O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
8.05K subscribers
30.1K photos
3.26K videos
54 files
15.2K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Саммитда Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари жорий йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кўзда тутилган.
🔴#LIVE

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Хусусан,

«Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги;

«Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда,

«Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда муҳокама қилинади.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

Фракция йиғилишида дастлаб «Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда яна бир бор атрофлича муҳокама қилишди.

Мазкур қонун лойиҳасининг мақсади йўл ҳаракатини ташкил этиш жараёнидаги муносабатларни тартибга солиш ва хавфсиз йўл ҳаракатини таъминлашдан иборат.

Қонун лойиҳаси билан энг аввало йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича фаолиятни тизимли йўлга қўйиш белгиланмоқда. Давлат бюджетидан йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун ажратиладиган маблағларнинг самарали сарфланишини тартибга солиш механизмлари ва йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасидаги махсус ваколатга эга бўлган ҳамда бу жараёнда иштирок этувчи давлат идоралари алоҳида қайд этилмоқда.

Бундан ташқари, ҳайдовчиликка номзодлар ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларни ҳар 5 йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтиш тартиби ҳамда ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлишга тўсқинлик қилувчи 7 та йўналишдаги касалликлар рўйхати тасдиқланиши назарда тутилмоқда.

Мазкур қонун талаблари бажарилмаган ҳоллар учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддасига қўшимча киритиш орқали маъмурий жазо чораси белгиланмоқда.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

Фракция йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Президентининг ҳужжатлари билан
2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларидан тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини талаб қилиш ҳамда 2022 йил 1 июлдан тадбиркорлик субъектларининг бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, тугалланмаган қурилиш объектларига (фойдаланилмаётган объектлар) ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан
мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби (таъсирчан солиқ механизми) бекор қилинди.

Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси солиқ тизимини такомиллаштириш ва шу асосда бизнес муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шунингдек, солиқ тўловчининг нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш ҳақида Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган аризасига солиқ тўловчи томонидан солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхасини илова қилиш талаби бекор қилинади ҳамда фойдаланилмаётган объект мулкдорларига нисбатан таъсирчан солиқ механизмини қўллаш тартиби бекор қилиниб, тадбиркорлик субъектларнинг маблағларини
ўз ихтиёрида қолдириш имконияти яратилади.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

Депутатлар кейинги масала сифатида «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда атрофлича кўриб чиқмоқда.

Қонун лойиҳаси Солиқ кодексининг амалдаги 54 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш, 2 та янги моддани киритиш ва битта бобнинг чиқариб ташланишини назарда тутувчи 6 та моддадан иборат. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Хусусан, лойиҳада маҳаллий ва хорижий корхоналарга тенг шароитлар яратиш мақсадида устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга берилган божхона божи бўйича имтиёзлар 2023 йил 1 апрелдан бошлаб бекор қилинмоқда.

Шу билан биргаликда, қўшилган қиймат солиғи солиқ тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш, тугатиш ёки бекор қилиш, солиқ органининг қарори устидан шикоят қилиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, қўшилган қиймат солиғи ставкасининг 15 фоиздан
12 фоизгача пасайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Бу орқали тадбиркорларнинг маблағлари тежаб қолинади, қўшимча тармоқларини очиши, янги иш ўринлари яратиш, даромадларининг ортишига хизмат қилади.

Энг муҳими ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига қулай шарт-шароитларни яратишга имкон берадиган солиқ мажбуриятларни бажариш бўйича тегишли ҳуқуқий муносабатлари тартибга солинади.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Мурожаатнома мазмун-моҳияти тарғибот қилинмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13716

Тўрткўл туманида ташкил қилинган давра суҳбатида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, туман кенгаши депутатлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, фермерлар иштирок этди.

Тадбирда Актам Хаитов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб ўтди.

Йиғилиш давомида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фермерлар ва томорқа ер эгалари “Илғор фермер” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

А.Хаитов жойларда олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш мақсадида тумандаги "Пахтачи" ОФЙ ҳудудидаги "Тўрткўл Кунжут" МЧЖ фаолияти билан танишди.

Партия етакчиси "Тўрткўл Кунжут" МЧЖ томонидан ташкил қилинган кунжутни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, маҳсулотни қайта ишлаш жараёнини кўздан кечирди.

#uzlidep #murojaatnoma #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда доллар курси пастлади

1 АҚШ долларининг расмий курси 11,91 сўмга тушиб, 11 минг 194,20 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 891,60 сўмга баҳоланиб, 3,04 сўмга баландлади. Шунингдек, 1 рубль 163,62 сўм этиб белгиланиб, 1,50 сўмга тушди.

#valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #deputat #murojaatnoma #munosabat

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Равшан Мамутов

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Солиқ соҳасида қандай янгиликлар кутиляпти?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13723

Депутатлар дастлаб “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

O'zLiDeP сайловолди дастурида ҳам иқтисодиёт ва хўжалик субъектлари учун солиқ юкини янада камайтириш, солиқ ставкаларини узоқ муддат ўзгармаслигини кафолатлаш тадбиркорлардан солиқ мажбуриятини тўлиқ бажаришни талаб қилиш билан бирга уларнинг манфаатларини тўла ҳимоялаш устувор вазифа сифатида белгиланган.

💬 Тадбиркорлик қанча ривожланса ва фойда кўрса, мамлакатга шунча кўп инвестиция киритади, — деди А.Ҳаитов. — Мамлакатимизда солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида ҳам аввало, тадбиркор бой бўлса давлат ҳам бой, аҳоли турмуши фаровон бўлади, деган ягона ғоя мужассам. Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши эса солиқ тизимини такомиллаштириш, шу асосда бизнес муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube