O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
30.3K photos
3.29K videos
55 files
15.3K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
#Live

Транспорт хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти

📍 Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

⚡️ Мазкур қонун лойиҳаси билан транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, автомобиль, темир йўл, дарё транспортларида йўловчи ва юкларни ташишга қўйиладиган талабларга риоя қилишда масъулиятни ошириш белгиланмоқда.

Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси талаблар бузилишининг олдини олиш ва қонунбузарларга нисбатан таъсир чораларини белгилаш, ташувчилар фаолияти учун рақобат муҳити ҳамда қулай шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга енгилликлар берилади

⚡️ Фракция йиғилишда “Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

✔️ Қонун лойиҳасида таклиф этилаётган янги нормалар ер ости сувларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш, ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун енгилликлар яратиш ҳамда ер ости сувларидан оқилона фойдаланишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Солиқ ва тадбиркорлик соҳасида янги қонун лойиҳаси

😎 Фракция мажлисида Ўзбекистонда солиқ тизимини яхшилаш ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинмоқда. Ушбу қонунга кўра:

• Солиқ қонунчилиги кучайтирилади – Солиқ тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик оширилади, жарималар ва санкциялар кучайтирилади.

• Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади – Суд жараёнларида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус вакиллар иштирок этиши мумкин бўлади.

• Давлат назорати мустаҳкамланади – Солиқ органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан текширувлар аниқ тартиб асосида олиб борилади.

• Солиқ тўлаш тартиби енгиллаштирилади – Солиқ қарзини тўлиқ тўлаган шахслар айрим санкциялардан озод этилади.

Янги қонун лойиҳаси солиқ тушумларини ошириш, тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Ўсимликлар ҳимояси ва экспорт масалалари муҳокама қилинади


😎 O‘zLiDeP фракцияси ва Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори И. Эргашевнинг мева-сабзавот экспорти, пестицидларни рўйхатга олиш ва зарарли ҳашаротларга қарши курашиш ишлари ҳақидаги ахборотини эшитииш таклифи илгари сурилди.

✔️ Ушбу таклиф фракция аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

😎 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини эшитиш, шунингдек қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Йиғилишда таъкидланганидек, Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдаги Фармони ва Давлат дастури ижросида барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 2024 йилда йиллик инфляция даражаси 9,8 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи йиллик ўсиши мос равишда 2,4 фоиз ва 7,7 фоизга тенг бўлди.

💳 Шунингдек, мамлакатимиз инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш ва қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш йўналишида Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2024 йил 17 июлдаги 432-сон қарори қабул қилинди. Қарорда инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган кичик саноат зоналари иштирокчилари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ёш тадбиркорлик субъектларига берилган давлат кўчмас мулк объектлари ҳамда ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби тасдиқланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

14 та йирик сув хўжалиги объектларининг бошқарув жараёнлари автоматлаштирилди


Йиғилишда “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш йўналишида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан умумий қуввати 24,5 МВт микро ва кичик ГЭС лойиҳаларини ишга тушириш юзасидан чора тадбирлар ишлаб чиқилиб, бу борада тегишли ишлар олиб борилди. Хусусан, Тошкент вилоятида 200 МВт, Қашқадарё вилояти Нишон туманида 300 МВт ва Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида 300 МВт қуёш фотоэлектр станциялари, Навоий вилояти Томди туманида 300 МВт шамол электр станцияси қуриб, фойдаланишга топширилди.

Йиғилишда ўтган йилда сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг устувор йўналишларида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Жумладан, мамлакатимизда сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги “Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ва улардан фойдаланиш муносабатларини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор ижроси доирасида ҳозирги кунга қадар 338 та қудуққа сув ҳисоблаш воситалари ўрнатилиши таъминланди.

Шунингдек, ўтган йилда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳисобини юритишда “Smart Water” (“Aqlli suv”) ҳамда шу каби рақамли технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тегишли вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланди. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1 527 та “Ақлли сув” ва 2 110 та “Дайвер” қурилмалари ўрнатилиб, 14 та йирик сув хўжалиги объектларининг бошқарув жараёнлари автоматлаштирилди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Фракция йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси тингланди.

Ҳисботга кўра, Омбудсман номига мамлакатимиз фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар 2024 йилда 23422 тани (2023 йилда 18622 та) ташкил этди. Такрорий мурожаатлар сони 3077 тани ёки жами мурожаатларнинг 13,1 фоизини ташкил этди.

Мурожаатларнинг гендер белгилари кўра таҳлилига кўра, 2024 йилда хотин-қизлардан 9362 та ёки 45,4 фоиз ва эркаклардан 11249 та ёки 54,6 фоиз мурожаат келиб тушган.

Йиғилишда фракция аъзолари Омбудсманнинг фаолиятини эътироф этган ҳолда ҳисоботини маъқуллашди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги OʻzLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда мамлкатимиз ҳаётига дахлдор бўлган қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

😎 Давлатимиз раҳбарининг таклиф-ташаббуслари партиямизнинг ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ўз зиммасига олган вазифалари ижросига хизмат қилади

🔍Бугун ЎзЛиДеП фракциянинг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз ёшлари билан бўлган мулоқотидаги устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди.

🔍Йиғилишда таъкидланганидек, Президентимиз ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида янги ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, ёшлар бандлигини таъминлаш, интилишларига шароит яратиш давлатимизнинг устувор сиёсатига айланган. Ўтган 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 карра кўпайиб, улар бизнес вакилларининг салкам 40 фоизини ташкил этмоқда. Йиғилишда Президентимиз ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини қайд этиб ўтдилар. Жумладан, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилгани ёшларга берилаётган яна бир катта имкониятдир.

🔍Йиғилишда давлатимиз раҳбари ёшларни даромадли иш билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратганига алоҳида урғу берилди. Биргина ўтган йили 56 минг гектар ер ёшларга ажратилди. Бу ўз самарасини бериб, ҳозирда 153 минг нафар ёшлар деҳқончилик билан шуғулланяпти. Шунингдек, Ёшлар кооперациялари ташкил қилиниб, ёшларнинг қишлоқ хўжалигида билим ва кўникмаларини оширишига ёрдам берилаётгани ҳам муҳим ташаббуслардан бири бўлди. Эндиликда Ёшлар саноат зоналарида саноат ипотекаси орқали бино олаётган тадбиркорларга ускуна хариди учун 500 минг долларгача кредит ажратилади.

🔍Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбарининг билдирган таклиф-ташаббуслари партиямизнинг ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, ёшлар тадбиркорлигини молиялаштиришга кўмаклашиш ҳамда ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш каби вазифалари ижроси учун ҳам муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

😎 Фракция йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига низоларни муқобил ҳал этишда медиация институтини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

🔍Таъкидланганидек, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда, уларнинг муаммоларини ҳал этишда жаҳоннинг ривожланган давлатларида юқори самара бераётган низоларни судгача ҳал этишнинг замонавий йўналишларини кенг жорий этишга эътибор қаратилмоқда.

🔍Иқтисодиётга хорижий инвесторларни жалб қилишни рағбатлантиришда ҳам низоларни судгача ёки суднинг ҳар қандай босқичида низолашаётган тарафларнинг ўзаро келишувга ва мақбул ечимга келишига эришишни таъминловчи механизмларни ишлаб чиқиш аҳамиятлидир.

Ушбу қонун лойиҳасида низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларидан бири сифатида медиация тартиб-таомилларини қўллашда рағбатлантирувчи нормалар, медиаторларга оид талаблар ва медиатив келишувни ижро қилишга оид қоидалар белгиланмоқда.

🔍Мазкур қонун лойиҳаси медиация институтини такомиллаштириш нафақат, Ўзбекистон иқтисодиёти ҳамда аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишга, балки судлардаги иш ҳажмини ҳам мақбуллаштиришга хизмат қилади.

🔍Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

😎 Мамлакатимизнинг маъмурий-ҳудудий тузилишига доир масалаларни ҳал этишда тизимли ёндашувни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама этилди

🔍Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда муҳокама этилди.

🔍Қонун лойиҳаси билан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонуннинг 3 та моддасига ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда. Жумладан, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реэстрини юритиш ва бошқа тизимлар билан ахборот алмашинувида бирҳилликни таъминлаш мақсадида маъмурий-ҳудудий объектни белгилаш тизим коди белгиланмоқда.

🔍Шунингдек, маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига кирувчи маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий-ҳудудий объектни белгилаш тизим коди кўрсатилган рўйхатини шакллантириш ражалаштирилмоқда.

🔍Қонун қабул қилинса, давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига доир масалаларни ҳал этишда тизимли ёндашиш ва замон талабларига тўлақонли жавоб берадиган меъёрларни қўллаш амалиёти жорий қилинади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

😎 Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик қатъийлаштирилади

🔍Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

🔍Йиғилишда таъкидланганидек, интеллектуал мулк соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мавжуд қонунчиликни янада такомиллаштиришга, хусусан, интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни қатъийлаштириш ва уни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштиришни талаб қилади.

🔍Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Фуқаролик кодексларига муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни, шунингдек саноат мулки объектларига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🔍Хусусан, қонунчиликка интеллектуал мулк объектларига доир шахсий номулкий ҳуқуқларни бузганлик учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда, бундай объектларга оид мулкий ҳуқуқларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда, бу тусдаги ишларнинг қайси бири бўйича жиноят иши шикоят асосида қўзғатилишини назарда тутувчи ва улар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борувчи масъул давлат органини белгиловчи нормалар киритилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

😎 Хўжалик жамиятларининг ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорларининг масъулияти оширилади

🔍Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хўжалик жамиятларининг ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорларининг (иштирокчиларининг) масъулиятини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда муҳокама этилди.

🔍Қонун лойиҳаси билан фидуциар мажбуриятлар муайян мажбурият олган шахснинг унга ишонч билдирган шахс манфаатлари йўлида ҳаракат қилишини назарда тутади. Оммавий ҳуқуқ тизимига кирувчи давлатларда ушбу мажбурият лозим даражада ғамхўрлик (duty of care), содиқлик (duty of loyalty) ҳамда ҳалоллик (duty of good faith) мажбуриятларини ўз ичига олади.

🔍Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши хўжалик жамиятларининг ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорларининг (иштирокчиларининг) масъулиятининг оширилишига ҳамда жамият ва акциядорларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишига хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM