O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.57K subscribers
29.4K photos
3.16K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌O'ZLIDEP TOP NEWS:

Расул Кушербаев масаласи судда қачон кўрилади?

📖 Президентлик сайловида O'zLiDePдан иштирок этадиган номзоднинг сайловолди дастури ишлаб чиқилмоқда

💰 Депутатларга ажратилган бюджет маблағи нималарга сарфланмоқда?

🤔 Ўсимлик ёғи нархи арзонлайдими?

#uzlidep #topnews

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🏗 Депутатлар Фарғонада уй-жой қурилиши жараёнлари билан танишдилар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9014

Мавлуда Ибрагимова ҳамда Баҳром Раҳмоналиевлар Қувасой шаҳри ва Қува туманларида бўлиб, аҳоли учун қурилаётган уй-жойлар билан танишдилар.

Ҳокимликлар томонидан уй-жойга муҳтож фуқаролар рўйхати шакллантирилгани, ипотека кредити ва субсидиялар олувчилар ўртасида маблағларни адолатли тақсимлаш борасидаги ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб борилаётгани алоҳида таъкидланди.

#uzlidep #deputat #nazorat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонлик фахрийларга ажратилган тўловлар бошқа мамлакатларга нисбатан кўпроқ экани маълум бўлди

💵 Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан II жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм, яъни $1143 миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.

Бу, 🇷🇺Россия ($258-323), 🇺🇦 Украина ($22-171), 🇧🇾 Беларусь ($246-758), 🇰🇬 Қирғизистон ($825) ва 🇦🇿 Озарбайжонга ($900дан кам) нисбатан юқори.

📈 Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда тўлов миқдори ҳар йили ўсиб бормоқда: 2017 й. – 2 млн, 2018 й. – 5 млн, 2019 й. – 7,5 млн, 2020 й. – 10 млн.

#МаълумотЎрнида

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутат тўғри йўлдами?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9016

Моҳина Содиқова Узун туманидаги “Янгийўл” маҳалласида яшайди. Боқувчисини йўқотган аёл “Аёллар дафтари”га киритилган. У ишга жойлашиш учун O'zLiDeP Узун туман Кенгаши депутати Сафаргул Ражабовага мурожаат қилди.

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Таълимда коррупциянинг авж олишига жим қараб туриш – миллатнинг ўз оёғига ўзи болта уриш билан баробар

👉 https://uzlidep.uz/positionparty/408

‼️O'zLiDeP коррупциянинг ҳар қандай кўринишини қоралайди.

❗️Биз таълим соҳасидаги коррупцияни олдини олишда парламент палаталаридаги коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмиталарининг ваколат ва функцияларини кенгайтириш ҳамда бюджет маблағлари устидан қатъий депутатлик назоратини кучайтириш лозим, деб ҳисоблаймиз.

#uzlidepkorrupsiyagaqarshi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ёғ нархи масаласидаги фикрлар

📌 “O’zLiDeP пресс клуби”нинг 22 апрелдаги сонидан.

🗣 Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вакили
: Бозорларда арзонлаштирилган ёғ 1 соатда тугаб қоляпти

🗣Аксилмонополия қўмитаси вакили: Одамлар уйида 5 литр ёғ бўлса-да, яна навбатда туриб ёғ оляпти

Тўлиқ видео

#uzlidep #pressklub

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🥒 Навоийлик томорқачи аёл бозорга кунига 250-300 килограмм бодринг топшириб келаяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9022

Биринчи иссиқхонамни қурганимга 25 йил бўляпти.

🍅 10 йил помидор экдим. 14 йилдан буён бодринг етиштирмоқдаман. Бодринг тез етилувчан ва яхши даромад берувчи маҳсулот. Ҳар куни камида 250-300 килограмм бодринг топшириб келаман бозорга.

💵 Йилига бодрингдан 45 миллион соф фойда кўряпман.

🐣 7 йил давомида бролер товуқ боқдим.Тадбиркорликнинг бу тури менга йилига 20 миллион фойда берди. Энг катта товуғим 9 кг чиққан

💬 Биздай тадбиркорларни қўллагувчи OʼzLiDePга аъзо бўлганман. Яхши томорқачи эканлигимдан қандай ғурурлансам, O'zLiDeP аъзоси эканлигимдан ҳам шундай фахрланаман.

#uzlidep #tomorqa

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE "O'zLiDeP Пресс клуби" нинг навбатдаги сони бошланди

Унда давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масаласи муҳокама қилинмоқда

Жонли эфир
👇

Facebook'да | TikTok'да
Депутат ўз округидаги мактаб ва боғчаларнинг ҳолатини ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9019

Депутат ўз ҳудудидаги 313, 327-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда “Орзу” номидаги 288-сонли ва “Камалак” номидаги 221-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларини кўздан кечирганда таъмирталаб эканлиги аниқланди.

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP бўлажак сайловлар жараёнида фаол ёшлар ва волонтёрлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйди

#uzlidep #saylov #volontyorlar #Uzbekistan24

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O‘zLiDeP фаоллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олишди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9025

#uzlidep #xotiravaqadrlashkuni

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP фракциясининг 2021 йил биринчи чоракдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9029

📚 Фракция томонидан 1 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳозирда уни такомилига етказиш ва қуйи палата муҳокамасига киритиш масаласи кўрилмоқда.

⬇️Шунингдек, партия сайловолди дастури,

📐 янги таҳрирдаги Ер кодекси,

🧮 «Давлат молиявий назорати тўғрисида»,

«Кластерлар фаолияти тўғрисида»

🚰 «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» қонун лойиҳалари бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

🗣 Фракция ташаббуси билан «Ҳукумат соати»да Қурилиш вазири ва Халқ таълими вазири депутатларнинг саволларига жавоб берди.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/9032

✍️ “Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори имзоланди

⬇️У билан қуйидагилар тасдиқланди:

2021-2022 йилларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирлари параметрлари;

2021 йилда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг манзилли рўйхатлари.

☝️Шунингдек, МИЗ ва КСЗ ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларининг ташқи инфратузилмасини қуриш ва таъмирлаш буюртмачилари белгиланди.

Молия вазирлигида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда йирик хорижий ва маҳаллий инвестиция лойиҳаларининг инфратузилмасини молиялаштириш бўлими ташкил этилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда
1 сентябргача 2022 йилда МИЗ ва КСЗ ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун 150 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағларнинг халқаро молия институтлари ҳисобидан жалб этилишини таъминлаш топширилди.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​Расул Кушербаев: Марҳамат, ворислик қилаверинг, бизни тинч қўйинг!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9033

Тўғриси, охирги вақтлар “Миллий тикланиш” партиясининг чиқишларига эътибор қилмасликка уриняпман. Чунки улар негадир муаммоларни сунъий яратиш, одамларни уриштириш, низо чиқариш, оддий айтганда, фитна қўзғашга ўхшаш ҳаракатлар қилаётганга ўхшайди. Балки адашгандирман...

Бунақа “бозорбоп” чиқиш учун энг муносиб жавоб аслида эътибор бермаслик эди. Лекин андишанинг оти ҳам қўрқоқмас, индамасак бўлмаслигини тушундик.

❗️“Миллий тикланиш” партияси газетаси баҳонасида уларга бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман: О‘zLiDeP фракциясидаги ҳар бир депутат алоҳида индивидуал шахс ва ҳар бирининг ўз мустақил фикри бор. Фикрлар доим ҳам бир жойдан чиқмаслиги мумкин. Чунки либераллик, аввало, эркинлик ва янгиликка интилиш дегани.

Ҳаммани бирдек, бир қолипда фикрлашга ўргатиш ва айттириш собиқ иттифоқ мафкурасига хос иш. Бу мафкура кўпроқ “Миллий тикланиш”га ёққан кўринади.

Мен атайин мақоладаги айрим чалкашлик ва оддий саводхонлик масаласидаги қўпол хатоликларга ҳам кўз юмдим.

❗️Ўйлайманки, “Миллий тикланиш”нинг мендан бошқа ташвиши, муаммолари ҳам кўп ва яхшиси, бизни тинч қўйиб, ҳар хил фитна, ғийбатлар билан эмас, партия олдида турган жиддийроқ ишлари билан шуғулланишсин.

#uzlidep #deputat #Kusherbayev

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Давлат пенсияларини тайинлаш жараёни соддалаштирилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9030

Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда давлат пенсияларини тайинлашда 30 турдаги ҳужжат талаб этилади ҳамда уларни тақдим этишга масъул 14 дан ортиқ вазирлик ва ташкилотларда идоравий ахборот тизимлари, электрон ресурс ва маълумотлар базалари мавжуд эмаслиги қоғоз шаклида иш юритишдан воз кечиш ва ҳужжатларни йиғиш жараёнини рақамлаштиришга тўсқинлик қилиб келмоқда.

#uzlidep #deputat #pensiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube