КЎЧАТ ЭКИШ МАДАНИЯТГА АЙЛАНГАН ЮРТ ДОИМО ГУЛЛАБ ЯШНАЙДИ
НИШОНЛИК ФЕРМЕРЛАР БИЛАН САМИМИЙ МУЛОҚОТ
➖Актам Хаитов Нишон туманидаги “Зиёдулла Фармонов” ФХ дала шийпонида тумандаги деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан учрашиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги “Томорқада маҳсулот етиштиришни қўллаб-қувватлаш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилганлиги муносабати билан айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида айтиб берди.
➖Амалий мулоқотлар “Жовлиев Абдурауф”, “Ибрагимов Абдухалил” ва “Атхам қизи паризод” ФХларида давом эттирилди.
➖Семинар давомида 400 та ток, 250 та терак қаламчалари ҳамда 300 та тут кўчатлари дала четларига экилди.
#uzlidep #Xaitov
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

Жомбойлик ишсиз хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил қилинди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13432
2022 йил март ойида иш бошлаган Дилбар Жумаева бугунги кунга қадар 50 нафардан ортиқ “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин - қизларга тикувчилик сир-асрорларини ўргатиб келмоқда ва шартнома асосида йирик тикувчилик корхоналарига ишга жойлашишга ёрдам қилмоқда.
#uzlidep #ayollarqanoti
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13432
2022 йил март ойида иш бошлаган Дилбар Жумаева бугунги кунга қадар 50 нафардан ортиқ “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин - қизларга тикувчилик сир-асрорларини ўргатиб келмоқда ва шартнома асосида йирик тикувчилик корхоналарига ишга жойлашишга ёрдам қилмоқда.
#uzlidep #ayollarqanoti
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Кенгайтирилган йиғилиш П.Нуртоев масаласини кўриб чиқди
5 ноябрь куни Қамаши туманида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман кенгаши ҳамда Халқ депутатлари туман кенгашига O'zLiDePдан сайланган депутатларнинг партия гуруҳи қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда туманда фаолият юритаётган O'zLiDePнинг бир қатор бошланғич ташкилоти аъзолари ҳам қатнашди.
Қўшма йиғилишда партия аъзоси, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Нуртоев Панжи Норбоевичнинг партия аъзоси, қолаверса, туман кенгаши депутати номига доғ туширувчи ножўя хатти-ҳаракатлари атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш иштирокчилари П.Н.Нуртоевни кўп йиллардан бери туманда фермерлик ҳаракати ривожига ҳисса қўйиб келаётган шахс, “Мирзадала Норбой” фермер хўжалиги раҳбари сифатида туманда яхши билишларини таъкидлаб ўтишди. Мазкур йўналишдаги фаоллигини инобатга олган ҳолда,партия туман кенгаши ўз вақтида унинг номзодинидастлаб партия аъзолигига, кейинчалик халқ депутатлари туман кенгаши депутатлигига илгари сурганлиги айтиб ўтилди.
Лекин, буларнинг барчаси шу кунларда у томонидан содир этилган салбий ҳолатларни оқламаслиги кўрсатиб ўтилди. Ҳуқуқий давлатда ҳеч кимга ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқа шахсга жисмоний куч ишлатиш, ўзбошимчалик билан, қонунни қўпол тарзда бузиб, жазо қўллаш ваколати берилмаганлиги таъкидланди.
П.Н.Нуртоев томонидан мактаб ўқувчиси бўлган йигитнинг ножўя хатти-ҳаракатларига жавоб тариқасида аёвсиз калтакланганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслиги айтиб ўтилди.
Қолаверса, мазкур воқеага аниқлик киритиш мақсадида унга мурожаат қилган журналистнинг саволларига берган бемаъни жавоблари, хусусан, ишлатилган ҳақоратли сўзлари нафақат унинг ўзи, оиласига, балки у аъзо бўлган партиянинг обрўсига, депутатлик шаънига жиддий доғ туширди.
Йиғилиш қатнашчилари П.Н.Нуртоевнинг қонунга зид ушбу қилмишларини ҳеч қандай важ билан асослашнинг имкони йўқлиги, йўл қўйилган мазкурхатти-ҳаракати билан у партия Устави талабларини қўпол равишда бузганлиги, оқибатда бундан кейинунинг партия сафида қолиши асло мумкин эмаслигига урғу беришди.
O’zLiDeP Қамаши туман кенгаши ўз ваколатларидан келиб чиқиб, ўзининг амалдаги қонунларга зид ҳаракатлари билан партия шаънига доғ туширгани учун O'zLiDeP Уставининг 3.4. бандига асосан П.Н.Нуртоевни партия сафидан чиқариш масаласини овозга қўйди. Ушбу таклиф мажлис иштирокчилари томонидан қабул қилинди.
Шунингдек, партия туман кенгаши ҳамда депутатлик корпуси иштирокида бўлиб ўтган мажлисда П.Н.Нуртоевнинг бу қилмишлари депутатлик одобининг умумэътироф этилган нормаларини қўпол равишда бузувчи ва депутатлик мақомига доғ туширувчи ҳолат сифатида баҳоланиб,Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари маҳаллий кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида”ги Қонунининг 2-моддаси билан сиёсий партияларга берилган ваколатга асосланган ҳолда уни депутатликдан чақириб олиш борасида Халқ депутатлик Қамаши туман кенгашига тавсиянома киритиш масаласи ҳам овозга қўйилди ва иштирокчилар томонидан маъқулланди.
Мажлисда қабул қилинган қарорларни партия Устави ва тегишли қонунчиликда белгиланган талаблар асосида тасдиқлаш учун O'zLiDeP вилоят кенгашига киритиш борасида келишиб олинди.
Мажлис якунида ҳар бир партия аъзоси, O'zLiDePдан сайланган, халқимиз ишонч билдириб овоз берган ҳар бир вакил, энг аввало, ўз инсоний сифатлари, хулқи, вазифасига сидқидилдан ёндошиши билан бошқаларга намуна бўлиши, ибратли ишлари, эзгу амаллари билан халқнинг ҳақиқий етакчиси бўлиши зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. П.Нуртоев томонидан йўл қўйилган бу каби ноқонуний ҳаракатлар келгусида рўй бермаслиги учун мазкур ҳолатларни партия ва депутатлик йиғилишларида кенг муҳокама қилиш тавсия этилди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кенгайтирилган йиғилиш П.Нуртоев масаласини кўриб чиқди
5 ноябрь куни Қамаши туманида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман кенгаши ҳамда Халқ депутатлари туман кенгашига O'zLiDePдан сайланган депутатларнинг партия гуруҳи қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Қўшма йиғилишда партия аъзоси, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Нуртоев Панжи Норбоевичнинг партия аъзоси, қолаверса, туман кенгаши депутати номига доғ туширувчи ножўя хатти-ҳаракатлари атрофлича муҳокама қилинди.
Батафсил
#uzlidep #munosabat

Ёшларга партиянинг дастурий ғоя ва мақсадлари тушунтирилди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13434
O'zLiDeP Давлатобод туман Кенгаши томонидан Юридик техникумида "Партия мақсад ва ғояларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ва “Ёшлар қаноти” аъзолари сафини янада кенгайтириш мақсадида техникумнинг талаба ёшлари билан тарғибот тадбири ташкил этилди.
#uzlidep #yoshlarqanoti
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13434
O'zLiDeP Давлатобод туман Кенгаши томонидан Юридик техникумида "Партия мақсад ва ғояларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ва “Ёшлар қаноти” аъзолари сафини янада кенгайтириш мақсадида техникумнинг талаба ёшлари билан тарғибот тадбири ташкил этилди.
#uzlidep #yoshlarqanoti
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏃♂️ Жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади
✍️ “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
📚 Унга кўра, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида таълим дастурлари халқаро рейтингда юқори бўлган хорижий ОТМ дастурига кўра шакллантирилади.
👉 2023/2024 ўқув йилидан:
➖Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвонига эга спортчилар;
Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстер спорт унвонига эга спортчилар;
➖Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери спорт унвонига эга спортчилар;
➖Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган спортчиларга касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини топширишдан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади.
❗️Жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида 2023 йил 1 январдан Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади.
📃 2023 йил 1 январдан “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш ташкил қилинади.
#uzlidep #sport

Дала дўконлари маҳсулотлари аҳоли учун ҳамёнбоп
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13438
➖Актам Хаитов Нишон туманида бўлиб, фермер даласи ёнида ташкил қилинган дала дўконлари, аҳоли томорқаларини кўздан кечирди.
➖Таъкидлаш жоизки, фермер ва деҳқон хўжаликларига амалий ёрдамлар кўрсатилиб, етиштирган маҳсулотларини “яшил” йўлаклар орқали тўғридан-тўғри, ҳеч қандай тўсиқларсиз “Даладан-дастурхонгача” тамойили асосида истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.
➖Партия етакчиси Алишер Тўйчиев хонадонида бўлди. Унинг амалга оширилган ишлари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Тадбиркор томорқачи 90 сотих майдондаги иссиқхонасида мунтазам равишда тўқсонбости экинларидан исмалоқ, кўкат, редиска ва сабзавотлардан булғор қалампири етиштириб келмоқда. 15 нафар маҳалладошини иш билан таъминлаган. Иссиқхонада сабзавот кўчати ҳам тайёрланади. Йил давомида аҳоли томорқаларига 400 минг дона помидор ва 400 минг туп бодринг кўчатлари етказиб беради.
➖Хонадонида чорвачилик ва паррандачилик ҳам йўлга қўйилган. Йиллик даромади 300-350 млн. сўм, шундан соф фойда 150-200 млн сўмни ташкил қилади.

Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Хусусан,
➖Янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги,
➖“Давлат ветеринария назорати ҳамда ветеринария соҳасида таълим тизими такомиллаштирилиши муносабати билан “Ветеринария тўғрисида”ги,
➖“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли Битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида”ги,
➖“Измир шартномасини (Измир, 1996 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилинади.
#uzlidep #fraksiya
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фракция йиғилишида «Ер қаъри тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.
Мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда ҳам кенг муҳокама қилинган эди. Ушбу ҳужжат депутатлар билдирган таклифлари асосида қайта ишланиб, лойиҳа ўз маромига етказилди.
Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини яна бир бор муҳокамадан ўтказиб, долзарб ва зарурлигини инобатга олган ҳолда иккинчи ўқишда қўллаб-қувватлашди.
#uzlidep #fraksiya
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фракция йиғилишида депутатлар янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда бандма-банд муҳокама қилишяпти.
Таъкидланганидек, амалдаги қонун 10 йил олдин қабул қилинган бўлиб, бугунги кун талабларига жавоб бермай қўйган. Ҳозирда ушбу йўналишда кўплаб муаммолар борлиги сабабли рақобат муҳитига ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда. Ушбу муаммолар нималарда кўриняпти?
Хусусан, тайёрланаётган қонун ҳужжатларида рақобатга зид ва тадбиркорликни қийинлаштирувчи нормалар кўплигидадир. Қонун лойиҳасининг ташаббускорлари томонидан 1,1 мингдан ортиқ қонун ҳужжатлари рақобатга таъсири баҳоланганда 65 фоизида рақобатга зид нормалар аниқланган.
Шунингдек, 100 дан ортиқ монополлашган ва 10 дан ортиқ эксклюзив ҳуқуқлар мавжуд бўлган бозорлар сақланиб қолмоқда, имтиёз ва преференциялар текис ва тенг тақсимланмаган ва аксарият ҳолларда рақобатни чекламоқда. Охирги йилларда 35 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларга 4,8 млрд доллга яқин имтиёз ва преференциялари тақдим этилган, бу эса бозордаги хўжалик юритувчи субъектларнинг умумий сонининг атиги 5 фоизини ташкил этади.
Бундан ташқари қонунчиликда табиий монополияларни эътироф этиш ёндошуви эскирган, натижада рақобат муҳити шакллантирилиши мумкин бўлган товар бозорларида сунъий равишда табиий монополиялар сақланиб қолмоқда.
Шу билан бирга, ушбу жараёнда йирик рақамли платформалар жорий қилинган бўлиб, рақамли платформа, онлайн қидирув веб-сайти, операцион тизим, дастурий таъминот ёки мобил илова орқали реализация қилинаётган товарларнинг муомала доирасига нисбатан монополияга қарши талаблар амалдаги қонунчиликда белгиланмаган. Яна бир оғриқли масалалардан бири иқтисодиётда давлатнинг иштироки рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиб келаётганлигидир.
#uzlidep #fraksiya
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги таҳрирдаги “Рақобот тўғрисида”ги қонун лойиҳасига бир қатор янгиликлар киритилмоқда
Жумладан, Монополияга қарши давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, рақамли платформаларга нисбатан монополияга қарши талаблар, давлатнинг тадбиркорлик фаолиятидаги иштирокига ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга доир талаблар, иқтисодиётда кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида давлат назоратини камайтириш, қонунчиликни бузганлик учун молиявий жарималар белгиланмоқда.
Шунингдек, Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хом ашё, товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши ва реализация қилинишининг (кўрсатилишининг) ноқонуний чекланиши ҳамда Лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациядан ўтказиш ва рухсат бериш ваколати берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари, юридик шахслар бирлашмалари томонидан рақобатни чеклайдиган қарорлар қабул қилиниши учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган.
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлаш, рақобатбардошликни ошириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш жараёнларини чуқурлаштириш, инвестицияларни, авваламбор иқтисодиётнинг базавий ва таркибий асосини ташкил этувчи соҳаларга жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш, энг зарур иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда соғлом рақобат муҳитининг ривожланишини чеклаётган алоҳида хўжалик юритувчи субъектларга асоссиз равишда эксклюзив ҳуқуқлар, индивидуал имтиёзлар ҳамда преференциялар беришни олдини олиш, хўжалик юритувчи субъектларининг ушбу соҳадаги масъулияти ва жавобгарлигини оширишга ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ва тақдим этилаётган хизматларнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлилигини оширишга хизмат қилади.
Мазкур қонун лойиҳаси депутатларнинг узоқ тортишув ва муҳокамаларидан сўнг биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.
#uzlidep #fraksiya
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фракция йиғилишида “Давлат ветеринария назорати ҳамда ветеринария соҳасида таълим тизими такомиллаштирилиши муносабати билан “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Мазкур ҳужжатни ишлаб чиқишдан мақсад Президентимизнинг 2022 йил 31 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” қарорига мувофиқлаштириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 мартдаги “2022 йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижросини таъминлашдан иборатдир.
Мазкур қонун лойиҳаси ҳам депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларидан сўнг қўллаб-қувватланди.
#uzlidep #fraksiya
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фракция йиғилишида «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли Битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида»ги ҳамда «Измир шартномасини (Измир, 1996 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари ҳам биринчи ўқишда муҳокама қилиниб, тўлиқ қўллаб-қувватланди.
Йиғилишда фракция фаолиятига оид бошқа муҳим масалалар юзасидан ҳам муҳокамалар ўтказилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.