O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.94K subscribers
29.3K photos
3.13K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
#Live

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда бир қатор қонун лойиҳалари ҳамда муҳим масалалар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Дастлаб фракция аъзолари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига нутқи ва ундан келиб чиқиб фракция олдидаги вазифаларни муҳокама қилишди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#live

😎 ЎзЛиДеП фракцияси мажлисида депутатлар “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва Бюджетномани кўриб чиқишмоқда.

Таъкидланганидек, 2025 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси ва 2026-2027 йиллар учун бюджет мўлжаллари асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози асосида ишлаб чиқилган.

Хусусан, 2025 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 6 фоиз ўсиши прогноз қилинган. Ялпи ички маҳсулотнинг кўзланган ўсиш суръатлари саноатда ишлаб чиқаришни 6,1 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,1 фоизга, хизматлар соҳасида 5,4 фоизга ўсиши ҳисобига таъминланиши прогноз қилинмоқда.

Мазкур ривожланиш кўрсаткичларига ҳар бир соҳада бошланган таркибий ислоҳотларни сифатли давом эттириш орқали эришиш мақсад қилинган.

Давлат бюджетининг ўрта муддатга мўлжалланган прогноз параметрлари ва 2025 йил учун бюджет лойиҳаси “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадларга уйғунликда, яъни уларни бажариш вазифасидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#live

😎 2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети тақчиллигининг юқори чегараси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз ёки 49,3 трлн сўм миқдорида белгиланмоқда.

Бунда, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари 32,4 трлн сўм ёки прогноз қилинаётган ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2 фоиз миқдорида тақчиллик билан режалаштирилган.

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг тақчиллиги Давлат ички ва ташқи қарзларини жалб қилиш, давлат активларини хусусийлаштириш ҳисобидан тушадиган маблағлар ва бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши кўзда тутилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#live

😎 Йиғилишда ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари бош молиявий ҳужжат лойиҳасини қизғин муҳокама қилиб, партия сайловолди дастури, мақсад ва ғояларидан келиб чиққан ҳолда қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди. Депутатларимиз томонидан кўтарилган барча масалалар юзасидан қонун ташаббускорлари атрофлича тушунтиришлар беришди.

Қизғин баҳс-мунозара ва савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#live

😎 ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Атхам Назирқулов қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган ҳолда лойиҳада товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ имтиёзлари бекор қилинишининг мамлакат экспорт салоҳиятига таъсирига оид ўз фикрини билдирди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
#Live

😎 Тадбирда фракциямиз аъзолари янгиланган Конституциямизда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёт сифатини ошириш, ҳар ким уй-жойга эга бўлишини таъминлаш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор нормаларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритишди. Партиямиз сайловолди дастуридаги вазифалар янгиланган Конституциямизда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этдилар.

📌 Давра суҳбатида Бош Қомусимизда белгилаб берилган ушбу нормалар юзасидан фикр билдирилиб, унинг мазмун-моҳиятини халқимизга аниқ ва содда тарзда тушинтириш кераклиги бўйича вазифалар белгилаб олинди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

☑️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда малакатимиз ҳаётига дахдор бўлган қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Хусусан:

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги,

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига заргарлик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги,

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги,

«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги,

«Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги,

«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги «Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 111-моддасига активларни репатриация қилиш талабларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш киритиш ҳақида»ги,

«Қурилишда чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш чоралари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги,

«Ер участкаларидан фойдаланиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги,

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамланишига қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги каби қатор қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилиниши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда


Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритилиб, жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Ушбу ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, ёндош ҳудуддан чиқиб, жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакни бўшатган ҳолда, йўлнинг қатнов қисмига ўтаётган транспорт воситаларига йўл бермаслик – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида жарима белгиланмоқда.

Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларида жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш тартиби назарда тутилмоқда.

Унга кўра, мазкур йўлакдан фақат йўналишли жамоат транспорти воситалари ҳаракатланиши ҳамда бошқа транспорт воситалари ушбу йўлакда ҳаракатланиши тақиқланиши, фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ҳамда бурилиш жойига кўпи билан 50 метр масофада (ёки яқин узуқ-узуқ чизиқли жойгача) ҳаракатланиши мумкинлиги белгиланмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун қўлланиладиган 50 фоизлик жарима қўллаш тартиби бекор қилинмоқда

Фракция йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 111-моддасига активларни репатриация қилиш талабларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси ҳам қизғин муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун қўлланиладиган уч босқичли жами 50 фоизлик жарима қўллаш тартибини бекор қилиб, унинг ўрнига қайтмаган активларнинг 20 фоизи миқдорида бир марталик молиявий жаримани қўллаш тартиби жорий этилмоқда.

Мазкур қонун ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларни қисқартириш ҳамда тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратишни таъминлайнади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

"Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган тадбиркорларга солиқ имтиёзларини бериш кўзда тутилмоқда

ЎзЛиДеП фракциясида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига заргарлик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Лойиҳада “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари учун белгиланган солиқ имтиёзлари “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этилиши белгиланмоқда.

“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари ҳамда ер участкалари мол-мулк ва ер солиғидан озод этилиши кўзда тутилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Кредитлаш соҳасидаги фирибгарлик жиноятларидан ҳимоя қилиш тизими мукаммаллаштирилмоқда

“Ўзбекистон Республикасининг “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Қонунига кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишдаги қизғин муҳокамалардан сўнг маъқулланди.

Қонуннинг асосий мақсади – аҳолини кредитлаш соҳасидаги фирибгарлик жиноятларидан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг хабарисиз улар номига кредит расмийлаштириш ҳамда масофадан туриб онлайн кредит маблағларини ечиб олиш ҳолатларини бартараф этишдан иборатдир.

Қонун қабул қилинса, жисмоний шахс ўзларининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битимини расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида кредит бюросига ариза киритиш орқали у билан кредит битимини тузишни тақиқлаши мумкин бўлади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM