O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
31.3K photos
3.45K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилояти бўйича беш стратегик мақсади.

Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш

#Mirziyoyev #uzlidep #Navoiy

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилояти бўйича беш стратегик мақсади.

Одамларни арзон ва сифатли уй-жой ҳамда зарур инфратузилма билан таъминлаш

#Mirziyoyev #uzlidep #Navoiy

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилояти бўйича беш стратегик мақсади.

Аҳоли даромадларини ошириш ва маҳаллани марказий бўғинга айлантириш

#Mirziyoyev #uzlidep #Navoiy

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилояти бўйича беш стратегик мақсади.

Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш

#Mirziyoyev #uzlidep #Navoiy

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилояти бўйича беш стратегик мақсади.

Сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш

#Mirziyoyev #uzlidep #Navoiy

O'zLiDeP расмий канали
“Янги Ўзбекистон”нинг етти йиллик ташаббуслари.

Саноат тармоқларини ривожлантириш

#Mirziyoyev #uzlidep #Navoiy

O'zLiDeP расмий канали
9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун

#uzlidep #bugungikun #Navoiy

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☝️ Аввал хабар берганимиздек, сайловчиларнинг имзоларини тўплаш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.

☑️ Мазкур сиёсий жараён Навоий шаҳридаги “НКМК” АЖга қарашли тиббий санитария қисмида ҳам ташкил қилинди.

🔹 Унда партиянинг Навоий вилоят Кенгаши ходимлари томонидан тиббиёт соҳаси вакилларига жорий йилги сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари, Сайлов кодексига мувофиқ бўлажак сайловларнинг ўтказилиш тартиби тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

🔸 Шунингдек, шу куннинг ўзида мамлакатимиздаги энг йирик ишлаб чиқариш мажмуаларидан бири бўлган “НКМК” АЖга қарашли “Қизилқум” кон бошқармаси ҳамда Конимех туманида жойлашган “Кармана алфа газсервис” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қўйиш шахобчасида ҳам имзо йиғиш тадбирлари олиб борилди.


Имзо йиғиш ишлари жойларда давом этмоқда.

#uzlidep #imzo #navoiy

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#uzlidep_21yoshda

Аёллар сиёсат бобида ҳам фаол


😎 Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиалида O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши томонидан “Жамиятда “Аёл сиёсатчи” образи тўғрисида ижобий фикрни шакллантириш” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

📢 Унда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган аёллар ва уларга яратилган имкониятлар, юртимизда гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланишича, Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинган. 2030 йилга келиб вазир ва вазирга тенглаштирилган лавозимларда хотин-қизлар улуши 15 фоизга, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида раҳбарлик (ҳокимлар) лавозимидаги хотин-қизлар улуши 20 фоизга, илмий, муҳандислик, ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳалари битирувчилари орасида 10 фоизга, юридик маслаҳатхона ташкил этиб, унга раҳбарлик қилаётган хотин-қизлар улуши 25 фоизга, иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш секторларида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг улуши 15 фоизга ошиши назарда тутилган.

– Авваллари аёллар билан ҳеч кимнинг иши бўлмаган. Ҳаттоки аксарият ота-оналар уларнинг олий таълим муассасаларида ўқишига ҳам рухсат бермаган. Уларни фақатгина ўқитувчилик, шифокорлик, тикувчилик ва пазандачиликка ўқитишган ёки мактабни тугатиши билан турмушга беришган, – дейди “Саодат сари” ижтимоий кўмак маркази нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Шалола Шокирова. – Бугун эса вазият ўзгарди. Кейинги вақтларда давлат бошқарувида раҳбарлик курсини эгаллаётган аёллар сафи йил сайин ортиб бормоқда. Бугунги хотин-қизлар орасида депутатлар, сенаторлар, вазирлар, Бош вазирлар ва ҳатто мамлакатнинг биринчи шахси – Президентлар ҳам бор. Аслида аёл жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши керак. Шу нуқтаи назардан олиб қарасак, юртимизда хотин-қизларимиз учун давлатимиз томонидан барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Турли соҳаларда эркаклар билан тенг шароитларда меҳнат қилмоқда, уларга имтиёзли шартларда имкониятлар берилмоқда. Раҳбарлик лавозимларида ҳам ўзларини кўрсатиб, сиёсат бобида ҳам тенгсиз эканликларини исботлашмоқда.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасида ҳам хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги алоҳида белгилаб қўйилган.

– Жамиятда аёлларнинг фаоллиги ва ўрнини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашига ЎзЛиДеП дан сайланган депутат Маҳфуза Ҳамроева. – Жумладан, ўтган галги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлган сайловларда кўрсатилган номзод хотин-қизларнинг сони 30 фоиз этиб белгиланган бўлса, бу йилги сайловларда бу кўрсатгич камида 40 фоиз қилиб белгиланди. Аслида аёлларимизнинг сиёсат билан шуғуллангани бугун ёки кеча бошланган эмас. Тўмарис, Темурий маликалар – Бибихоним, Гавҳаршодбегим, Хонзода бегим, Гулбадан бегим, Мумтоз Маҳал, Жаҳон Оро бегим ва Аврангзеб Оламгирнинг қизи – Зебуннисо бегим, ҳаммамизга маълуми машҳур Нодирабегим кабиларнинг сиёсат бобида амалга оширган ишларини тарихдан яхши биламиз. Бугун халқ депутатлари вилоят Кенгашида фаолият бошлаган 40 нафар депутатнинг 13 нафари ёки депутатларнинг 32,5 фоизини хотин-қизлар ташкил этаётгани ҳам аёлларимизнинг юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлигига бефарқ эмасликларини билдиради.

Тадбирда иштирокчилар ўзларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.


#uzlidep #navoiy

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Навоий машинасозлик заводида тарғибот тадбири ташкил этилди

😎 Партиямиз аъзолари сафини янада кенгайтириш ҳамда кенг жамоатчиликка партиянинг ғоя ва қарашларини етказиш мақсадида OʻzLiDeP Навоий шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “НКМК” АЖга қарашли 3600 дан ортиқ ишчи-ходимлар фаолият юритаётган Навоий машинасозлик заводида тарғибот ва ташвиқот тадбири ташкил этилди.

🗣️ Унда яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятида қўшимча имкониятларни ишга солиш, иш ўрни ва инвестицияни кўпайтириш масалалари бўйича берган топшириқларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

😎 Мазкур муассасанинг 500 нафардан ортиқ ишчи-ходимлари ўз ихтиёрлари билан партиямиз сафларига аъзоликка қабул қилинди.

#uzlidep #navoiy

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Халқ ишончи-юксак масъулият

😎 OʻzLiDeP Кармана туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Юсуф Муродов қисқа муддатда ўз ташаббускорлиги ва ҳаракатчанлиги билан аҳолининг ҳурматини қозонган депутатлардан.

✔️ Унинг саъй-ҳаракати ва Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларида ташаббус кўрсатиши боис “Янгиариқ” маҳалласининг 2700 метр масофадаги ички кўчаларига асфальт ётқизилди. Натижада туман ҳокимлиги томонидан 2 миллиард 200 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди.

– Маҳалламизда 3700 нафар аҳоли истиқоматқилади, – дейди маҳалла раиси Жасур Маҳмудов. – Гарчи маҳалламиз туман марказига яқин ҳудуддажойлашган бўлсада, ички кўчаларимизнинг бирортасиасфальт қилинмаган эди. Аҳолимиз катта кўчагачиқиши учун ёзда чанг, ёғин-сочинли кунларда эса лойкўчаларда ҳаракатланишига тўғри келарди. Депутатимиз ташаббуси, туман ҳокимининг қўллаб-қувватлаши натижасида кўчаларимиз асфальт қилинди. 700 метр узунликдаги бир кўчамизга бетон қопламаси ётқизилди.


📍 Айни пайтда маҳалланинг айрим кўчаларга чироқлар ўрнатилмоқда. Шунингдек, 3та кўприк қайта таъмирланиб, маҳалла аҳлининг узоғи яқин бўлди.

#uzlidep #navoiy

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Халқ ишончи-юксак масъулият

😎 O'zLiDePдан Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашига сайланган депутат Юсуф Муродов аҳоли билан доимий учрашувлар ўтказиб, “Камбағалликдан фаровонлик сари” лойиҳаси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар ва ногиронлиги бўлган сайловчиларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида қатор хайрли ишларни амалга ошириб келишмоқда.

📍 Депутат томонидан ҳудуднинг инфратузилмасини яхшилаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир масалалар юзасидан 200 дан ортиқ депутатлик сўровлари чиқарилди. Унинг саъй-ҳаракати ва халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларида ташаббус кўрсатиши боис туман ҳокимлиги томонидан 2 миллиард 200 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилиб, Янгиариқ маҳалласининг 2700 метр масофадаги ички кўчаларига асфальт ётқизилди.

– Маҳалламизда бугунги кунда қарийиб 4000 нафар аҳоли истиқомат қилади, – дейди маҳалла раиси Жасур Маҳмудов. – Гарчи маҳалламиз туман марказига яқин ҳудудда жойлашган бўлсада, ички кўчаларимизнинг бирортаси асфальт қилинмаган эди. Аҳолимиз катта кўчага чиқиши учун ёзда чанг, ёғин-сочинли кунларда эса лой кўчаларда ҳаракатланишига тўғри келарди. Депутатимиз ташаббуси, туман ҳокимининг қўллаб-қувватлаши натижасида кўчаларимиз асфальт қилинмоқда. 700 метр узунликдаги бир кўчамизга бетон қопламаси ётқизилди.


#uzlidep #navoiy

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 OʻzLiDeP Навоий вилоят Кенгаши томонидан депутатлар, тадбиркорлар ва мутасадди ташкилотлар ходимлари иштирокида “Огоҳ бўлинг-ис гази” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилиб, аҳоли хонадонларида соҳа мутахассислари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

#uzlidep #navoiy

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида бир гуруҳ талаба ёшлар партия кадрлар захирасига танлаб олинди

😎 O'zLiDeP Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти ташаббуси билан “Profiy Unversity” талаба-ёшлари иштирокида “O'zLiDePнинг Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

🔼 Тадбирда Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати, техника фанлари доктори, профессор Ш.Носирова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси М.Фармонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси А.Абдуғаниев ва партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари иштирок этишди.

🗣️ Мулоқот давомида мазкур даргоҳнинг талаба ёшлари партия вакилларига бир қатор саволлар, таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билан юзланди.

✔️ Якунда 17 нафар ўқитувчи ва талабалар партия сафига қабул қилиниб, талабаларнинг 6 нафари “Янги авлод кадрлари” захирасига қабул қилинди.

#uzlidep #navoiy

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
OʻzLiDeP раиси Навоий вилоятидаги “Thompson School”фаолияти билан танишди

😎 OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилтк палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди.

✔️ Хусусан, партия етакчиси Навоий шаҳрида давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган “Thompson school”да бўлиб, ушбу мактабда ёшларга таълим олиш учун яратиб берилган имкониятлар билан яқиндан танишди.

🔗 Батафсил

#uzlidep #navoiy

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz

😎 OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар фаолияти билан танишдилар.

#uzlidep #navoiy

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz #UzA

Партия етакчиси турли соҳа вакиллари билан учрашди

😎 O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси ва Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари Навоийда бўлиб, турли соҳа вакиллари билан учрашди.

🗣️ Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда таъкидланганидек, партия барқарор иш жойларини яратиб, камбағалликни қисқартириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқиш, туман, шаҳар ва маҳаллаларнинг мастер-режалари устида ишлашда депутатлик гуруҳи жамоатчилик назоратини кучайтирган ҳолда бу борада олиб борилаётган ислоҳотларнинг кўлами ва қамровини янада оширишни устувор вазифа, деб билади.


🔗 Батафсил

#uzlidep #navoiy

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz

Ишчи гуруҳ ўрганишлари
ОАВ нигоҳида

😎 O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва бир гуруҳ соҳа мутахассислари Қизилтепа туманида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

#uzlidep #navoiy

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM