O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
O‘zLiDeP партиялараро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9430

“Хитой ва Ўзбекистон тараққиётининг янги старти” мавзуида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги ва Хитой коммунистик партиясининг (ХКП) 100 йиллигига бағишланган видеоанжуман шаклидаги симпозиум бўлиб ўтди.

УзЛиДеП продолжает расширять межпартийное сотрудничество

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/9430

В рамках дальнейшего развития узбекско-китайских отношений 25 июня текущего года состоялся симпозиум в формате видеоконференции на тему «Новый старт развития Китая и Узбекистана», посвященный тридцатилетию Независимости Республики Узбекистан и столетию Коммунистической партии Китая (КПК).

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманидаги Саховат маҳалласи ҳаёти билан танишди.
Маҳалла аҳли билан мулоқот бўлди.
- Сергелида кўплаб уй-жойлар қурдик, янги-янги корхоналар кириб келаяпти. Бу ўзгаришлар одамлар ҳаётида сезилиши муҳим. Энди тумандаги ҳар бир маҳалла шундай обод бўлиши керак. Аҳоли бу ерда сайр қилиб, пиёда юриб, соғлиғини мустаҳкамлаб, ҳаётдан рози бўлиб яшаса, мақсадимиз шу. Сизларнинг бахтингиз - менинг бахтим, - деди Президент.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Саховат в Сергелийском районе.
Состоялась беседа с жителями.
- В Сергели мы построили много домов, появляются новые предприятия. Важно, чтобы эти изменения ощущались в жизни людей. Теперь каждая махалля района должна стать вот такой вот благоустроенной. Люди должны гулять, ходить пешком и укреплять свое здоровье, жить счастливо - вот наша цель. Ваше счастье - мое счастье, - сказал Президент.

#Mirziyoyev #tanishuv #farovonlik #obodmahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Депутатлар ОАВ вакилларини табриклади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9425

“Art Soft Holding” компаниясида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари, фахрий журналистлар ва блогерлар иштирок этди.

#uzlidep #deputat #27iyun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🏫 Нодавлат таълим ташкилотлари давлат томонидан қўллаб-қувватланади

✍️“Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 январгача вазирлик ва идоралар тизимидаги коллеж ва техникумларнинг бино ва иншоотларида (Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан ташқари) фаолиятини амалга оширадиган нодавлат таълим ташкилотлари:

ижара тўловидан озод этилади (сақлаш ва коммунал тўловлар бўйича харажатлар бундан мустасно);

таълим жараёни натижасида олинган, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни (иш ва хизматларни) таълим ташкилотлари учун назарда тутилган имтиёзлар (қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи бўйича) татбиқ этилган ҳолда реализация қилиш ҳуқуқига эга.

⬇️ Дарсдан бўш вақтларда, шу жумладан ёзги таътил вақтида қуйидаги давлат мулки объектлари нодавлат таълим ташкилотларига ижарага берилади:

мактабдан ташқари таълим курсларини, шунингдек, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш учун давлат умумий ўрта ва ОТМ бўш майдонлари;

аҳолининг компьютер саводхонлиги бўйича курслар ташкил этиш учун қишлоқ жойларда жойлашган давлат умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларидаги компьютер синфлари.

☝️Шунингдек, аҳолининг компьютер саводхонлиги бўйича курслар ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотлари томонидан жалб қилинган ўқитувчилар иш ҳақи харажатларининг бир қисми ойига БҲМнинг 6 баробаригача миқдорида 2024 йил 1 январга қадар компенсация қилинади.

💰 Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратилади.

2021 йил 1 октябрдан
солиқ тўловчи томонидан тегишли халқаро уюшмага аъзо бўлиш учун аъзолик бадалларига ҳамда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига йўналтириладиган ўзининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.

#uzlidep #nodavlattalim #xususiysektor

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Инвестициялар ва экспортни ошириш зарурати

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9431

Хулоса ўрнида атганда, бугун ҳудудларга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш устувор йўналишлардан бирига айланди. Пухта ўйланган, чуқур таҳлил асосида йўналтирилган инвестиция мамлакатимиз иқтисодиёти учун локомотив вазифасини ўтайди.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🚉🛩 Карантин чекловлари кучайтирилган вақтда Тошкентга киришда авиақатновлар ҳамда темир йўл қатновлари бекор қилинмайди

☝️ Хабарингиз бор, 2 ҳафта – яъни 28 июндан 12 июлигача Тошкентга қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобил) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш тақиқланади.

Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг аниқлик киритишича Тошкентга киришда ўрнатилган чекловлар авиақатновлар ва темирйўл хизматига тегишли эмас.

💬“Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан пойтахтга киришда авиақатновлар ҳамда темир йўл қатновлари бекор қилинмаган. Ушбу транспорт воситаларида барча санитария ва эпидемиология тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда қатновни амалга ошириш мумкин” дея маълум қилди вазирлик ахборот хизмати.

#uzlidep #karantin #niqobtaqingmasofasaqlang

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Сайхунободда яна бир тадбиркор ўз фаолиятини бошлади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9427

Бу ерда тумандаги “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтари”да рўйхатда турган 180 нафарга яқин аёллар ва ёшларимиз меҳнат қилиб келишмоқда.

#uzlidep #yangikorxona #Sirdaryo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O’zLiDeP фаоллари бир гуруҳ жиззахлик журналист ва блогерларни байрам билан табриклади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9433

#uzlidep #27iyun #Jizzax

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

Поздравление работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳурматли журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сизларни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши номидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамоатчилик фикрини шакллантириш, айниқса, сўз ва фикр эркинлигини таъминлашдек мураккаб ва долзарб, масъулиятли ишларни маънавий жасорат кўрсатиш орқали амалга оширишда ОАВнинг ўрни ва нуфузи тобора ортиб бораётганидан биз ҳам беҳад мамнунмиз.

Оммавий ахборот воситалари янги Ўзбекистон бунёд этилиши, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс тамал тоши қўйилишига муносиб ҳисса қўшаётганини барчамиз кўриб-билиб турибмиз.

Партиямиз нуфузи юксалишида, маслакдошларимиз, хайрихоҳларимиз тобора кўпаяётганлигида, дастурий ғояларимиз тарғиботида ОАВ алоҳида ўрин тутишини миннатдорлик билан эътироф этамиз.

Ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам халқ орасида юриб, одамларни қийнаётган муаммоларни дадиллик билан кўтариб чиққан, уларни бартараф этиш учун жамоатчилик фикрини шакллантирган сиз – матбуот аҳлининг фидокорона меҳнатини яхши биламиз ва қадрлаймиз.

Ана шундай заҳматли ва шарафли вазифани юксак ишонч билан оқлашда барчангизга омад, қувончли ютуқлар ҳамиша ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз.

Сиз, жонкуяр журналистларни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан яна бир бор самимий қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, фаолиятингизга ютуқ ва омадлар тилаймиз.

Актам Хаитов

@a_xaitov
Депутатлар кўмагида сув тармоғи янгиланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9435

Депутатларнинг саьй - ҳаракати ва ташаббуси билан 68 та хонадон тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланди.

#uzlidep #deputat #Namangan

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
📌Мен вакцина олдим, сизга ҳам тавсия қиламан #vaksinaoling

💉Тажрибали шифокорларимизнинг тавсиясига биноан коронавирусга қарши вакцина олдим. Эмланишнинг хавотирли жойи йўқ. Саломатликни асраш учун керак.

❗️Азиз ватандошлар, мутахассисларнинг тавсияларига қулоқ солишимиз, нафақат ўзимиз, балки яқинларимиз ва бошқа инсонларнинг соғлиғини хавф остига қўймаслик учун албатта эмланишимиз лозим.

Барча фуқароларимизни оммавий эмланишда фаол иштирок этишга чақираман. Соғлиғингизга бефарқ бўлманг!

@a_xaitov
Ёшлар ўртасида “Khorezm region Hackathon” танлови ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9436

Танловни ўтказишдан мақсад, ёшларнинг замонавий ахборот технологиялари орқали-рақамли иқтисодиёт тизимини ривожлантириш бўйича энг яхши инновацион лойиҳаларни аниқлаш ва уларни амалётга тадбиқ этишга қаратилди.

#uzlidep #tanlov #Xorazm

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube