O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.91K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида қилинган мурожаатлар назоратга олинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14925

O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши томонидан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Маҳалла фаолияти билан танишилди, аҳолининг муаммо ва таклифлари ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15463

Актам Хаитов Хоразм вилоятида учрашувлари давомида аҳоли вакиллари, тадбиркорлар, фермерлар, томорқа ер эгалари билан юзма юз мулоқотда бўлди, улар фаолияти билан яқиндан танишди.

Партия етакчиси дастлаб Хива туманидаги “Истиқлол” маҳалласида аҳоли хонадонларида бўлиб, томорқаларини кўздан кечирди, муаммо ва таклифларини тинглади.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Фермерларга қонунчиликдаги янгиликлар хусусида маълумотлар берилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15460

Актам Хаитов Янгибозор, Хонқа ва Боғот туманларида бўлиб, фермерлар билан дала шийпонида семинар ўтказди.

Семинарда туманларда “Бир ҳудуд - бир маҳсулот” тамойили асосида деҳқон хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш борасидаги ишлар, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш тажрибалари намойиш этилди.

Мулоқот давомида қонунчиликдаги янгиликлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 1 февралдаги деҳқон хўжаликлари кооперациясини ривожлантиришга оид қарорининг мазмун-моҳияти билан таништирилди.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан бирга ҳамкорликни янада кучайтириб томорқачиликни янада ривожлантириш, томорқа хизмати кластери қошида ўқув марказини очиш, томорқачиликка қизиқувчи ёшларни жалб этиш бўйича тавсиялар берилди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Музработда аҳоли бандлиги қандай таъминланяпти?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15497

Музработ туманида ҳам 2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолини ўзини ўзи банд қилиши учун субсидия ва кредитлар ажратилиши натижасида кўплаб хонадонларнинг даромади кўпаймоқда.

O‘zLiDeP вакиллари ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳ ушбу жараёнда йўналтирилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши, аҳоли бандлигининг таъминланиш ҳолатини ўрганди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Наманганда хусусий клиникалар фаолиятида қандай муаммолар аниқланди?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15553

Аввал хабар қилганимиздек, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ Наманган вилоятида хусусий клиникалар фаолиятини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларга амалий ёрдам бериш чораларини кўрмоқда.

Уйчи туманидаги "SD klinik" муассасаси раҳбари янги тиббий ускуналар сотиб олиш ва шу асосда хизмат кўрсатиш турларини янада такомиллаштириш, қўшимча иш ўринлари яратиш истаги борлигини билдирди. Фақат бунинг учун банкдан имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўради.

Ушбу тумандаги "Abdullo Ahror" медсервис хусусий корхонаси бошлиғи Аъзамжон Қозоқов инсульт бўлган беморларни реаблитация қилиш учун зарур бўлган тиббий аппаратлар етишмаслиги, бунинг учун банкдан имтиёзли кредит олишга зарурат борлиги, лекин банк таъминотчини ўзимиз белгилаймиз, деган сабаб билан кредит ажратмай келаётганини айтди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Қибрайлик хотин-қизлар муаммолари ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15565

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дилбар Усмонова ҳамда Гулшана Худаярова Қибрай тумани “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар иштирокида учрашув ўтказди.

Мулоқотда депутатлар хотин-қизларни ўйлантириб келаётган таълим олиш, ўз бизнес фаолиятини бошлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, ижтимоий ҳимоя, уй-жой билан таъминланиш, соғлиқни сақлашга доир қатор муаммоларини тинглаб, уларга жойида ижобий ечимлар топиш чораларини кўришди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар тадбиркорликни бошлаш истагидаги фуқароларнинг 20 дан ортиқ мурожаатларини ҳал қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15567

O'zLiDeP Самарқанд вилояти ва Пахтачи тумани Кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, мутасадди раҳбарлар ва тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Бухородаги ўрганишлар давомида муаммоларга ечим топилдими?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15573

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида бўлиб, Президент раислигида ўтказилган йиғилишларда макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ривожланишни таъминлаш, инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш, саноат, қурилиш, транспорт, экология ҳамда ижтимоий соҳаларда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўргандилар.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Давлат дастури мазмун-моҳияти тарғиб қилинмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15574

O’zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши томонидан Навоий иссиқлик энергияси станциясида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15585

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ҳамда Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиали ўзаро ҳамкорлигида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Партиянинг Тошкент вилоят Кенгашида 1000 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотлари бўлиб, шундан 245 тасида ёшлар раҳбарлик қилиши, партия аъзоларининг 34 минг нафарини ёшлар ташкил этиб, шундан 10 мингдан ортиқ талабалар партия сафларида ягона маслак атрофида жипслашгани фахр билан тилга олинди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Сон эмас, сифат муҳим

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15599

Айни кунларда қуйи бўғинларда бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида ҳам шу сабаб, ўтган ҳисобот давридаги фаолиятни танқидий-таҳлилий баҳолаш ва келгуси иш режаларини белгилаб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Депутат талаба ёшлар билан мулоқотда бўлди

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали