик қилувчи 7 та йўналишдаги касалликлар рўйхати тасдиқланиши назарда тутилмоқда.

Ушбу белгиланган талабларни бажармаганлик учун маъмурий жазо қўлланилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

Тадбиркорларнинг розилигисиз банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини олганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Фракция аъзолари "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварағидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда атрофлича муҳокама қилди.

Мазкур қонун лойиҳасини депутатлар ўтган фракция йиғилишида ҳар бир моддасини бандма-банд муҳокама қилган эди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб рақамларидан қонун ҳужжатларида белгиланмаган тартибда пул маблағлари олиб қўйиш ёки ортиқча ундирилган ва тўланган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаган ҳолатлари вужудга келмоқда.

Амалиётда мазкур ҳаракатлар одатда солиқ органлари, банк муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан содир этилиши кузатилмоқда.

Шу билан бирга, амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексида давлат органларининг мансабдор шахсларига ва хизматчиларига нисбатан тадбиркорлардан ноқонуний ечилган пул маблағлари ёки ортиқча тўланган ва ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланмаганлиги сабабли, ушбу ҳолатларга йўл қўйган шахсларнинг жавобгарлик масаласи очиқ қолмоқда.

Қонун лойиҳаси билан ушбу иккита кодексларда банк ҳисобварағидаги пул маблағларни тадбиркорлик субъектларининг розилигисиз қонунга хилоф равишда кўчириш ёки олиб қўйиш, ортиқча тўланган ва ундирилган пул маблағларини тадбиркорларнинг талаб қилиши биланоқ қайтармаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий чораларини кучайтиришга имкон яратади. Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи дахлсизлиги ҳуқуқий таъминланади.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда доллар, евро ва рубль курси пасайди

1 АҚШ долларининг расмий курси 33,37 сўмга пасайиб, 11 301,59 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 320,99 сўмга ташкил этиб, 15,98 сўмга тушди. Шунингдек, 1 рубль 162,58 cўм этиб белгиланиб, 1,07 сўмга пасайди.

#uzlidep #kurs

O'zLiDeP расмий канали
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар ҳам Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.

Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи Президентимизнинг мамлакатимиз манфаати йўлидаги тарихий ишлари, олижаноб хислатлари ёдга олинди.

Давлатимиз раҳбари мажмуада Ислом Каримов музейини ташкил этиш ишларининг бориши билан танишди.

#Mirziyoyev #BirinchiPrezident #xotira

O'zLiDeP расмий канали