O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.89K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Актам Хаитов: Президентимиз “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалалари бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

💰 Мазкур дастурларни амалга оширилишида жами 21 триллион сўм йўналтирилмоқда.

⚡️🚰 Газ, свет, йўл, сув таъминоти ва иш ўринлари масалалари бевосита ушбу дастурлар доирасида ҳал этилади.

👥Жойлардаги депутатлар биринчи навбатда энг оғир, муаммоли маҳаллаларни молиялаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратади.

💼 Маҳаллий кенгашларда энг кўп ўринга эга бўлган O’zLiDeP депутатларининг юқоридаги жараёнларда фаол иштироки таъминланади.

#uzlidep #Xaitov #obodqishloq #obodmahalla #uzbekistan24 #tahlilnoma
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Актам Хаитов: Шерободда аҳоли томорқаларидан максимал фойдаланиб анор экиладиган ҳудудларни кўпайтириш ишлари олиб борилмоқда

Шеробод ҳудудида анорчилик ривожланган. Оҳирги 4-5 йилда у юқори даражага олиб чиқилди

Бу ерларга илм кириб келаётгани ва анорчилик бўйича Шеробод тажрибасининг натижасида ўртача хосилдорликни 1,5–2 бараварга ошириш имконияти бор

Шерободнинг анорчилик ривожланмаган маҳаллаларида ҳам салкам 20 минг хонадонни қамраб олишни ўзимизга вазифа қилдик

#uzlidep #Xaitov #Surxondaryo #tashrif #tahlilnoma

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Партия раҳбари Актам Хаитовнинг Президентимиз раислигида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳосилдорликни ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар хусусида:

Еримиз, сувимиз чекланган. Президентимиз фақат ақл ва илм билан иш қилиш бўйича топшириқ берди.

Кластер ва фермерлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун эркинлик кенгайяпти. Бир-бирини танлашда фермер ҳам, кластер ҳам эркин бўлса ўртада бозор ишлайди.

Манфаатдорлик ошган сари фермерларнинг даромади кўпайса улар кўп тармоқли фермер бўлиб ҳам ерга пулини тикади, ҳам техникасини ва маҳсулотини кўпайтиради.

#uzlidep #Xaitov #munosabat #tahlilnoma

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотиб оладиган корхоналарга грантлар ажратилади.

Давлатимиз раҳбари Сайхунобод туманига ташрифлари доирасида ҳам хонадонларда бўлдилар, ҳам фаоллар билан учрашув ўтказдилар.

Сайхунобод тумани мисолида таҳлил қилинганда бу ерда энг катта заҳира ер ресурслари бўлиб, 17 мингдан ортиқ хонадон мавжуд. Уларнинг аксарияти 14-15-20-25 сотихли хонадон бўлсада лекин томорқадан даромад топиш нисбатан паст. 15 сотих томорқадан 20 млн сўм даромад билан 1 йилда чекланиб қолишяпти. Энди шуни 100 млн сўмдан ортиқ даромадга олиб чиқадиган тизим қилиняпти.

Бунда биринчи навбатда сотиб оладиган тизимига жуда катта эътибор қаратиляпти, яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотиб оладиган корхоналарга энди грандлар ҳам ажратилади.

Умуман олганда, Сайхунобод тумани тажрибаси республика бўйлаб оммалшатирилади. Мақсад аҳолининг даромадларини ошириш, фаровонлигини таъминлашдан иборат.

#uzlidep #tahlilnoma #Xaitov

@uzlidep