O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.92K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Деҳқонободлик депутатлар билан мулоқот қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15794

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Деҳқонобод туманида бўлиб, сайловчилар билан мулоқотда бўлди, аҳоли даромадларини ошириш борасида ҳудудда амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Партия етакчиси дастлаб халқ депутатлари Деҳқонобод туман Кенгаши депутатлари билан учрашув ўтказди, уларнинг таклиф ва фикрларини, депутатларга аҳоли вакиллари томонидан илгари сурилаётган масалалар билан танишди.

Учрашув давомида Актам Хаитов Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган янги қонунлар, жумладан, ер участкаларига бўлган мулк ва ижара ҳуқуқини эътироф этишга қаратилган қонуннинг мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтирди. Мазкур қонун билан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишнинг аниқ тартиби белгиланаётгани таъкидланди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
Деҳқонободлик томорқачилар ковракдан йилига 150 миллион сўмгача даромад топяпти

👉 Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Деҳқонобод туманидаги “Қодир бахши Раҳимов” маҳалласида бўлиб, аҳолининг томорқа хўжалигидан қай даражада фойдаланаётганлигини ўрганишди.
Мазкур маҳалладаги Қур Даҳна қишлоғида 120 та оила мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти коврак етиштириш билан шуғулланишар экан. Абдурасул бобо Раҳимов қишлоқда биринчилардан бўлиб, коврак етиштиришни йўлга қўйганлардан.

Бугунги кунда унинг юздан ортиқ шогирди ковракчилик билан шуғулланиб, мўмайгина даромад топмоқда. Қудрат Солиев ўтган йили 50 сотих майдондаги ковракдан 100 млн сўм даромад қилган. 15 минг дона кўчат етиштириб, ҳамқишлоқларига сотган.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Нишонда картошкачилик ривожланмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15797

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Нишон туманидаги Орзу бўстони маҳалла аҳолисининг томорқачилик тажрибаси билан танишди.

Суҳбат давомида маҳаллада мини техникани кўпайтириш, уруғ ва кимёвий воситалар таъминоти борасида кўтарилган масалаларни ҳал этиш чоралари белгиланди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
Асаларичиликни пахтаободликлардан ўрганинг!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15807

Спикер ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи аъзоларида “Пахтаобод” маҳалласида яшовчи тажрибали асаларичи Муродилла Саидов яратган ихтиро катта қизиқиш уйғотди.

Мазкур “Асалари боқиладиган кўчма уй” автомашина ёрдамида ҳаракатланиб, 50 қути асаларини ўз бағрига сиғдира олади. Хонадон соҳиби агар буюртма қилишса, ёш асаларичиларга 50 қути асалариси билан мазкур мосламани сотишини билдирди.

Актам Хаитов пахтаободликларнинг асал етиштириш борасидаги тажрибасини бутун мамлакат бўйлаб оммалаштириш юзасидан ўз таклифлини берди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15822

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, инвестиция соҳасини янада ривожлантириш партиямиз ғоя ва мақсадларидан бири бўлиб, партиямиз ва фракциямиз ушбу йўналишда амалга оширилаётган барча ислоҳотларда фаол иштирокчиси бўлди. Янги таҳрирдаги “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун қабул қилинишида ҳам партия ва фракциямизнинг муносиб фаоллиги бўлади.

Давлатимиз раҳбари форумда иқтисодиётда чуқур трансформация жараёнлари, қулай инвестиция ва бизнес муҳити ҳамда саноатда юқори қўшилган қийматни яратиш изчил давом эттирилишини таъкидлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича бешта муҳим устувор йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, “яшил” энергетика, банк-молия соҳаси, фойдали қазилмалар, мамлакатнинг IT трансформацияси ҳамда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Партиямиз, давлатимиз раҳбари қайд этган, бешта устувор йўналишдаги вазифаларни амалга ошириш борасида ҳам фаол иш олиб боради. Бу борада ўнинг узоқ муддатли аниқ чора-тадбирлар режасини белгилаб олади.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

@uzlidep
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15830

Актам Хаитов Бухоро вилояти Жондор туманида маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия ҳамда МФЙ фаоллари билан учрашди, уларнинг таклиф ва фикрларини тинглади, аҳоли вакиллари томонидан илгари сурилаётган масалаларни ўрганди.

Учрашув давомида айни кунларда мамлакатимизда инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшилаш, бу йўлдаги тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш, юртимизда иқтисодиётни эркинлаштириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, тадбиркорлар учун имкониятларни ҳар томонлама кенгайтириш мақсадида ўтказилган Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми хусусида ҳам тегишли фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Кенг қамровли ҳамкорлик даражасига эришиш йўлида

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15880

Умуман олганда, Ўзбекистон ва Малайзия музокаралари натижалари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперацияси йўналишларида кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. Малайзия Бош вазирининг мазкур тарихий ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очиши ва уларнинг ривожланишига кучли суръат бағишлайди.



Стремление
достичь уровня всеобъемлющего партнерства

👉https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15880

В целом считаем, что итоги узбекско-малайзийских переговоров послужат углублении многопланового сотрудничества в сферах инвестиционного партнерства, кооперации ведущих компаний в сферах инноваций, промышленности, зеленой энергетики, нефтехимии, электротехники и электроники, фармацевтики и других. Прошедший исторический визит Премьер-министра Малайзии открывает новую страницу в истории двусторонних отношений и придаст мощный импульс их развитию.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Таълим даргоҳида истеъдодли ўқувчи-ёшлар билан учрашув ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15905

Актам Хаитов Андижон вилоятига ташрифи мобайнида Булоқбоши туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлди.

Таълим даргоҳида педагог ўқитувчилар ҳамда истеъдодли ўқувчи-ёшлар билан учрашган партия етакчиси ўзаро самимий мулоқот руҳида кечган суҳбатда юртимиз эгалари бўлган ёшларга кўрсатилаётган эътибор бугун ҳар қачонгидан ҳам юқори поғонага кўтарилганини эътироф этди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Партия электорати ҳамда аҳоли билан мулоқотлар қилинди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15908

Актам Хаитов Фарғона вилоятига ташрифи мобайнида Қува ҳамда Учкўприк туманларида бўлиб, омилкор деҳқон ва боғбонлари билан мулоқотда бўлди.

Қува туманидаги миришкор боғбонлардан бири Ўткирбек ака хонадонида бўлган партия лидери унинг мўъжазгина гулбоғини кўздан кечирди.

Партия етакчиси Қўқон эркин иқтисодий зонасида ҳам бўлиб, бу ерда партия фаоллари депутатлар, жамоатчилик вакиллари, нуроний ва фахрийлар, тадбиркорлар, турли соҳа вакиллари, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, фермерлар, томорқа ер эгалари билан учрашди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15954

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия ва депутатлик гуруҳининг жорий йилдаги фаолияти ҳамда навбатдаги устувор вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов иштирок этди. Партия етакчиси ўз сўзида депутатларнинг фаоллигини ошириш, давлат ва жамият аҳамиятидаги дастурлар ижросига янада масъулият билан ёндашиш муҳим вазифа эканлигини алоҳида қайд этди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Нукуслик ёшлар билан мулоқот килинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16014

Нукус шаҳар “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов мазкур марказда бўлди.

Партия етакчиси Актам Хаитов барча ёшларни 30 июнь Ёшлар куни байрами билан табриклаб, Янги Ўзбекистонни қуришда ёшларнинг ўрни, мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор катта эканлигини алоҳида эътироф этди.

Учрашувда партия етакчиси ва депутатлар Президентимизнинг ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган бир қатор устувор вазифалар эртанги кунимизнинг давомчилари бўлган ёшларга қаратилаётган эътиборнинг яна бир далили эканлигини ҳаётий мисоллар билан таъкидлаб ўтди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нукуслик ёшлар билан мулоқот килинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16014

Нукус шаҳар “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов мазкур марказда бўлди.

Партия етакчиси Актам Хаитов барча ёшларни 30 июнь Ёшлар куни байрами билан табриклаб, Янги Ўзбекистонни қуришда ёшларнинг ўрни, мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор катта эканлигини алоҳида эътироф этди.

Учрашувда партия етакчиси ва депутатлар Президентимизнинг ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган бир қатор устувор вазифалар эртанги кунимизнинг давомчилари бўлган ёшларга қаратилаётган эътиборнинг яна бир далили эканлигини ҳаётий мисоллар билан таъкидлаб ўтди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси партия фракцияси йиғилишида ҳам атрофлича муҳокама қилиниб, қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Мазкур ҳужжат билан қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш, кооператив аъзолигига қабул қилиш, назорат қилиш, ташқи аудит, бошқариш, қайта ташкил этиш ва тугатиш давлат ва кооперативлар ўртасидаги ҳамда мулкий муносабатларни тартибга солиш масалалари белгиланмоқда.

Шунингдек, белгиланаётгаан нормалар кичик ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат томонидан шарт-шароитлар яратиш, молиялаштириш бўйича рағбатлантирувчи чора-тадбирларни қўллаш масалаларини кўзда тутади.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep