O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
31.2K photos
3.43K videos
60 files
15.8K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
🔴 #LIVE

😎 Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

🔍Фракция йиғилишида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилиняпти.

🔍Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилмоқда.

🔍Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларини йўқотилган биометрик паспортлар (идентификацияловчи ID-карталар) ўрнига биометрик паспортлар (идентификацияловчи ID-карталар) берганлик учун, никоҳ тузилганлиги тўғрисида ва туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун давлат божини тўлашдан озод этиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларига давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

🔍Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларининг манзилли ва самарали ижтимоий ҳимоя қилинишини кучайтиришга, шунингдек ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади

🔍Фракция йиғилишида "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама марказида бўлди.

🔍Таъкидлангидек, кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга иш берувчилар ва ходимларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш зарурияти юзага келмоқда.

🔍Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилишини, шунингдек иш вақтидан ташқари ишнинг йиллик энг кўп давомийлиги чиқариб ташланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

🔍Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашга, ташкилотларда иш унумдорлигини оширишга ва ходимларнинг даромадларини кўпайтиришга хизмат қилади.

🔍Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади

🔍Фракция йиғилишида "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига мувофиқликни баҳолаш органларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда маҳсулотларни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик беришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

🔍Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Стандартлаштириш тўғрисида»ги ва «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишинча мувофиқликни баҳолаш органларининг масъулиятини оширишга ҳамда техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотни чақириб олган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

🔍Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга, мувофиқликни баҳоловчи органларнинг масъулиятини оширишга, сифатсиз маҳсулотларни бозордан чиқариш жараёнида тадбиркорлар иштирокини рағбатлантириш орқали самарали ҳуқуқий механизмларни шакллантиришга хизмат қилади.

🔍Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси ўтган фракция йиғилишида ҳам биринчи ўқишда кенг муҳокамалар қилинган эди. Йиғилишда депутатлар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида қандай ўзгаришлар киритилгани бўйича сўрашдилар.

🔍Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинади

🔍 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси йиғилишида тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, мувофиқликни баҳолаш органлари масъулиятини ошириш ҳамда тадбиркорларга енгиллик беришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

🔍Батафсил

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

😎 O'zLiDeP фракцияси ва партия фаоллари иштирокида Тошкент халқаро инвестиция форуми натижалари муҳокама қилиняпти

🔍Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда жорий йилнинг 10–12 июнь кунлари ўтказилган Тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг аҳамияти, янгича иқтисодий ва сиёсий ёндашувларнинг ифодаси сифатидаги ўрни муҳокама қилиняпти.

🔍Йиғилишда таъкидланганидек, бу йилги форум Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги очиқ ва прагматик сиёсатининг яна бир амалий натижаси бўлиб, жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тортди. Форум нафақат инвестициявий мулоқот майдони, балки мамлакатнинг янгиланган стратегик иқтисодий йўналишларини намоён қилувчи муҳим саммитга айланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

😎 O'zLiDeP Тошкент халқаро инвестиция форумида билдирилган барча ташаббусларни қўллаб-қувватлайди

🔍Фракция аъзолари мазкур форумда давлатимиз раҳбари томонидан “яшил” энергетика, рақамли технологиялар, молиявий ислоҳотлар, технологик минераллар саноати, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ва инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш борасида қатор аниқ ташаббуслар илгари сурганлигини алоҳида эътироф этишди. Шу билан бирга, 2030 йилгача Ўзбекистоннинг кредит рейтингини “инвестицион” даражага олиб чиқиш, жаҳон бозорида барқарор иштирокини таъминлаш мақсадлари белгилаб берилди.

🔍Йиғилишда қайд этилганидек, сўнгги саккиз йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажмини икки баравар ошириб, 2024 йилда 35 миллиард доллар инвестиция ва 27 миллиард доллар экспорт кўрсаткичига эришди. Шунингдек, мамлакат Иқтисодий эркинлик индексида 48 поғонага, Иқтисодиёт мураккаблиги индексида эса 28 поғонага кўтарилди.

🔍Форум доирасида хорижий ҳамкорлар томонидан 40 дан ортиқ ташаббус ва таклифлар илгари сурилди. Улар орасида солиқ қонунчилиги барқарорлиги, хусусий сектор иштироки, корпоратив бошқарувни кучайтириш ва профессионал кадрлар тайёрлаш каби муҳим масалалар ўрин олди.

🔍O'zLiDeP фракцияси аъзолари форумда кўтарилган барча долзарб масалалар, хорижий сармоядорлар билан амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш, миллий қонунчиликни инвестицион фаолиятга мослаштириш йўлидаги ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидладилар.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги ёшлар парламенти аъзоларининг ўзаро ҳамкорлиги масалалари ҳам кўриб чиқилди.

🔍Хабарингиз бор, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 64 нафар фаол, ташаббускор ва интеллектуал салоҳияти юқори ёшлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига аъзо сифатида сайланди. Бу эса партиянинг ёшларга бўлган ишончи, уларнинг сиёсий жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари самараси сифатида баҳоланиши мумкин.

🔍Ушбу ёшлар турли соҳалар вакиллари сифатида жамиятдаги долзарб масалаларга ўз қарашларини, янги ғоя ва таклифларини илгари сурмоқда. Улар мамлакатимизда ёшлар сиёсати самарадорлигини янада юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, таълим, тадбиркорлик, инновация, экология, маданият ва бошқа соҳалардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этмоқда.

🔍Шунингдек, ЎзЛиДеП сафидан сайланган ёшлар партия дастури ва ғояларини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, уларнинг орзу-мақсадларини амалга оширишга кўмаклашишда ҳам муҳим роль ўйнаши кутилмоқда. Бу эса партия билан ёшлар ўртасидаги мустаҳкам кўприкни яратишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 O'zLiDeP Тошкент халқаро инвестиция форумида билдирилган барча ташаббусларни қўллаб-қувватлайди

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Ўзбекистон - халқаро бизнес учун ишончли манзил

#uzlidep #fraksiya_munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Яшил иқтисодиёт - тараққиёт сари муҳим қадам

#uzlidep #fraksiya_munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM