O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.54K subscribers
29.9K photos
3.22K videos
52 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг сессиясида қатор масалалар муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14807

Сессия кун тартибига кўра 5 та муҳим масала, хусусан, қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, саноат ва тадбиркрликни ривожлантириш, жорий ўқув йилига тайёргарлик кўриш, ёшлар билан ишлаш, аҳолини тадбиркорлик қилиши учун ажратилаётган кредит ва субсидиялар, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

#uzlidep #sessiya #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг сессиясида долзарб масалалар муҳокама этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14816

Сессия кун тартибига 2 та масала киритилиб, сессия йиғилишида Гулистон шаҳрида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги тўғрисида ҳамда Гулистон шаҳридаги таълим муассасаларининг 2023-2024-ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва таълим сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

#uzlidep #sessiya #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзаобод тумани Кенгашининг 70-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари Актам Хаитов, Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман мутасадди раҳбарлари иштирок этди.

Сессия кун тартибига кўра 2 та муҳим масала, хусусан, қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ҳолатти ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

#uzlidep #sessiya

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистон шаҳар Кенгашининг 81-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосари Актам Хаитов, Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, ва бошқа масъул рахбарлар иштирок этди.

Сессия йиғилишида Гулистон шаҳрида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги тўғрисида ҳамда Гулистон шаҳридаги таълим муассасаларининг 2023-2024-ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва таълим сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

#uzlidep #sessiya

O'zLiDeP расмий канали
Ҳудудий инвестиция лойиҳаларни жалб қилиш борасидаги ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14914

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг 82-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибига 2та асосий масала - 2023 йилнинг ўтган даври давомида ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиши, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда экспорт прогнозларининг бажарилиши ҳамда 2023-2024 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Ҳудудда инвестициларни жалб қилиш борасида ишлар тизимли йўлга қўйилмаганлиги, масъуллар томонидан бу борада суст иш олиб борилаётганлиги танқид остига олинди.

Куз-қиш мавсумида электр энергиясини ишлаб чиқариш барқарорлигини сақлашга алоҳида эътибор қаратилди.

А.Хаитов сессия кун тартибига киритилган масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликларга тўхталиб ўтди.

#uzlidep #sessiya

O'zLiDeP расмий канали
Мирзаободда саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14916

Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг 71-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туманда саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Муҳокамалар давомида туманда кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш, ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишларида камчиликлар борлиги танқид остига олинди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатларнинг саволларига мутасадди ходимларнинг жавоблари тингланди, соҳада йўл қўйилган камчиликлар юзасидан муҳокамалар олиб борилди, уларни бартараф этиш юзасидан сессиянинг тегишли қарори қабул қилинди.

#uzlidep #sessiya

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибига 2 та асосий масала - 2023 йилнинг ўтган даври давомида ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиши, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда экспорт прогнозларининг бажарилиши ҳамда 2023-2024 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

#uzlidep #sessiya

O'zLiDeP расмий канали
Мирзаобод тумани сессиясида мутасадди раҳбарлар ишига танқидий баҳо берилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15145

Асосан 2 та масала, яъни Мирзаобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларнинг ҳолати ҳамда келгусида белгиланган асосий вазифалар тўғрисида ва Мирзаобод туманида сув русурсларидан унумли фойдаланишда замонавий сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш ҳолати бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги муҳокама этилди.

#uzlidep #Xaitov #sessiya

O'zLiDeP расмий канали
Ромитанда оилавий тадбиркоорликни ривожлантириш дастурларининг ижроси қай аҳволда?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15151

Сессия йиғилишида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида туманда олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими биринчи ўринбосари А.Очиловнинг ҳисоботи тингланди.

#uzlidep #sessiya

O'zLiDeP расмий канали
Бухоро вилоят кенгаши сессиясида оилавий тадбиркорлик масаласи муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15215

Оилавий тадбиркорликни давр талаблари даражасида ривожлантириш масаласида бир қатор ечимини кутиб қолган муаммолар ҳам йўқ эмас. Баъзи маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари томонидан ишлаб чиқаришнинг қатор йўналишларини пухта билмасликлари, ўз ҳудудларини тўлиқ ўрганиб чиқмаганликлари юзасидан эътирозли фикрлар билдирилди.

Фуқароларда ҳуқуқий саводхонликнинг етишмаслиги, тадбиркорлик кўникмалари йўқлиги банклар томонидан ажратиладиган кредитлардан унумли фойдаланишга тўсқинлик қилаяпти.

#uzlidep #sessiya #oilaviytadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали