O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.5K subscribers
29.9K photos
3.23K videos
52 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
ЎзЛиДеП Самарқанд туман Кенгаши биносида партия депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Унда партия депутатлик гуруҳининг 2024 йил биринчи ярим йилдаги фаолияти ҳамда навбатдаги устувор вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ботиров депутатларнинг фаоллигини ошириш, давлат ва жамият аҳамиятидаги дастурлар ижросига янада масъулият билан ёндашиш муҳим вазифа эканини қайд этди.

Таъкидлаш керак, ҳисобот даврида O’zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан 2024 йилда 10 маротоба эшитувлар ташкил қилиниб, муҳим ва долзарб масалалар юзасидан 15 та жамоатчилик назорати тадбирлари амалга оширилди.

Мажлис якунида ЎзЛиДеП Самарқанд туман Кенгашининг навбатдаги вазифалари бўйича қарор қабул қилинди.

#uzlidep #deputatlik_eshituvi

@uzlidep