O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
🏚Оилаларга 15 фоиз бошланғич тўлов билан 20 йилга бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида имтиёзли уйлар берилиши мумкин

⌨️ “Менинг биринчи уйим” дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

🤝Лойиҳада дастур Туркиянинг ТОКИ давлат компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилиши белгиланган

Ушбу дастурнинг 1-босқичи тажриба-синов тариқасида Зангиота тумани “Туркистон” МФЙда амалга оширилади.

Уй-жойлар аҳолига имтиёзли ва бозор шартларда реализация қилинади;

Уй-жойлар охирги 5 йилда мулк ҳуқуқи асосида уй-жойга эга бўлмаган оилаларга, 15 фоиз миқдорда бошланғич тўлов асосида 20 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида реализация қилинади.

Муҳокама 29 ноябрга қадар давом этади
👇👇👇

https://regulation.gov.uz/uz/d/89028

#uzlidep #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
Муаммолар аниқ, ечимлар-чи?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15581

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан хусусий тиббиёт тизимида мавжуд муаммоларни аниқлаш, энг муҳими, уларнинг ечими юзасидан аниқ таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида партиянинг ҳудудий ва туман (шаҳар) кенгашлари қошида ишчи гуруҳлар тузилган. Хусусан, Наманганда фаолият кўрсатаётган ана шундай ишчи гуруҳ томонидан 18-25 февраль кунлари ўрганиш олиб борилди.

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ана шу муҳим масалалар ечимининг муҳокамасига бағишланди.

#uzlidep #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
Сенатор ёшлар бандлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15589

Хоразм вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги экспортини ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишланган мулоқот ташкил этилди.

#uzlidep #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
Қишлоқ ҳўжалиги суғуртасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15607

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни кўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда қишлоқ ҳўжалиги суғуртасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва истиқболли омиллари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Айнан қишлоқ хўжалиги суғуртаси табиий офатлар ва улар туфайли юзага келиши мумкин бўлган зарарни қоплаш кафолатларини бериши муҳимдир. Ушбу муаммоларни олдини олиш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурталаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳим аҳамият касб этади.

#uzlidep #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ ҳўжалиги суғуртасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15607

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни кўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда қишлоқ ҳўжалиги суғуртасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва истиқболли омиллари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Айнан қишлоқ хўжалиги суғуртаси табиий офатлар ва улар туфайли юзага келиши мумкин бўлган зарарни қоплаш кафолатларини бериши муҳимдир. Ушбу муаммоларни олдини олиш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурталаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳим аҳамият касб этади.

#uzlidep #muhokama

@uzlidep
Уруғликлар етиштириш ва сифатини назорат қилиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15662

“Ўзбекистонда экспортбоп ва ижтимоий аҳамиятга эга мева-сабзавотлар етиштиришда кўчат ва уруғ таъминоти” мавзусидаги давра суҳбати ташкил қилинди.

#uzlidep #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
Хоразмда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15667

Халқ депутатлари Хоразм вилояти ва Урганч шаҳар Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг ҳисоботи тингланди.

#uzlidep #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
ТЕЖАМКОРЛИК ДАВР ТАЛАБИ

👉🏻 https://uzlidep.uz/news-of-party/15695

Айрим вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан автотранспорт харид қилиши ҳолатлари жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Масалан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси томонидан 444 млн сўмга бир дона «BYD SONG PLUS» автотранспорт воситасини, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги томонидан 504 млн сўмга премиум-классдаги «BYD HAN» автомобилини ҳамда Олий Суд томонидан 1,5 млрд сўмга «йўлтанламас» «Toyota Land Cruiser 300» автомобилини ва бошқа айрим ташкилотлар ҳам шу каби автотранспорт воситаларини харид қилишаётгани шулар жумласидандир.

#uzlidep #muhokama

@uzlidep
Бюджет маблағлари ҳисобидан ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик лозим

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15793

Хабарингиз бор, бир қатор ташкилотлар қимматбаҳо автомобиллар харид қилиб, бунга бюджет маблағини сарф қилгани ҳақида ёзиб, уларни ортиқча харажатларга йўл қўймасликка чақирган эдик. Энди бўлса, баъзи давлат ташкилотлари давлат ҳисобидан қимматбаҳо мобил телефонлари харид қилишаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.

Эътибор қаратинг, Самарқанд вилояти прокуратураси 445 млн. сўмга 22 дона iPhone 14 Pro Max смартфонларини харид қилибди. Республика маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими 51 млн сўмга иккита iPhone 15 Pro Max сотиб олган. Яна бир қатор давлат ташкилотлари хусусан, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси – iPhone 14 Pro Max, 14,4 млн. сўмга, Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси – 24,7 млн. сўмга иккита Galaxy S23 Ultra смартфони, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) – 5 та iPhone 14 Pro 69,7 млн. сўмга, Кинематография агентлиги – 10 млн. сўмга битта Galaxy S22 Ultra, 19,8 млн. сўмга иккита Galaxy S22 Ultra ва 15,8 млн. сўмга битта iPhone 15 Pro, Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти (Сурхондарё) – 30,66 млн. сўмга иккита iPhone 15 Pro Max харид қилганини нима билан изоҳлаш мумкин.

#uzlidep #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида ваколатли органга юборилмаса жарима бекор қилинади

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳаси O'zLiDeP фракция йиғилишида кўриб чиқилди ва кенг муҳокама қилинди.

#uzlidep #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлик эшитуви: мактаб ва боғчалар фаолияти танқидий муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15860

#uzlidep #muhokama

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ кодексида нималар ўзгарди?

ЎзЛиДеП ва Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан “Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси бўйича амалиётда учраётган масалалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

#uzlidep #muhokama

@uzlidep
Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16060

#uzlidep #muhokama

@uzlidep
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Saylov2024 #UzLiDEP

O'zLiDeP сайловолди дастури лойиҳасига таклифлар берилди

Сайловларда сиёсий партияларнинг энг муҳим ҳужжати, дастури бу уларнинг сайловолди дастури ҳисобланади. Уларда партияларнинг келгуси беш йиллик фаолияти йўналишлари, асосий мақсад-вазифалари ўз аксини топади. Шу кунларда сиёсий партиялар томонидан ўзларининг янги сайловолди дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича жамоатчилик муҳокамалари ўтказилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/628023

ЎЗЛИДЕП ПРЕСС КЛУБИНИ ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИНГ

#muhokama

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг