O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.4K subscribers
31.1K photos
3.4K videos
60 files
15.7K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на саммите Совета сотрудничества тюркоязычных государств

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида Президент фармони лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилди.

Ҳужжатга кўра, тадбиркорлар учун ҳар йили давлат мукофотини таъсис этиш таклиф этилмоқда.

20 август куни нишонланадиган тадбиркорлар куни муносабати билан ҳар йили бешта энг яхши бизнес вакилларига мукофот топширилиши кутилмоқда.

Мукофот миқдори: БҲМнинг 100 баравари.

Иш ўрни яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, экспорт қилиш ва етук мутахассислар тайёрлашда барчага намуна бўладиган ҳамда жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакилларини талабгор сифатида қатнашишади.

Шунингдек, мукофот билан тақдирланган шахслар ҳақида “Йилнинг илғор тадбиркорлари” китоби чоп этиб борилади.

Маълум қилинишича, мазкур мукофотга номзодларни вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси кўрсатади.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 378-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан олий ва профессионал таълим муассаларида ўқиш учун тижорат банкларидан олинган таълим кредитларини қоплашга йўналтирилган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ имтиёзлари қўлланилади.

Эътиборлиси, ёш оила томонидан олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни эр-хотин ёки улардан бирининг ёши белгиланган ёшдан ошгунига қадар ҳар бир солиқ даври давомида тегишли миқдорда қоплашга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиниши белгиланмоқда.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10649

#uzlidep #fraksiya #imtiyoz

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси

📌Олтинчи йўналиш
глобал муаммоларнинг миллий ва минтақавий даражадаги ечимларини топиш.

📌Еттинчи йўналиш мамлакатимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш.

#uzlidep #taraqqiyotstrategiyasi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўтган давр мобайнида ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш мақсадида касаба уюшмалари томонидан 16 мингга яқин корхона ва ташкилотлар фаолияти ўрганилиб, аниқланган 61 мингдан зиёд камчиликлар бартараф этилиши таъминланди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10653

#uzlidep #deputat #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонни янги даврда ривожланишининг драйвери сифатида таълим ва илм-фанни аниқланиши мамлакатимизни дунёдаги энг илғор давлатлар билан бир қаторда “билимлар иқтисодиёти” ёки “билимлар жамияти”ни яратишга қарор қилганлигини англатади.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10650

#uzlidep #deputat #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркий давлатлар ташкилоти: ҳамкорликнинг янги даври

Узбекистан и Организация тюркских государств: новая эра сотрудничества

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб, янги мактаблар қуриш, мавжудларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, соҳанинг барча босқичлари ўртасида узвийликни таъминлашга қаратилган Миллий таълим дастури ишлаб чиқилади.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10651

#uzlidep #deputat #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Энг муҳими, мамлакатимизда аввало инсон, кейин эса, жамият ва давлат манфаати барча ҳаракатларимизнинг негизига қўйилди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10652

#uzlidep #deputat #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ассалому алайкум қадрли партиядошлар, азиз юртдошлар!

Барчангизни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 18 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман. Фурсатдан фойдаланиб, кўп йиллардан бери бир ғоя ва мақсад атрофида жипслашиб, мамлакат сиёсий майдонида партиямиз мавқеини мустаҳкамлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча аъзоларимизга, жонкуяр фаолларимизга чуқур миннатдорлик билдирамиз.

2003 йилда мамлакат сиёсий майдонига кириб келган O‘zLiDeP бугун етакчилик мақомини қўлдан бермай келаётган, ҳар соҳада халқ дарди билан яшашга ўрганган йирик сиёсий кучга айланди.

Айни пайтда ўз сафида 1 миллиондан зиёд юртимизнинг энг фаол вакилларини бирлаштирган партия ўтган 18 йил давомида ўзининг амалий ишлари билан халқ ишончи ва меҳрини қозона олди. Мақсад ва ғояларининг халққа яқинлиги, мамлакат равнақига хизмат қилиши билан партия парламент ва Президентлик сайловларида муваффақиятли иштирок этди.

O`zLiDeP ўтган беш йил мобайнида Ҳаракатлар стратегияси доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг жадаллиги ва барқарорлигини таъминлаш бўйича сиёсий масъулиятни ўз зиммасига олган ҳолда фаолият юритди ва бу муҳим концептуал ҳужжатда ислоҳотларимизнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойилни ўз олдида турган асосий ғоя ва бош мезон сифатида белгилаб олди.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизнинг янги босқичини бошлаб бермоқда. Унда юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг олий қадрият этиб белгиланганлиги таҳсинга сазовордир.

Партия ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда келгусидаги фаолиятини “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил асосида ташкил этади. Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этиш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз.

Ҳурматли партиядошлар, азиз юртдошлар!
Бугун барчамиз Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилаётган тарихий даврда яшаяпмиз. O`zLiDeP ана шундай масъулиятли паллада, яъни янги Ўзбекистонни янги тарихини жонажон халқимиз билан бирга яратишга қатъий бел боғлаган. Бу йўлда Президентимиз атрофида жипслашиб, юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлида куч ва имкониятларимизни аямаймиз.
Яна бир бор партиямизнинг 18 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!

Самимий эҳтиром билан,
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши
Ижроия қўмитаси раиси


Актам Хаитов
O'zLiDeP Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда фаол иштирок этади

O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

УзЛиДеП наметила приоритетные задачи по реализации Стратегии Нового Узбекистана

Состоялось очередное заседание Политического Совета УзЛиДеП.

#uzlidep #siyosiykengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube