O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.61K subscribers
29.7K photos
3.21K videos
51 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Деҳқонободлик тадбиркор 1 гектар майдонда лимонзор барпо қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15368

Актам Хаитов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида томорқачиликни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишишди.

Карашинада яшовчи Одил Дониев лимонзор ташкил этган. 1 гк.га 2 минг дона лимон кўчати экиб, ҳар йили 4-5 тонна сифатли ҳосил олмоқда.

Оқработда яшовчи Исмоил Қулназаров 5 камерали 12 тонналик совуткич қурмоқчи эканлиги, келгусида етиштирилган кишмиши, тоифи узумларини шу ерда сақлаб, қишда яхшигина нархда сотиб, олган даромади эвазига олган молиявий кўмагини тўламоқчи эканлигини билдирди. Унга банкдан кредит олишга амалий ёрдам бериладиган бўлди.

#uzlidep #Xaitov #limonchilik

O'zLiDeP расмий канали
Ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15366

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан Наманган муҳандислик-қурилиш институтида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ташкил этилган очиқ мулоқотда ҳам шу мавзуда сўз юритилди.

#uzlidep #yoshlar #ochiqmuloqot

O'zLiDeP расмий канали
Иссиқхона – мўл даромад манбаи

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15369

Актам Хаитов Қашқадарёда учрашувлари давомида Нишон туманида томорқачиликни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишди.

Алишер Тўйчиев 1 гектар майдонда ташкил этилган иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири етиштириб, воҳа бозорларига чиқариб, ҳар йили 150 млн. сўм соф даромад олиб келмоқда.

Тўлқин Муҳаммадиев 20 сотих майдонда кўкатлар етиштириб, ҳар йили 50 млн. сўм даромад қилиб келмоқда.

Бегали Тўраев 24 йилдан буён гул етиштириш билан шуғулланиб. 2 сотих майдонда 100 хил ер ҳамда тувакда ўстириладиган гулларни етиштириб, туман бозорларига чиқаришаяпти.

#uzlidep #Xaitov #issiqxona

O'zLiDeP расмий канали
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги таклифлар кўриб чиқилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15370

Стратегияга кўра, аҳолига тиббий хизматларни янада яқинлаштириш борасидаги ислоҳотлар натижасида 350 минг нафар диабет ва 1,5 миллион юрак - қон томир касаллиги бор беморлар даволаш билан тўлиқ қамраб олинади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
O’zLiDeP фракцияси ҳамда Парламент тадқиқотлари институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

👉 Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ҳамда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

#uzlidep #memorandum

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP фракцияси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Парламент тадқиқотлари институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

#uzlidep #memorandum

O'zLiDeP расмий канали
Сурхондарёда энг яхши бизнес лойиҳа муаллифи сараланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15374

Танлов ниҳоясида туманлардан сараланган иштирокчиларнинг фаолияти ҳайъат аъзолари томонидан кўздан кечирилди ва муносиблар ғолиб деб эълон қилинди.

#uzlidep #loyiha

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Радарга тушган ҳуқуқбузарлик тадбиркор томонидан 48 соат ичида ички ишлар ходимига берилмаса, жарима бекор бўлади... (ми?)

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида долзарб қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Ёшларнинг ғоя ва ташаббуслари депутатлар назоратига олинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15371

"Парламентда менинг ўрним" лойиҳаси доирасида университитет талабалари билан "Депутат ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.

#uzlidep #parlamentdagimeningornim

O'zLiDeP расмий канали
🇺🇿🇨🇳 Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Давлатимиз раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни кутиб олди.

Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутладилар.

Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Хитой мадҳиялари янгради.

Фахрий қоровул бошлиғи Президентимизга рапорт берди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралари бошланди.

O'zLiDeP расмий канали