O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Яккабоғда партиянинг оммамий тадбири ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9863

Тарғибот тадбирида вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, хотин-қизлар ва ёшлар фаол иштирок этишди ва “Биргаликда биз – кучимиз”, “Ўзбекистон: биргаликда юксалиш сари”, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” каби шиорлар баралла янграб турди.

#uzlidep #saylov2021 #mustaqillik30 #yakkabog

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдирди

Ўзбекистон президенти мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида фармойиш имзолади.

👉 “Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор” сифатида

👉 “Энг яхши солиқ тўловчи” сифатида

👉 “Энг яхши экспортёр” сифатида

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланади.
Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тадбиркорларнинг таклифлари эшитилади.
__

Скоро начнется открытый диалог Президента Шавката Мирзиёева с предпринимателями страны.
На встрече будут обсуждены меры по поддержке бизнеса, решению системных проблем в сфере, рассмотрены предложения предпринимателей.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев:

— Тадбиркорда қўрқув бор эди. Ҳисоб рақамида валюта борлигини бировга кўрсатишга қўрқарди. Фақат сизлар (тадбиркорлар) эмас, жамият қўрқарди. 5 йил ичида 25 йил ичида олган GSP+ олганимиз кичкина гап эмас.

Маълумот учун, GSP+ тизими Европа иттифоқига 6200 та товарни имтиёзлар билан (божларсиз) экспорт қилиш имконини беради.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев:

«Мен ҳоким, бош вазир бўлганимда тадбиркорларни қандай муаммолар қийнаётганини билганман. Менда уларга ечим топиш керак деган армоним бор эди... Тадбиркор ҳис қилсин, у ҳозирги Янги Ўзбекистоннинг замини. Беш нафар одам ишлатадами, ўн кишига иш берадими, у ҳозирги ислоҳотларнинг ҳақиқий ислоҳотчиси».

Президент сўзида давом этар экан, тадбиркорлар билан ишламаётган ҳокимларни танқид қилди.

«Президент вақт топаяпти, нега ҳокимлар вақт топмайди? Мана ҳозир вилоят, шаҳар, туманларни ҳокимлари ўтирибди, улар яхшилаб эшитиб олиши керак... Биз халқимизни рози қиламиз десак, тадбиркорларга кўмакчи, елкадош бўлишимиз, қонунчиликка керакли ўзгартишларни киритишимиз лозим», - деди Шавкат Мирзиёев.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Давлат раҳбари кўп тадбиркорларни номма ном санаб, хизматлари ва ҳаракатларини юксак баҳолади:

Наманган вилоятида “Чуст текстиль” (ака-ука Исматуллаевлар), “Арт софт холдинг” (ака-ука Бобохоновлар), Тошкент шаҳридаги “Техно Экспорт” (Шерзод Қосимов), Тошкент вилоятида “Нью Вей Индастриз” (Сардор Аббосхонов), Самарқандда “Охалик Олтин боғи” (Олим Солиев) каби корхоналар ўз фаолиятини “ноль”дан бошлаб, ҳозирги кунда, 10-15 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилмоқдалар. Айни пайтда уларнинг ҳар бири, минглаб иш ўринларини яратиб, нуфузли йирик компанияларга айланди.

Андижонда Динар текстиль” (Хад‌иятилло Тиллабоев), Қашқадарёда “Бунёдкор” (Ғолиб Эрқулов), Сирдарёда “Мега Люкс” (Мухиддин Норматов), Фарғонада “Фарғона Глобал Текстиль” (Мўминжон Разақов), Хоразмда “Хоразмтекс” (Алишер Собиров), Жиззахда “Сангз‌ор текстиль” (Отабек Хўжаметов), Бухорода “Парвоз Хумо Равнақ транс” (Шермухаммад Очилов), Сурхондарёда “Инд‌еним кластер” (Шерзод Шоймардонов), Навоийда “Бахт текстиль” (Баҳриддин Мўминов) каби корхоналар, қисқа муддатда ишлаб чиқариш, экспорт ва иш ўринларини 10-15 баробар оширишга эришдилар.

Камол Абдуллаев, Қутлимурат Панаев, Муртазо Раҳматов, Улуғбек Сотиболдиев, Улуғбек Тўхтабоев, Мурод Ёқубов, Зафар Ҳошимов, Шавкат Жамолов, Мурод Назаров, ака-ука Мамасаидовлар, Фаррух Фузаилов, Бахтиёр Азизхўжаев, Фарход Мамажанов, Бекзод Маматқулов, Бахтиёр Умаров каби нуфузли тадбиркорларимиз, ўз бизнесларини бутун мамлакат миқёсида кенгайтирмоқдалар.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашуви бошланди

Началась встреча Президента Шавката Мирзиёева с предпринимателями

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кредитлар миллий валюта "сўм"да берилади. Доллар ва евро курсининг ошиши тадбиркорга муаммо туғдирмайди

"Банклар томонидан келгуси йили халқаро молия бозорларида 5 триллион сўмлик миллий валютада евробондлар чиқарилади.

Шунингдек, Ўзбекистон бозорида ишлашга тайёр бўлган, замонавий технологияларга эга, йирик хорижий банкларни кириб келишига кенг имкониятлар яратамиз.

Банклар четдан ресурсни қандай валютада жалб қилишидан қатъий назар, тадбиркорларга кредитни миллий валюта – “сўм”да ва бизнес вакиллари учун мақбул фоизларда бериш тизими йўлга қўйилади.

Валютада кредит олган ва бугун қийин аҳволга тушиб қолган юзлаб тадбиркорларимиз ушбу масалани ўз мурожаатларида кўтарганлар.

Шу боис, Молия вазирлиги ҳузурида Валюта хатарларини бошқариш компанияси ва ҳудудларда унинг филиаллари ташкил этилади.

Ушбу компания, банклар томонидан чет эл валютасида жалб қилинаётган маблағларни сўмга ўг‌ириб, кредитни ички бозорда фақат миллий валютада бериш учун зарур шароит яратади.

Лўнда қилиб айтганда, бундан буён доллар ёки евро курсининг ошиши, тадбиркорга қўшимча муаммо ёки ортиқча харажатларни юзага келтирмайди."- Шавкат Мирзиёев.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ПАРТИЯ ВА ОАВ. #uzbekistan24

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Фурқат туманида ўтказилган "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остидаги оммавий тадбир "Ўзбекистон24" телеканали орқали эфирга узатилди.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️⚡️⚡️Кредит ставкалари камида 5 фоиз арзонлашади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, тижорат банкларида ҳар йили ўртача 30-40 триллион сўмлик миллий валютадаги узоқ муддатли қўшимча ресурслар шаклланади. Булар ҳисобига, тадбиркорлар миллий валютадаги кредитларни узоқ муддатга ва ҳозирги ставкалардан камида 5 фоиз арзон олиш имкониятига эга бўладилар.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
13 мингта овқатланиш корхонаси ер ва мулк солиғидан озод қилинади

Шавкат Мирзиёев: Пандемия давом этаяпти ва бу хизматлар соҳаси, айниқса умумий овқатланиш ва туризм корхоналари учун қанчалик оғир бўлаётганини, барчамиз кўриб турибмиз, албатта. Бу борада, умумий овқатланиш ва туризм корхоналаридан ўтган йили берилган имтиёзларни узайтириш бўйича, 300 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Шу боис, жами 13 мингта умумий овқатланиш корхонасини йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қиламиз. Бу имконият, уларга 30 миллиард сўм қўшимча кўмак деганидир.

Уларнинг бошқа солиқлардан мавжуд 35 миллиард сўм қарзлари муддатлари жорий йил якунигача узайтирилади, кредитларини қайтариш ҳам кечиктирилади.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент бухоролик тадбиркорга: "Вообще" йўқотма ўзингни!"

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Zafarbek Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан республикамизнинг турли чеккаларида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида тадбирлар ўтказилмоқда. Шундай учрашувлардан бири ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Қўқон шаҳри марказида ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова, ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши аппарат раҳбари в.б Ҳалимжон Раҳмонов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, маданият, спорт соҳалари фаоллари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимизда, хусусан, Қўқон шаҳрида амалга оширилган ислоҳотларга тўхталиб, аҳоли турмуш даражаси яхшиланиб бораётганини алоҳида таъкидлашди.