O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.87K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
#Live

Жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда


Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритилиб, жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Ушбу ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, ёндош ҳудуддан чиқиб, жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакни бўшатган ҳолда, йўлнинг қатнов қисмига ўтаётган транспорт воситаларига йўл бермаслик – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида жарима белгиланмоқда.

Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларида жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш тартиби назарда тутилмоқда.

Унга кўра, мазкур йўлакдан фақат йўналишли жамоат транспорти воситалари ҳаракатланиши ҳамда бошқа транспорт воситалари ушбу йўлакда ҳаракатланиши тақиқланиши, фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ҳамда бурилиш жойига кўпи билан 50 метр масофада (ёки яқин узуқ-узуқ чизиқли жойгача) ҳаракатланиши мумкинлиги белгиланмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун қўлланиладиган 50 фоизлик жарима қўллаш тартиби бекор қилинмоқда

Фракция йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 111-моддасига активларни репатриация қилиш талабларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси ҳам қизғин муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун қўлланиладиган уч босқичли жами 50 фоизлик жарима қўллаш тартибини бекор қилиб, унинг ўрнига қайтмаган активларнинг 20 фоизи миқдорида бир марталик молиявий жаримани қўллаш тартиби жорий этилмоқда.

Мазкур қонун ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларни қисқартириш ҳамда тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратишни таъминлайнади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

"Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган тадбиркорларга солиқ имтиёзларини бериш кўзда тутилмоқда

ЎзЛиДеП фракциясида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига заргарлик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Лойиҳада “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари учун белгиланган солиқ имтиёзлари “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этилиши белгиланмоқда.

“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари ҳамда ер участкалари мол-мулк ва ер солиғидан озод этилиши кўзда тутилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Кредитлаш соҳасидаги фирибгарлик жиноятларидан ҳимоя қилиш тизими мукаммаллаштирилмоқда

“Ўзбекистон Республикасининг “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Қонунига кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишдаги қизғин муҳокамалардан сўнг маъқулланди.

Қонуннинг асосий мақсади – аҳолини кредитлаш соҳасидаги фирибгарлик жиноятларидан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг хабарисиз улар номига кредит расмийлаштириш ҳамда масофадан туриб онлайн кредит маблағларини ечиб олиш ҳолатларини бартараф этишдан иборатдир.

Қонун қабул қилинса, жисмоний шахс ўзларининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битимини расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида кредит бюросига ариза киритиш орқали у билан кредит битимини тузишни тақиқлаши мумкин бўлади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Ер участкаларидан фойдаланиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Ер участкаларидан фойдаланиш тартиби янада такомиллаштирилади

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 3 декабрдаги Фармони 8-банди ижросини таъминлаш ва ер участкаларидан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳаси ер участкаларидан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш, ер ва шаҳарсозлик қонунчилиги талабларига риоя этиш мақсадида ер участкаларининг фойдаланиш мақсадини аниқлаштириш, шаҳарсозлик регламентлари талабларига риоя этиш ҳамда ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва ер участкалари мулкдорларининг ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари бўйича хабардорлигини оширишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқларининг кафолатлари ва эркинлигининг рухсат этилган чегаралари шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади, улар ҳар бир ҳудудий зона учун белгиланган шаҳарсозлик регламентларида ифодаланади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда


Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб Президентимиз раислигида жорий йил 13 декабрь куни ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ва янги энергетика қувватларини ишга тушириш ҳамда навбатдагиларини қуришга бағишланган маросимдаги нутқида белгилаб берилган вазифалар ижроси учун партия олдидаги устувор масалалар муҳокама қилиняпти.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари иштирокидаги йиғилишда эҳтиёжманд аҳолини ишли қилиш, даромадини кўпайтириш, уларга манзилли ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш, ногиронлиги борлар билан ишлаш борасидаги амалий ишлар эътироф этилди.

Хусусан, бу йил ижтимоий ҳимоя бўйича қилинган 34 та муҳим янгиликка қўшимча 28 та янги ташаббус илгари сурилиб, келгуси йилда 1 миллион 200 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш учун таълим, тўгарак, касб-ҳунар, тиббиёт масалаларини ҳал қилиш ва яшаш шароитини яхшилаш зарурлиги, шунингдек, 2025 йилда камбағаллик юқори 1 мингта маҳаллада биттадан оилавий боғча фаолиятини йўлга қўйиш, оилавий боғча ўринларини 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилиниши ва боғча тўлови қисман қоплаб берилиши аҳолини манзилли ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада ривожлантириши алоҳида қайд этилди.

Фракция аъзолари давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббуслари ва ижтимоий ҳимоя соҳасида белгилаб берган вазифалари партия сайловолди дастуридаги устувор вазифалар ижросига ҳам хизмат қилишини алоҳида таъкидлашди. Зотан, ЎзЛиДеП камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилалар даромадларини ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашни ўзининг устувор вазифаси деб билади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг энергетика соҳасидаги ислоҳотлар янги босқичга олиб чиқиш бўйича белгилаб берган вазифалари аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди.

Хусусан, 2030 йилга қадар яна 19 минг мегаватт “яшил қувват”лар барпо этилиб, қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказиш, 2025 йилда 3,4 минг мегаваттли 18 та қуёш ва шамол станциялари ҳамда 1,8 минг мегаваттли сақлаш тизимлари ишга тушириш, ва бунинг натижасида келгуси йили “яшил энергия” ишлаб чиқариш ҳажмлари 12 миллиард киловатт соатга етказиш каби вазифалар мамлакатимиз энергетика соҳасида катта ўзгаришларга замин яратиши таъкидланди.

Келгуси 2 йилда хусусий тадбиркорлар билан бирга 2 мингдан ортиқ кичик ва микро-ГЭСлар ташкил қилиш бўйича катта дастур амалга оширилиши ва бундан кейин ҳам соҳага хусусий сектор кириб келишини рағбатлантириш – электр энергияси бозорини ташкил этиш бўйича муҳим ўзгаришлар экани қайд этилди.

ЎзЛиДеП "Яшил иқтисодиёт", "Яшил энергетика" йўналишларидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни ўзининг устувор вазифа сифатида белгилаган. Шу боис фракция аъзолари бу йўналишдаги янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашини билдириб ўтдилар.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик субъектлари айнан бир ҳуқуқбузарлик учун бир неча маротаба жавобгарликка тортилишининг олдини олиш ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

🗣️ Қонун лойиҳаси солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини адолатлилик тамойили асосида белгиланиши натижасида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга ҳамда уларнинг зиммасига ортиқча харажатларни олдини олишга имконият яратади.

🗣 Бундан ташқари, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини адолатлилик тамойили асосида белгиланиши натижасида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга бу ўз навбатида тадбиркорлик субъектлари олдидаги мажбуриятларни камайишига ва айланма маблағларининг ўз ихтиёрида қолишига хизмат қилади.

✔️ Фракция йиғилишда қонун лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазалар тингланиб, тегишли қарор қабул қилинди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM