O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.4K subscribers
31.1K photos
3.4K videos
60 files
15.7K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмлик талаба ёшларнинг таклифлари тингланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15346

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Кележак лидерлари O’zLiDePни танлайди” мавзусида талаба ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

#uzlidep #yangiavlodkadrlari

O'zLiDeP расмий канали
​​Пекин шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

Олий даражадаги музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Етакчилар ҳузурида қуйидагилар имзоланди:

Икки давлат Ҳукуматлари ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

Икки давлат Ҳукуматлари ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим;

Икки давлат Ҳукуматлари ўртасида инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;

Икки давлат Ҳукуматлари ўртасида давлат илмий-тадқиқот муассасалари ҳамкорлиги тўғрисида битим;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Таълим вазирлиги ўртасида хитой тилини ўқитиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Божхона бош бошқармаси ўртасида Ўзбекистондан Хитойга нўхат экспорт қилишда фитосанитар талаблар ва назорат тўғрисида баённома;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Ислоҳотлар ва ривожланиш давлат қўмитаси ўртасида Хитой – Марказий Осиё – Европа темир йўл экспресслари бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида баённома;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги ўртасида янги электр транспорт воситалари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида баённома;

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ масалалари вазирлиги ўртасида камбағалликни қисқартириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида аҳдлашув баённомаси;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ўртасида илмий-техник ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида ҳамкорлик баённомаси;

Ўзбекистон Республикаси Техник тартибга солиш агентлиги ва Хитой Халқ Республикаси Стандартлаштириш маъмурияти ўртасида стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Хитой фуқаролик авиацияси бошқармаси ўртасида “Ҳаво ипак йўли”ни биргаликда барпо этиш тўғрисида келишув;

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ва Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ўртасида 2024-2026 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорлик режаси;

Тошкент вилояти ва Шэньси музофоти ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;

Самарқанд ва Циндао шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим ва бошқалар.

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистон – Хитой: ҳамкорликнинг янги босқичлари

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15375

Бугун кунда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари барча соҳа ва йўналишларда мисли кўрилмаган даражага кўтарилиб бормоқда. Ўтган йилда товар айирбошлаш 50 фоизга ошиб, рекорд кўрсаткич – 14 миллиард долларга етди. Кейинги йилларда Хитойдан Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялар ҳажми беш баробар, қўшма корхоналар сони эса уч баробар ошди. Инфратузилма, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги ва “яшил” энергетикада технологиялар трансфери соҳаларида ҳам изчил ҳамкорлик дастурлари амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган йил охирида Ўзбекистонда Хитой компаниялари иштирокида қуввати 1000 мегаваттлик иккита янги қуёш электр станциялари фойдаланишга топширилганини мамнуният билан қайд этиш жоиз.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15376

КНР один из главных приоритетов внешней политики Узбекистана

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15376

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Ўзаро ишонч ва дўстона алоқалар – тараққиёт омили

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15377

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганлигига 30 йилдан ошди. Йил сайин икки мамлакат ўртасидаги ўзаро сиёсий ишонч ва дўстона алоқалари изчиллик билан мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, 2017 йилдан бошлаб, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар барқарор юқори суръатни намойиш этиб, ўз тарихидаги энг намунали даврга қадам қўйди. Ўтган етти йил давомида давлат етакчиларининг 8 марта учрашуви бўлиб ўтди. 2022 ва 2023 йиллар давомида амалга оширилган ўзаро давлат ташрифлари якунларига кўра 60 га яқин ҳужжат имзоланган бўлиб, умумий қиймати 40 миллиард доллардан ортиқ бўлган савдо шартномалари ва инвестиция битимларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган эди.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида Хитойнинг етакчи “BYD” компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари компания президенти Ван Чуаньфу билан бирга Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳани ишга туширишга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.

Мамлакатимизда “BYD” электр автобусларини йиғишни йўлга қўйиш, эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш ва муҳандислик-сервис марказларини ташкил этиш борасидаги режалари қўллаб-қувватланди.

Ташриф чоғида компания Ўзбекистонга 10 мингинчи автомобилини етказиб берганининг рамзи сифатида давлатимиз раҳбарига YANGWANG U8 автомобили ҳадя қилинди.

O'zLiDeP расмий канали
Навбаҳорлик тадбиркор банан, папайя, мандарин етиштирмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15379

Тўрт фаслда ҳам тиним билмайдиган тадбиркор тропик мевалар кўчатларини етиштириб, нафақат тумандошлари, балки республикамизнинг турли ҳудудларига етказиб бермоқда.

Даставвал 2 сотихдан иборат томорқасига Хитой, Ҳиндистон давлатларидан келтирилган цитрус меваларнинг кўчат, уруғларини экиб, парваришлади. Айни пайтда биргина бананнинг 4-5 хил нави, папайя, тувакларга экилган мандарин ҳосилга кирган. Сон-саноқсиз кўчатлар бўй чўзмоқда.

#uzlidep #tadbirkor

O'zLiDeP расмий канали
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15381

Йиғилишда сўзга чиққан депутатлар хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида марказий ва қуйи ташкилотлар ўртасида тузилмавий алоқалар, масъул вазирлик ҳамда идоралар фаолиятида ўзаро ҳамкорликнинг етарли эмаслиги соҳада қатор камчиликлар вужудга келишига сабабчи бўлаётганлиги, уларни фан, таълим ва илмий-ижодий фаолиятга кенг жалб этиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий таклифларини билдиришди.

#uzlidep #hisobot

O'zLiDeP расмий канали
Тажрибали тадбиркорлар навоийлик ёшларга бизнесда эришган ютуқлари билан ўртоқлашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15378

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ҳамкор ташкилотлар иштирокида Навоий давлат педагогика институтида "Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" шиори остида тадбиркор ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.

#uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Янги Ўзбекистон орзусини реал ҳақиқатга айлантиришда шижоатли ёшларга таянамиз

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15384

Йилнинг бундай номланишида жуда катта маъно ва мазмун мужассам, десак асло муболаға бўлмайди. Мамлакатимиз аҳолисининг катта қисмини ташкил қилувчи ёш авлод вакилларидан юртнинг умиди катта. Маънан етук, жисмонан бақувват, теран фикрли ёшлар келажагимиз бунёдкорларидир.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“XXI asr” газетасининг 2024 йил 25 январь сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси:

Чин юртидаги чин мулоқотлар...батафсил шарҳ келгуси сонда!

Ишчи гуруҳ: эътироф, тажрибалар ва кўнгилсиз манзаралар

Темирни занг, одамни маърифатсизлик емириши ростми ёхуд нега Президент иштирокидаги йиғилишлар танқидий руҳда кечмоқда?

Яна сув муаммоси ва “текин” деган сўз луғатдан ўчиши керак!

Пойтахтда депутат бўлиш осонми?

#uzlidep #21asr

O'zLiDeP расмий канали
Партия ишчи гуруҳи: Бувайда туманидаги тиббиёт муассасалари фаолияти ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15385

Мавлуда Ибрагимова учрашувлари давомида Бувайда туманидаги 21-оилавий поликлиникада бўлиб, болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш, оналар ва болалар ўлимини кескин қисқартириш борасида қилинаётган ишлар билан яқиндан танишди.

#uzlidep #ishshiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Аҳоли билан мулоқотлар самарали бўлмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15383

Дурбек Аҳмедовнинг Тошкент шаҳри Учтепа туманида сайловчилар билан мулоқотлари очиқ ва самимий руҳда ўтди.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали