Ишбилармон аёллар маҳаллабай сараланяпти
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16013
#uzlidep #ishbilarmon_ayol
@uzlidep

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16016
Шу йил 29 июнда Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия ҳудудий кенгашлари раҳбарлари ва фаоллари иштирок этди.
#uzlidep #siyosiy_kengash

Президентимиз бир гуруҳ ёшларни тақдирлади. Мукофотланганлар орасида O’zLiDeP Ёшлар қанотининг ҳам фаоллари борлиги бизни янада руҳлантирди.
Фурсатдан фойдаланиб, O'zLiDePнинг бир миллиондан ортиқ аъзолари номидан давлат мукофотига сазовор бўлган ёшларни табриклаймиз!
Қуйида давлат мукофоти билан тақдирланган O’zLiDeP фаоллари рўйхати билан танишишингиз мумкин
👇👇👇
https://uzlidep.uz/news-of-party/16017
#uzlidep #yoshlarkuni #davlatmukofoti

Мамлакатимизнинг барча ёшларини 30 июнь - Ёшлар куни билан самимий муборакбод этамиз!
#uzlidep #yoshlar_kuni
@uzlidep
#uzlidep #yoshlar_kuni
@uzlidep
Forwarded from Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Ассалому алайкум, қадрли ёшлар!
Сизларни – келажагимиз эгаларини O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси номидан бугун мамлакатимизда кенг нишонланаётган Ёшлар куни билан муборакбод этамиз!
Давлатимиз раҳбарининг беқиёс ғамхўрлиги туфайли мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг янги босқичи бошланди. Йигит-қизларимиз баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши, жамиятда қизғин фаолият юритиши учун зарур барча шарт-шароит муҳайё қилинди.
Сиз – ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар келгусида ҳам изчил давом этади.
Куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида Ёшлар масалалари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида сиз ёшларга қарата катта ишонч билдириб, янада кўпроқ имтиёз ва имкониятлар яратиб беришни таъкидлаб ўтди.
Эндиликда ёшларни катта даромад келтирадиган касбларга ўргатиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ҳам катта ўзгаришлар бўлишлиги, бунинг учун ҳар йили 100 миллион доллар ажратилиши ёшларимиз учун янги имкониятларни очиб беради.
Албатта, бундай рағбат ва эътиборга миннатдорлик сифатида сизлар илм-фан, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда янада каттароқ ютуқларни қўлга киритасизлар!
Азиз ёшлар, сиз она Ватанимизнинг, элу юртимизнинг мустаҳкам ишончи, порлоқ келажаги, эртамизнинг умидисиз! Сизларни байрам билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, фаолиятингизда ютуқ ва омадлар тилаймиз.
@a_xaitov

Нукуслик ёшлар билан мулоқот килинди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16014
Нукус шаҳар “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов мазкур марказда бўлди.
Партия етакчиси Актам Хаитов барча ёшларни 30 июнь Ёшлар куни байрами билан табриклаб, Янги Ўзбекистонни қуришда ёшларнинг ўрни, мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор катта эканлигини алоҳида эътироф этди.
Учрашувда партия етакчиси ва депутатлар Президентимизнинг ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган бир қатор устувор вазифалар эртанги кунимизнинг давомчилари бўлган ёшларга қаратилаётган эътиборнинг яна бир далили эканлигини ҳаётий мисоллар билан таъкидлаб ўтди.
#uzlidep #Xaitov

Ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтиришда барчамиз масъулмиз
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16015
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари бўлими, O`zLiDeP Сергели туман Кенгаши ҳамда Тошкент касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA) билан ҳамкорликда 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан “Ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлари!” шиори остида ёшларга замонавий касб турларини ўргатиш мақсадида “Келажакка касб-ҳунар билан” мавзусида тадбир ташкил қилинди.
#uzlidep #yoshlar

🔴 #LIVE
Ўзбекистон-Мўғулистон саммити: икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очишга қатъий интилишнинг ифодаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқа. Унда дастлаб Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг 23-26 июнь кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифининг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.
Икки давлат раҳбарларининг музокаралари натижасида жорий ишларнинг аҳволи чуқур таҳлил қилинди, устувор йўналишлар белгилаб олинди, кенг кўламли ҳамкорликнинг янги кун тартиби келишиб олинди. Томонлар шунингдек минтақавий ва халқаро тузилмалар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасида яқин алоқалар ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олди. Савдо-иқтисодий ва саноат кооперациясини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш ва юк ташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш музокараларнинг муҳим мавзуси бўлди.
Учрашувда томонлар тарих, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади, шунингдек, жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб икки мамлакат фуқаролари 30 кунгача визасиз саёҳат қилиши мумкинлигини олқишлади.
Яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини, биринчи навбатда, харидоргир маҳсулотлар тури ва етказиб бериш ҳажмини кенгайтириш ҳисобига сезиларли даражада ошириш вазифаси қўйилди. Жорий йилда икки давлат пойтахтларида ўзаро савдо уйлари очиш, саноат кўргазмаларини ташкил қилиш режалаштирилган. Бундан ташқари, тузилаётган эксперт гуруҳи доирасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳаси ва етказиб бериладиган товарлар рўйхати, шунингдек, бозорларга кириш шароитларини ўзаро енгиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланади.
Умуман олганда, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи иқтисодий кун тартибидаги барча масалаларни самарали ҳал этиш ва лойиҳаларни жадаллаштиришга хизмат қилади.
#uzlidep #fraksiya

Ёшлар мамлакатимизнинг ишончи ва таянчи, келажагимиз бунёдкорларидир
Фракция аъзолари куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларга эътибор қаратдилар.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда сўнгги етти йил ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқаришда “катта сакраш даври” бўлганини таъкидлаб, шу етти йил ичида ёшларга оид юздан зиёд қонун ва қарорлар қабул қилингани ва кўплаб имтиёзлар тақдим этилганини қайд этди.
Йиғилишда ёшларга катта ишонч билдирилиб янада кўпроқ имтиёз ва имкониятлар яратиб берилиши таъкидланди. Эндиликда ёшларни катта даромад келтирадиган касбларга ўргатиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ҳам катта ўзгаришлар бўлади. Бунинг учун ҳар йили 100 миллион доллар ажратиладиган бўлди. Инвестиция вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар агентлигига ўтказилиши эса тарихий воқеа.
Яна бир муҳим янгилик, “Креатив саноат парклари”ни ривожлантириш учун бу йилни ўзида 10 миллион доллар йўналтирилиши маълум қилинди.
Умуман, бу йилги давлатимиз раҳбари раислигидаги ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқоти тарихий ва эсда қоларли бўлди. Зеро, Президентимиз қайд этганидек, ёшларга кўмаклашиш, уларга тўғри йўл кўрсатиш — энг хайрли ишдир.
Йиғилишда партиямиз фракцияси аъзолари давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган барча йўналишларда фаоллик кўрсатиши, ёшлар билан мунтазам ишлаш кераклиги бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олдилар.