O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.5K subscribers
31.1K photos
3.38K videos
60 files
15.7K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Партия электорати ҳамда аҳоли билан мулоқотлар қилинди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15908

Актам Хаитов Фарғона вилоятига ташрифи мобайнида Қува ҳамда Учкўприк туманларида бўлиб, омилкор деҳқон ва боғбонлари билан мулоқотда бўлди.

Қува туманидаги миришкор боғбонлардан бири Ўткирбек ака хонадонида бўлган партия лидери унинг мўъжазгина гулбоғини кўздан кечирди.

Партия етакчиси Қўқон эркин иқтисодий зонасида ҳам бўлиб, бу ерда партия фаоллари депутатлар, жамоатчилик вакиллари, нуроний ва фахрийлар, тадбиркорлар, турли соҳа вакиллари, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, фермерлар, томорқа ер эгалари билан учрашди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15954

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия ва депутатлик гуруҳининг жорий йилдаги фаолияти ҳамда навбатдаги устувор вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов иштирок этди. Партия етакчиси ўз сўзида депутатларнинг фаоллигини ошириш, давлат ва жамият аҳамиятидаги дастурлар ижросига янада масъулият билан ёндашиш муҳим вазифа эканлигини алоҳида қайд этди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Нукуслик ёшлар билан мулоқот килинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16014

Нукус шаҳар “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов мазкур марказда бўлди.

Партия етакчиси Актам Хаитов барча ёшларни 30 июнь Ёшлар куни байрами билан табриклаб, Янги Ўзбекистонни қуришда ёшларнинг ўрни, мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор катта эканлигини алоҳида эътироф этди.

Учрашувда партия етакчиси ва депутатлар Президентимизнинг ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган бир қатор устувор вазифалар эртанги кунимизнинг давомчилари бўлган ёшларга қаратилаётган эътиборнинг яна бир далили эканлигини ҳаётий мисоллар билан таъкидлаб ўтди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нукуслик ёшлар билан мулоқот килинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16014

Нукус шаҳар “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов мазкур марказда бўлди.

Партия етакчиси Актам Хаитов барча ёшларни 30 июнь Ёшлар куни байрами билан табриклаб, Янги Ўзбекистонни қуришда ёшларнинг ўрни, мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор катта эканлигини алоҳида эътироф этди.

Учрашувда партия етакчиси ва депутатлар Президентимизнинг ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган бир қатор устувор вазифалар эртанги кунимизнинг давомчилари бўлган ёшларга қаратилаётган эътиборнинг яна бир далили эканлигини ҳаётий мисоллар билан таъкидлаб ўтди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси партия фракцияси йиғилишида ҳам атрофлича муҳокама қилиниб, қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Мазкур ҳужжат билан қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш, кооператив аъзолигига қабул қилиш, назорат қилиш, ташқи аудит, бошқариш, қайта ташкил этиш ва тугатиш давлат ва кооперативлар ўртасидаги ҳамда мулкий муносабатларни тартибга солиш масалалари белгиланмоқда.

Шунингдек, белгиланаётгаан нормалар кичик ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат томонидан шарт-шароитлар яратиш, молиялаштириш бўйича рағбатлантирувчи чора-тадбирларни қўллаш масалаларини кўзда тутади.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитовнинг Янги йил табриги.

#uzlidep #Xaitov #yangi_yil #tabrik

Расмий саҳифаларимизга уланинг
🇺🇿🇲🇾 Ўзбекистон Малайзия билан стратегик шерикликни ривожлантириш йўлида дадил одимламоқда

📰Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган пухта ўйланган ташқи сиёсат нафақат Марказий Осиё давлатлари, балки узоқ хориждаги мамлакатлар билан ҳам ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган. Мамлакатимизнинг Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан дипломатик алоқалари жўғрофияси изчил кенгайиб бораётгани бунинг ёрқин далилидир.

🔍Батафсил



🇺🇿🇲🇾 Узбекистан нацелен на стратегическое партнерство с Малайзией

📰 Проводимый в Узбекистане продуманный внешнеполитический курс, основанный на принципах взаимного уважения и учета интересов, направлен на расширение взаимовыгодного и многопланового сотрудничества, как с государствами Центральной Азии, так и со странами дальнего зарубежья. Ярким свидетельством этому служит постепенное расширение географии дипломатических отношений нашей республики с государствами Юго-Восточной Азии.

🔍Подробно

#uzlidep #Xaitov #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇼 Ўзбекистон ва Қувайт кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди

🔍 Батафсил

🔍Қувайт Ўзбекистон иқтисодиёти, хусусан, энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳалар учун муҳим инвестор ҳисобланади. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини, айниқса, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари каби товарлар, юқори технологиялар ва инфратузилма лойиҳалари йўналишида ошириш учун улкан салоҳият мавжуд.

_____

🇺🇿🇰🇼Узбекистан и Кувейт договорились развивать всеобъемлющее партнерство

🔍 Подробно

🔍Кувейт является важным инвестором в экономику Узбекистана, в частности, энергетика, инфраструктура, сельское хозяйство, строительство и т.д. Существует потенциал для роста двусторонней торговли, особенно в таких товарах, как текстиль, сельскохозяйственная продукция, а также в области высоких технологий и инфраструктурных проектов.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Янги Ўзбекистон келажагини ёшлар белгилайди

🔍 Батафсил

📰Бутун халқимиз, кенг жамоатчилик яқинда Президентимизнинг Кўксарой қароргоҳида мамлакатимиз ёшлари билан кечган самимий мулоқотини ўзгача ҳаяжон билан кузатди. Гувоҳи бўлганимиздек, учрашувда давлатимиз раҳбари навқирон авлод вакиллари билан чин юракдан суҳбатлашди. Ушбу очиқлик, эркин мулоқот уларни янада руҳлантириб, дадил фикр-мулоҳазалар билдирмоғи учун замин яратди.

📰 Кўрдикки, йигит-қизлар мамлакатимизда ўзларига яратилган улкан имкониятлар, халқаро майдонда қатор соҳалар бўйича эришаётган қувончли ютуқларини Президентга қувониб сўзлаш баробарида ўзларини қийнаётган айрим муаммолар хусусида ҳам таклиф-мулоҳазаларини тортинмай баён этишди.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 O‘zLiDeP ишсиз фуқароларни замонавий касбларга ўқитиш тизимини қўллаб-қувватлайди

🔍O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси ва партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари навоийлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

🔍Партия вилоят Кенгаши масъуллари, депутатлар, ёшлар, партия фаоллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этган мулоқотда O‘zLiDePнинг келгуси йиллардаги мақсад-вазифалари хусусида сўз юритилди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #Xaitov

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM