O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.6K subscribers
30.7K photos
3.33K videos
57 files
15.5K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада партия фаоллари сайловолди тарғибот акцияларини ўтказмоқда

#uzlidep #Mirziyoyev #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#ИшончлиВакил #Бухоро

Ишончли вакил ғиждувонлик таълим соҳаси вакиллари билан учрашди

Шавкат Мирзиёевнинг Бухородаги ишончли вакили Самойдин Хусенов Ғиждувон тумани сайловчилари билан учрашди.

#uzlidep #Mirziyoyev #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди учрашувларининг ўн тўртинчиси, яъни охиргисини Жиззах вилоятида ўтказмоқда. Вилоятда янги ташкил этилган индустриал зонадаги автомобиль заводида ташкил этилган учрашув анъанавий қўшиқ ва олқишлар билан бошланди.

Тадбирни вилоят халқ қабулхонаси раҳбари Байрам Узоқов бошлаб берди. Модератор номзоднинг вилоят равнақи учун қилган ишларини санаб берди. Шавкат Мирзиёевга сўз берилганида номзод йиғилганларга ҳамюрт эканлигини яна бир бор таъкидлади.

Нима учун Жиззах вилоятини охирига қолдирдим? Сирдарёга келганда бир кунда келиб кетса бўларди. Лекин Жиззах менга ота юрт, мени улғайтирган замин. Ҳар бирингиз менга қадрдонсиз, сизлар билан алоҳида учрашмасам бўлмасди.

Жуда кўп жойларда учрашувлар ўтказдик, бир нарсага амин бўлдимки, одамлар ўзгаряпти. Фақат ўз вилояти, ҳудуди учун эмас, бутун Ўзбекистон ривожланиши учун ҳаракат қилишяпти. Ҳамма бир гапни қайтаряпти – “Қилса бўлар экан-ку!”. Ҳар бир хонадон ўзини ўзгартирса бўлар экан-ку.

Жиззахдаги қийинчиликларни мен яхши эслайман. Жиззах Самарқанд йўлида жойлашган, Тожикистонга қўшни. Ўша пайтларда шу йўлда катта бозор қуриш учун бор йўғи 25 минг доллар сўраганимда 500 сўм ҳам берилмаганди. Текстил корхонасини йўлга қўйиш, Зарафшондан сув олиб келиш учун камида 20 та хат ёзгандим, лекин барибир амалга ошмаган. Мана, ҳозир ҳар бир вилоятда бир нечтада текстил корхоналари ишлаб турибди.

Биласиз, пандемия биз учун жиддий синов бўлди. Ҳозир янгиликларни ўқиб келяпман – бу касалликнинг янги штаммлари ҳам пайдо бўляпти. Биз “бу шунчаки грипп экан” деб қарамаслигимиз керак. Бу ниҳоятда оғир касаллик, эмланишга жиддий қарашимиз керак. Ҳар биримиз ўз соғлигимизга эътибор қилишимиз керак. Соғлом одам эртанги кун учун режа қилади, мана шуни ҳаммамиз тушуниб олишимиз шарт. Олдимизда қиш, шамоллаш кенг тарқаляпти, шундай пайтда профилактика талабларини бажаришимиз зарур.

Мен кўп нарсани Жиззахда ўрганганман, оғир йилларим ўтган бу ерда. Кўпчилик мени пахтани яхши билади, дейишади. Лекин менинг мутахассислигим бошқа эди. Кечалари китоблар ўқиганман ва қийинчиликлар билан тажриба орттирдим. Бу ҳаёт мактабини менга Жиззах берди, мана шу юрт мени ўқитган десам ҳақиқат бўлади. Мана шу тажрибам Самарқанд вилоятида ҳокимлигида ҳам, бош вазирлигимда ҳам фойда берди, ҳозир ҳам асқатяпти.

Мен тарих тўғрисида кўп гапиряпман. Ўзбекистон фарзанди Шароф Рашидовга нисбатан қилинган адолатсизликларни қабул қила олмайман. Шунинг учун бу инсоннинг улуғ номини, хотирасини ўз ўрнига қўйишимиз керак. Тез орада Самарқанд давлат университетида музейларини ҳам ташкил қиламиз. Бир нарсани таъкидламоқчиман – энди тарихни борича, адолатли қилиб кўрсатамиз.

Ҳеч бир вилоятда минбарга ҳаяжон билан чиқмагандим, лекин Жиззахда ҳаяжон сезиляпти. Чунки менинг бозорим ҳам мозорим ҳам шу юрт.

#uzlidep #Mirziyoyev #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Газ келажак авлодга қоладиган бойлик, ҳар хил шартномалар билан сотиб юборавериш керак эмас – Шавкат Мирзиёев

Мен ҳам тажриба орттиряпман. Камбағалчиликни қисқартириш вазирлигини ташкил қилдик, Хитой тажрибасини ўрганяпмиз. Бир вақтлар камбағал деган сўзни ишлатмасдик. Лекин мен ўзим яшаган жойни билмайманми, камбағаллик йўқми бизда?

Пахтанинг орқасидан қанча эзилдик, лекин барака топмадик. 3 кун олдин 3 млн тонналик маррани бажаргандик. Лекин бу ҳатто телевизорда ҳам кўрсатилмади, чунки пахта манфаат келтирсагина керак. Кимга керак бўлса, етиштираверади.

Авваллари газ сотардик, ҳозир сотиб олишга тайёрмиз. Чунки саноатимизга катта миқдорда газ керак. Қашқадарёдаги GTL заводимиз тайёр турибди, лекин мен ишга туширишга шошилмаяпман. Чунки бундай завод дунёда бешта. Газдан бензин олинади, қўшимча қиймат яратилади. Газ келажак авлодга қоладиган бойлик, ҳар хил шартномалар билан сотиб юборавериш керак эмас.

#uzlidep #Mirziyoyev #insonqadriuchun

@uzlidep
​​🔴 #LIVE

Шароф Рашидов туманида яшовчи Дилбар Қаршибоева ўз хонадонида оилавий болалар уйини ташкил қилиб, беш нафар болани фарзандликка олган.

Маълумки, дунёда бола ҳуқуқлари бўйича дастлабки қонуний меъёрлар 1804 йили Франция фуқаролик кодексига киритилган, деб ҳисобланади. Бироқ, Жиззах воҳасида камол топган ҳуқуқшунос аллома Уструшоний 13-асрдаёқ “Бола ҳуқуқлари мажмуаси” деган ноёб асарини яратиб, гўдакнинг она қорнида пайдо бўлган пайтидан бошлаб, вояга етгунига қадар бўлган ҳуқуқларини мукаммал баён этиб берган.

Ҳаммангиз яхши биласиз, бугун юртимизда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Болалар омбудсмани институтини ташкил этдик. Фарзандларимиз учун янги-янги боғча ва мактаблар, маданият, санъат ва спорт муассасаларини барпо этмоқдамиз. Шунингдек, Меҳрибонлик уйлари тубдан таъмирланиб, ҳамма зарур шароитлар яратилмоқда.

Жиззахдаги Меҳрибонлик уйи ҳам ўтган йили капитал таъмирдан чиқарилиб, тўлиқ қайта жиҳозлангани сизларга яхши маълум, албатта. Лекин, номини “Меҳрибонлик уйи” деб атаганимиз, ҳар қанча зўр шароит яратганимиз билан, барибир, бу даргоҳлар ота-она, оиланинг ўрнини боса олмайди. Биласизларми, мана шу 3 ой ичида 3 та меҳрибонлик уйи ёпилди. Чунки болалар оилалар бағрига олинди. Биз уруш даврида юз минглаб болаларни бағрига олган буюк халқмиз.

Шу мақсадда, оилавий болалар уйларини ташкил этмоқдамиз. Меҳр-оқибатли, бағрикенг юртдошларимиз ота-она қарамоғисиз қолган болаларни ўз оилаларига фарзандликка қабул қилаётгани ҳаммамизни хурсанд қилади. Бундай саховатпеша инсонлар Жиззах вилоятида ҳам кўплаб топилади. Мана, масалан, Шароф Рашидов туманида яшовчи Дилбар Қаршибоева ўз хонадонида оилавий болалар уйини ташкил қилиб, беш нафар болани фарзандликка олгани алоҳида таҳсинга сазовордир.

Ўз навбатида, улуғ ҳуқуқшунос аллома Уструшоний бобомизнинг табаррук хотирасини абадийлаштириш мақсадида, Жиззах шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига унинг номини берсак, нима дейсизлар?

Агар жиззахлик олимлар, ижодкор, зиёлилар, журналистлар, жамоатчилик вакиллари воҳада яшаб ўтган улуғ алломаларнинг бебаҳо меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, бу мавзуда илмий тадқиқотлар, китоб ва рисолалар яратиш ҳамда кенг тарғиб этиш ишларини бошласалар, мен уларнинг бу ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман.

#uzlidep #Mirziyoyev #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Жиззах давлат педагогика институтига университет мақоми берилади

Ўзбекистон халқ ҳофизи, атоқли бастакор Орифхон Ҳотамовнинг маданиятимиз ривожига қўшган улкан ҳиссасини эътиборга олиб, Жиззах шаҳрида Орифхон Ҳотамов номидаги мақом санъати ва мумтоз қўшиқчилик бўйича республика танловини ўтказсак, ўйлайманки, ҳар томонлама ўринли бўлади.

Хабарингиз бор, 2017 йили вилоят мусиқали драма театри бутунлай қайтадан бунёд этилди. Фарзандларимиз учун муҳташам қўғирчоқ театри барпо этдик. Биз албатта бундай маънавият масканларини ҳали кўплаб бунёд этамиз.

Маълумки, яқин вақтгача вилоятда бор-йўғи 2 та олий ўқув юрти мавжуд эди. Кейинги йилларда бу ерда яна 3 та олийгоҳни ташкил қилдик. Бугунги шиддатли тараққиёт даври олдимизга қўяётган талаблар ҳамда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, Жиззах давлат педагогика институтига университет мақомини берсак, бу таклифга нима дейсизлар?

Бугун Жиззах шаҳридаги олийгоҳларда 31 мингдан зиёд талаба таълим олмоқда. Аҳоли ва талаба ёшларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олиб, шаҳардаги Форум мажмуаси ҳудудида замонавий кутубхона барпо этишни таклиф қиламан.

Шу ўринда, Жиззах вилояти – моҳир чавандозлар юрти десам, муболаға бўлмайди. Хусусан, Ғаллаорол, Бахмал, Зомин, Фориш, Шароф Рашидов туманларида чавандозлик, кўпкари каби миллий спорт ўйинлари бўйича ўзига хос анъана ва қадриятлар шаклланган. Ана шуларни инобатга олиб, Жиззахда Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш марказини ташкил этсак, мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман.

#uzlidep #Mirziyoyev #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​«Узоқ йиллар мобайнида Жиззахга марказдан етарли эътибор берилмаган» - Шавкат Мирзиёев

Жиззах вилоятига сўнгги йилларда жалб қилинган инвестициялар ҳажми 8,5 баробарга, тўғридан тўғри хорижий сармоялар 14 баробарга кўпайган.

Биз янги Ўзбекистонни қуришнинг биринчи кунларидан бошлаб “халқ давлатга эмас, давлат халққа хизмат қилади”, деган сиёсатни энг устувор вазифа ва тамойил сифатида ўзимизга белгилаб олдик. Шу улуғ мақсад йўлида дастлабки муҳим қадамларни қўйдик.

Барчангиз яхши биласизлар, илгари узоқ йиллар мобайнида Жиззахга марказдан етарли эътибор берилмагани оқибатида вилоятнинг кўплаб соҳаларида тизимли муаммолар йиғилиб қолган. Шунча табиий ресурслар ва қазилма бойликлар бўла туриб, вилоятда биргина “Аккумулятор заводи” ва пахта тозалаш корхоналаридан бошқа саноат деярли йўқ эди.

Сўнгги беш йилда амалга оширган ислоҳотларимиз натижасида Жиззахда ҳам сезиларли ўзгаришлар кўзга кўриниб қолди. Хусусан, вилоятга жалб қилинган инвестициялар ҳажми 8,5 баробарга, тўғридан тўғри хорижий сармоялар 14 баробарга кўпайган. Шунингдек, 3 мингдан зиёд янги лойиҳалар ишга туширилиб, саноат маҳсулотлари ҳажми бир неча баробарга ошди. Мактабгача таълим қамрови 16 фоиздан 67 фоизга етказилди. Аҳоли учун 11 минг хонадонли уйлар қурилди.

Шу билан бирга, вилоятдаги мавжуд муаммоларни барчамиз жуда яхши биламиз. Шу боис, эришилган натижаларга маҳлиё бўлмасдан, вилоятдаги 80 мингдан зиёд ишсизлар бандлигини таъминлашимиз, ҳар йили меҳнат бозорига кириб келадиган 30 мингга яқин ёшларимизнинг келажаги учун, мустаҳкам замин яратишимиз шарт. Бунинг учун вилоятда ҳосилдор ер, қазилма бойликлар, меҳнаткаш аҳоли ва қулай транспорт коридорлари мавжуд.

Шулардан келиб чиқиб, келгуси беш йилда “ислоҳотларимиз инсон қадрини улуғлаш учун” тамойили асосида шаҳар, туман, маҳалла ва қишлоқларни ривожлантириш, халқимизга муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича янги режа ва дастурларни сиз – азиз ҳамюртларим билан маслаҳат қилмоқчиман.

#uzlidep #Mirziyoyev #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Жиззахда автомобил саноати кластери ташкил этилади

Бунда, ностандарт ёндашувлар, Жиззах эркин индустриал ҳудуди, логистика ва саноат зоналари ҳамда бошқа имкониятлардан кенг фойдаланамиз. Жумладан, менда катта қизиқиш уйғотган Ҳиндистон тажрибаси асосида вилоятда “Жиззахда ишлаб чиқаринг” саноат дастурини амалга оширамиз. Ушбу дастурда замонавий корхоналарни ташкил этиш, муҳандислик-инфратузилмага уланишга кўмаклашиш, қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича барча имтиёз ва преференциялар назарда тутилади. Бунинг учун Инвестициялар вазири ўринбосари бошчилигидаги “Инвесторларга кўмак маркази” тузилади.

Бу борада биз Ҳиндистон раҳбарияти билан гаплашиб олдик ва улар бизларга ёрдам бериш учун зарур мутахассисларни юборишади. Шунингдек, ҳар бир туманда лойиҳаларни ишлаб чиқувчи “Лойиҳа гуруҳи” ва тадбиркорлар иштирокидаги “Холдинг компанияси” ташкил этилади. Ушбу лойиҳаларнинг 30 фоизгача қисми Тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

Ҳар бир туманга йилига 30 миллион долларгача, саноати паст ривожланган Янгиобод, Зафаробод, Мирзачўл, Дўстлик ва Бахмал туманларига 40 миллион долларгача маблағ ажратиб борилади. Вилоятда келгуси беш йилда жами 12 миллиард долларлик 4 мингдан зиёд катта, ўрта ва кичик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 120 мингта янги иш ўринлари яратилади. Бунда, замонавий машинасозлик, электротехника, энергетика, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм-пойабзал каби соҳалардаги лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилиб, 800 миллион долларлик 90 дан зиёд саноат лойиҳалари амалга оширилади ва 15 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Ҳисоб-китобларимизга кўра, иқтисодиёт ва аҳоли даромадлари ўсиши туфайли ҳозирги кунда автомобилсозлик мамлакатимиз саноатининг энг йирик тармоқларидан бирига айланди. Келгуси беш йилда аҳолимизнинг автомобилларга бўлган талаби йилига 500-600 мингга яқин бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, ушбу саноат тармоғи қишлоқ хўжалиги, қурилиш, коммунал каби соҳалар учун ҳам техника ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқаради.

Шуни инобатга олиб, вилоятда автомобиль саноати йирик кластери ташкил этилади. Ушбу кластер тайёр автомобиль ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, конструкторлик, логистика, кадр тайёрлаш соҳаларини қамраб олади. Жумладан, Жиззах шаҳри, Пахтакор ва Шароф Рашидов туманларида 500 миллион долларлик 60 та лойиҳа амалга оширилиб, ҳам автомобиль, ҳам бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, маҳаллийлаштириш 60 фоизга етказилади. Мисол учун, Шароф Рашидов туманида қиймати 100 миллион долларлик лойиҳа ҳисобига автомобиллар учун кузов панеллари, пластик қисмлар, ўриндиқлар, ёқилғи баклари ва бошқа бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида режалаштирилган лойиҳаларни маълум қилди

Бугунги кунга қадар Жиззах вилоятида бирорта ҳам электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватлари бўлмаган.

Бу соҳада 1 миллиард долларлик йирик лойиҳалар амалга оширилиб, қуввати 1 минг 200 мегаватт бўлган электр станциялари барпо этилади. Мисол учун, Ғаллаоролда Бирлашган Араб Амирлигининг “Масдар” компанияси томонидан 150 миллион доллар сармоя ҳисобига қуввати 220 мегаватт бўлган қуёш электр станцияси иш бошлайди.

Тўқимачилик саноатига ихтисослашган Пахтакор, Арнасой, Зарбдор, Шароф Рашидов туманлари ва Жиззах шаҳрида 550 миллион долларлик 67 та янги корхона фаолияти йўлга қўйилади. Мисол учун, Арнасойда 25 миллион долларлик мато бўяш ва унга гул босиш лойиҳаси доирасида 1 мингта доимий иш ўрни яратилади.

Шунингдек, вилоятда йилига 50 минг тонна сунъий тола ишлаб чиқариш қувватлари босқичма-босқич ишга туширилади. Натижада, ип-калава ишлаб чиқариш 1,7 баробар, газлама мато 5 баробар, трикотаж мато 1,5 баробар ва тайёр маҳсулот 3 баробарга оширилади.

Озиқ-овқат саноатида 720 миллион доллар бўлган 250 та лойиҳа доирасида 10 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади. Бунда, юқори салоҳиятга эга ҳисобланган мева-сабзавот, гўшт ва сутни чуқур қайта ишлашни ривожлантиришга катта эътибор қаратилади. Жумладан, Шароф Рашидов туманида тўлиқ хорижий инвестициялар ҳисобига 270 минг тонна маҳсулотларни қайта ишлаш, 30 минг тонна сақлаш қувватларига эга “Мега-агрологистика комплекси” ишга туширилади.

Чарм-пойабзал саноатида Дўстлик, Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманлари ҳамда Жиззах шаҳрида 128 миллион долларлик 30 та лойиҳа амалга оширилади ва 11 минг иш ўрни яратилади. Мисол учун, Шароф Рашидов туманида чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат зонаси ташкил этилади ва 16 та лойиҳа амалга оширилади. Натижада, экспорт ҳажми 5 баробарга ошиб, 100 миллион долларга етказилади.

Фармацевтика саноатида имконият катта бўлган Бахмал, Зомин, Фориш, Ғаллаорол туманларида қиймати 350 миллион долларлик 42 та инвестиция лойиҳа амалга оширилиб, 15 мингта янги иш ўринлари яратилади. Бунинг учун ҳар бир туманда минг гектардан плантациялар ташкил этилиб, доривор ўсимликлар етиштириш ва чуқур қайта ишлаш бўйича 4 та кластер барпо этилади.

Энг муҳими, саноати паст бўлган Янгиобод, Зафаробод, Мирзачўл, Дўстлик ва Бахмал туманлари учун, янги корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида, киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, янги лойиҳаларга уч йил давомида солиқ ва божхона имтиёзлари берилади, “бир дарча” тамойили асосида оилавий тадбиркорлик ва кичик бизнес учун, минитехнологияларни етказиб бериш, уларни 100 минг долларгача молиялаштириш ва ўқитиш хизматлари йўлга қўйилади. Бунга 100 миллион доллар имтиёзли ресурслар ажратилади.

Шу билан бирга, Ислом тараққиёт банки ва Саудия Арабистони ҳукумати билан ҳамкорликда ташкил этилган “Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси”дан вилоятдаги кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун яна 100 миллион доллар йўналтирилади. Бу орқали 25 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланади.

Умуман, вилоятда кичик саноат зоналари сони 23 тадан 40 тага етказилади, ҳамда уларда 201 миллион долларлик 375 та катта-кичик лойиҳа амалга оширилиб, 10 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади. Вилоятдаги иқтисодий зоналарни инфратузилма билан таъминлашга бюджетдан 320 миллиард сўм йўналтирилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​3та туманда туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун махсус солиқ режими татбиқ этилади

Жиззах вилоятининг географик жойлашуви, табиатидан келиб чиқиб, ҳам ички, ҳам ташқи туризмни ривожлантириш учун барча имкониятлар бор.

Зомин, Фориш, Бахмал туманлари ва “Айдар-Арнасой” кўллар тизимида қўшимча туристик зоналар ва дам олиш масканларини барпо этиш бўйича 300 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилиб, 25 минг иш ўринлари яратилади.

Бунинг учун, махсус дастур қабул қилиниб, унда қуйидагилар назарда тутилади: Жиззах шаҳридаги темир йўл вокзалидан ушбу ҳудудлардаги туристик мажмуаларга тезюрар автобуслар қатнови йўлга қўйилади; Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудлардан уюшган ҳолда келадиган туристларга транспорт харажатларининг бир қисми қоплаб берилади; ушбу туманларнинг туризм объектларигача йўл ва электр таъминотига 200 миллиард сўм ажратилади.

Аҳоли хонадонларида “оилавий меҳмон уйлари”ни йўлга қўйиш учун ўқув маркази ташкил этилади ва имтиёзли кредитлар, субсидия ва янги енгилликлар пакети жорий этилади. Ушбу туманлардаги туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун махсус солиқ режими татбиқ этилади. Бунда, уч йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада, мол-мулк, ер, сув солиқларини ҳисобланган суммадан бор-йўғи 1 фоизини тўлайди. Йўл бўйларида савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.

Шунингдек, “Зомин” туристик ҳудудида замонавий тоғ-чанғи комплекси, тоғ-дор йўли, 8 та сиҳатгоҳдан иборат “рекреацион зона” барпо этилади. Умуман, кичик бизнес ва хизматлар соҳасида “маҳаллабай” ишлаш орқали вилоятда 100 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев: «Ҳатто декабрда ҳам пахта терилгани ҳали ҳаммамизнинг ёдимизда»

Жиззах замини ери ҳосилдорлиги, майдонининг бепоёнлиги ва барча турдаги маҳсулот етиштириш учун мос келиши билан алоҳида ажралиб туради.

Лекин, шу вақтгача бу салоҳиятни ишга сола олмаганимиз ҳам ҳақиқат. Биргина мисол, пахта етиштириш - қанча машаққат ва оворагарчиликлар, катта сарф-харажатлар билан амалга оширилгани, ҳатто декабрда ҳам пахта терилгани ҳали ҳаммамизнинг ёдимизда.

Яратилган имкониятлар, кластерлар ташкил этилгани, инвестиция ва техника олиб келингани бугун ўз самарасини бермоқда. Бу йил етиштирилган мўл-кўл ҳосилни ўзларингиз кўрдинглар. Фурсатдан фойдаланиб, қарийб 260 минг тонналик пахта хирмонини бунёд этиб, юзи ёруғ бўлган деҳқонларимиз, фермерларимиз ва кластерларимизни самимий табриклайман ва уларга чуқур миннатдорчилик билдираман.

Бундан буён, ердан олинадиган иқтисодий самарани кескин кўпайтириш – аграр соҳадаги ислоҳотларнинг асосий мақсади бўлади. Гап вилоятда бир гектардан ҳозирда олинаётган 1 минг доллар ўртача даромадни 5 баробаргача ошириш тўғрисида бормоқда.

Бунинг учун, қуйидаги ишлар амалга оширилади: 100 минг гектар пахта ва ғалла майдонларида замонавий агротехнологияларни қўллаш ҳамда янги навларни жорий этиш ҳисобига ҳосилдорлик пахтада ўртача 60 центнергача, ғаллада эса - 90 центнергача олиб чиқилади; бу майдонларда сув тежовчи технологияларни жорий қилишга 500 миллиард сўм субсидия берилади; 78 минг гектар экин майдонининг сув таъминоти ва 40 минг гектарнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чоралари кўрилади. Бунинг учун бюджетдан 1,5 триллион сўм ажратилади.

Бир нарсага эътибор қилинг. Юқорида айтиб ўтилган агрологистика марказлари учун йилига 1 миллион тонна сифатли, халқаро стандартларга жавоб берадиган, сертификатланган мева-сабзавот керак. Буларни етиштиришни ҳозирнинг ўзидан режа қилиб, ҳар бир туманда тизимли ишларни ташкил қилишимиз лозим. Бунинг учун ҳосилдорликни ошириш ҳисобига 16 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари танлов асосида аҳолига 50 сотихгача узоқ муддатли ижарага берилади ва 35 минг аҳоли бандлиги таъминланади.

Масалан, Шароф Рашидов туманидаги Бобур ва Абдуолимов ҳудудларидаги аҳоли ўз томорқасидаги узум ва анор орасига такрорий ва тўқсонбости экинларини экиш бўйича катта тажрибага эга. Шундан келиб чиқиб, ушбу ҳудудларда пахта ва ғалла ўрнида боғ ва токзорлар барпо этилиб, қатор орасидан 3-4 марта ҳосил олиш ташкил қилинади. Бундан ташқари, 15 мингта хонадонда ихчам иссиқхоналар қуриш учун имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилади. Сув таъминоти оғир бўлган 125 та маҳаллада 700 та қудуқ қазиш ҳисобига 13 мингдан ортиқ хонадоннинг сув таъминоти яхшиланади.

Келгуси беш йилда фойдаланишдан чиққан ва лалми 160 минг гектар майдон ўзлаштирилиб, кооперация усулида маҳсулот етиштириш йўлга қўйилади. Бунда янги ёндашув жорий этилиб, танлаб олинган ер майдонлари аукционга қўйилади ва ерларни ўзлаштириш учун ҳар бир гектарга 10 миллион сўмгача субсидия белгиланади. Бу тажрибани Дўстлик, Арнасой, Янгиобод, Ғаллаорол, Бахмал, Зомин ва Фориш туманларида оборотдан чиққан 10 минг гектар майдондан бошлаймиз. Ушбу ерларда деҳқончилик қиладиган тадбиркорлар ер солиғини гектарига 1 сўм миқдорида тўлайдилар.

#uzlidep #Mirziyoyev #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Айдар-Арнасой кўлларида экологик барқарорликни сақлаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади

Аввало, “Айдар-Арнасой” кўлларини “Дўстлик” ва “Жанубий Мирзачўл” каналлари орқали тўйинтириш ишларини якунига етказамиз. Натижада, биргина Дўстлик канали орқали ҳар йили 500 миллион куб метргача қўшимча сув ташлаш имкони яратилади.

Шунингдек, 6 минг гектар сунъий сув ҳавзаларида ҳосилдорликни 4-5 баробарга ошириш ва хонадонларда интенсив балиқ етиштиришни кўпайтириш ҳисобига вилоятда балиқ етиштириш ҳажми 50 минг тоннага етказилади.

Шароф Рашидов туманидаги балиқчилик кластери хонадонларда балиқ етиштиришни кооперация асосида ташкил қилган. Бу орқали етиштирилган 1 минг тонна балиқни сотиб олиб, қайта ишлашни йўлга қўйган. Бунинг ҳисобига битта хонадон ўртача 20 миллион сўмдан қўшимда даромад олмоқда.

Шу билан бирга, кластер қошидаги ўқув марказида, ҳар йили 1 минг нафар ёшларни интенсив усулда балиқ етиштириш ва узумчилик бўйича тадбиркорлик фаолиятига тайёрлаш тизими ташкил этилган. Бу каби илғор кластерлар тажрибаси барча туманларда жорий этилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube